01.12.1993 йилдаги 580-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 11.11.2009
 LexUZ шарҳи
Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Низоми ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари, шаҳар (туман) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларининг намунавий низомлари тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда ўзига қарашли ташкилотлар, вақтинчалик ижодий жамоалар, буюртмачилар ва бошқа ташкилотлар ҳамда корхоналардан тушган ажратмаларни жамлаш учун банк муассасаларида махсус счёт очиб марказлаштирилган жамғарма тузиш. Ундан архитектура-шаҳарсозлик органлари ходимларининг касб малакаси даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, алоҳида объектларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун танловлар, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини режалаштириш ишларини, кўчма кўргазмалар ташкил этиш ва ўтказиш, тажриба алмашиш ва халқаро ижодий алоқалар ўрнатиш бўйича семинарлар ва кенгашлар ўтказиш, ижодий сафарларга бориш, Бош бошқарма фаолияти билан боғлиқ архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари ва бошқа масалаларга оид харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.