12.08.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1165
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 12.08.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1165
Кучга кириш санаси
22.08.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Ҳужжат 22.11.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7 ва 21-моддаларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 27 июндаги ПФ-3099-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд хорижий валютанинг муомаласини тартибга солиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сонли «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2002 йил 28 июндаги 235-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрирда) қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш пайтида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур Низом 1-бандининг «в1» , «е» , «ж» , «з» , «и» , «к» , «к1» , «н» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда нақд чет эл валютасини қабул қилиш тижорат банкларининг кассаларида Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Мазкур Низом 1-бандининг «в» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда корхоналар ва ташкилотларнинг махсус кассаларига нақд хорижий валютани қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартибига (рўйхат рақами 611, 1999 йил 22 январь) мувофиқ, валюта тушумини белгиланган тартибда инкассация қилган ҳолда амалга оширилади.