LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 10—12 июлда Польша Республикасига расмий ташрифи давомида эришилган битимлар ва аҳдлашувларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий, инсонпарварлик соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ташриф давомида Польша Республикаси билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган имзоланган битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки расмий ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар ва битимлар амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб борсинлар ва тизимли назорат ўрнатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Польша томони билан Варшава шаҳрида Бош консулхона очиш юзасидан тартиботга оид ва ташкилий масалалар 2003 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ҳал этилишини таъминласин.
4. Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси (Э.М. Ғаниев) Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси (М.З.Усмонов) билан биргаликда Польша Республикасининг ваколатли органлари билан ҳамкорликда бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасидаги ташқи савдо айланмаси таркибини чуқур таҳлил қилиб чиқсин ҳамда икки томонлама савдо номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмини кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ҳудудларида Ўзбекистон ва Польша ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда савдо компаниялари иштирокида қўшма Савдо уйлари ташкил этиш шарт-шароитларини ишлаб чиқсин.
5. Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда Миллий банк билан биргаликда бир ҳафта муддатда молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин, унда:
лойиҳаларни танлаб олиш тартиботи, Польша ҳукуматининг имтиёзли ва тижорат кредитларини ўз вақтида ўзлаштириш ва қайтариш манбаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришни;
кредитнинг имтиёзли қисми бўйича ихтисослаштирилган коллежлар ва лицейларни жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш учун потенциал маҳсулот етказиб берувчиларни танлаб олиш шартларини белгилашни;
кредитнинг тижорат қисмини ўзлаштириш бўйича 2-иловага* мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини назарда тутсин, бунда Польша технологияларини туризм инфратузилмасини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга, тўқимачилик ва тикувчилик саноатини, маҳаллий хом ашёдан фойдаланиш негизида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга жалб этишни устувор йўналишлар этиб белгиласин.