Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»ни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

3-§. Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захиралари ва бошқа активларни баҳолаш

4-§. Курс фарқининг ҳисоби

5-§. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун фойдаланиладиган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби

6-§. Консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритиш учун шўъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг молиявий ҳисоботини қайта ҳисоблаш

7-§. Ахборотларни ёритиб бериш

ИЛОВА
Чет эл валютасидаги айрим операцияларни амалга ошириш саналари РЎЙХАТИ

 LexUZ шарҳи
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
13. Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захиралари (бундан консигнация шартномалари бўйича товарлар мустасно) ва бошқа активларни баҳолаш, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб хужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.12-банди, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар» (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сон БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) мувофиқ шаклланадиган, харид қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлардан келиб чиқиб аниқланади.
27. Мазкур БҲМСнинг 15-бандида келтирилган ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун фойдаланадиган чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни сўмда қайта ҳисоблаш ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва хўжалик операциялари содир бўлган санадаги Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га
ИЛОВА

Чет эл валютасидаги операциялар

Чет эл валютасидаги операциялар амалга оширилган сана бўлиб ҳисобланади

Чет эл валютасидаги банк ҳисобварақлари бўйича операциялар

Чет эл валютасидаги пул маблағларининг банкдаги ҳисобварақларга келиб тушиш ёки уларни банкдаги ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш санаси

Чет эл валютасидаги касса операциялари

Чет эл валютасини кассага кирим қилиш ёки уларни кассадан бериш санаси

Чет эл валютасидаги даромадлар

Чет эл валютасидаги даромадларни тан олиш санаси

Чет эл валютасидаги харажатлар

Чет эл валютасидаги харажатларни тан олиш санаси

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларни баҳолаш

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб хужжатлари (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларацияси) мавжуд бўлганда, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санаси

Ходимларнинг ҳисобдор суммалари бўйича чет эл валютасидаги қарзларини акс эттириш

Бўнак ҳисоботини тасдиқлаш санаси

Чет эл валютасидаги қарзларнинг тўланиши (қопланиши)

Чет эл валютасидаги қарзларни тўлаш (қоплаш) санаси

Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлар бўйича қарздорлигининг юзага келиши

Юридик шахс мақомини олиш санаси

Устав капиталининг шаклланиши (кўпайиши)

Устав капиталига таъсисчилар томонидан улушларини киритиш санаси


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази