LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 23 июндаги 65 ва 01-02/8-41-сонли «Кичик ва ўрта бизнес корхоналарини улар томонидан ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар учун технологик ускуналар юзасидан импорт божхона божларини тўлашдан озод этиш Тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 694-1, 26.06.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ–1987-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 232-сон қарорини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналарини, улар томонидан ташкил қилинадиган ишлаб чиқаришлар учун технологик ускуналар импорти чоғида тўланадиган божхона божларини тўлашдан озод қилиш тартибини тартибга солади.
1.2. Мазкур Тартиб Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ёки Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзолари (кейинги ўринларда — шахслар) бўлиб ҳисобланган кичик ва ўрта бизнес корхоналарига татбиқ этилади.
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ишлаб чиқариш тармоқларида банд ўртача йиллик ходимлари сони 10 кишигача бўлган; микрофирмалар, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида — 5 кишигача;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, саноат соҳасида банд ўртача йиллик ходимлари сони 40 кишигача бўлган кичик корхоналар: қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида — 20 кишигача; илм—фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ва бошқа ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида — 10 кишигача;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ўртача йиллик ходимлари сони кичик корхоналар учун белгиланганидан ортиқ, бироқ саноат соҳасида 100 кишидан, қурилишда — 50 кишидан, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида, улгуржи савдода 30 кишидан, чакана савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида — 20 кишидан ошмайдиган ўрта корхоналар.
2.1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига божхона божлари ундирилмасдан технологик ускуналарни олиб кириш ҳуқуқига эга шахслар божхона расмийлаштируви учун божхона органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
шахснинг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига ёки Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома;
ваколатли банкнинг олиб кирилаётган ускуна технологик ускуна бўлиб ҳисобланиши ва кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун олиб кирилаётганлиги тўғрисидаги маълумотномаси.
2.2. Ҳудудий божхона органи шахс турар жойидаги солиқ органини у томонидан имтиёзли шартларда олиб кирилган технологик ускунадан фойдаланиш устидан назоратни ўрнатиш учун, шунингдек, шахсни шахс томонидан ташкил этиладиган ишлаб чиқаришлар учун олиб кириладиган товарларга нисбатан божхона органларининг талаблари тўғрисида хабардор қилади.
2.3. Технологик ускунани сотиш ёки фойдаланишга оид белгиланган меъёрлар даврида шахснинг тугатилиши ҳолларида (ТИА ёки бошқа ҳужжатларда айтиб ўтилган) банк ва шахснинг турар жойидаги солиқ органи импорт божларининг сотиш ёки тугатиш вақтига қолдиқ қиймати бўйича бўлган амалдаги ставкалар бўйича тўланиши керак бўлган суммаларини ундиришга оид чораларни кўрувчи ҳудудий божхона органига хабар беради.
3.1. Технологик ускунани олиб кириш чоғида кичик ва ўрта бизнес субъектлари маълумотнома олиш учун ҳужжатлар мажмуини, ушбу ҳужжатларни белгиланган, бироқ беш кундан ортиқ бўлмаган муддатларда кўриб чиқувчи ваколатли банкка тақдим этадилар. Субъектларнинг ўзаро муносабатлари: корхона — банк — корхона — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий божхона органи.
Банк хулосаси қуйидаги реквизитлар албатта кўрсатилган ҳолда маълумотнома — хат кўринишида тақдим этилади:
чет эл кредит линияси маблағлари ҳисобидан берилган (технологик) ускунанинг чет эл кредитлари ҳисобидан олиб кирилиши чоғида валюта ва кредит суммаси;
ускуна технологик хусусиятга эга ва улар томонидан ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш мақсадида олиб кирилмоқда.
Божхона органлари божхона расмийлаштирувини мазкур Тартиб талабларини қўллаган ҳолда, олиб кириш далили асосида белгиланган тартибда амалга оширадилар.
3.2. Юқорида келтирилган ҳужжатларни тақдим этмаслик, юқорида санаб ўтилган талабларнинг бажарилмаслиги ускунани божхонада расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда кичик ва ўрта бизнес субъектларининг технологик ускуналарини божхонада расмийлаштириш умумий асосларда, божхона божини ундириш орқали амалга оширилади.