Ўқув юртлари тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари ва бўлинмалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Олий ва ўрта махсус милиция мактаблари негизида ички ишлар органлари мутахассисларини тайёрлаш ва бошлиқлар таркиби ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Академияси ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Академиясини ташкил этиш бирлаштирилаётган ўқув юртлари доимий ва ўзгарувчан таркибининг мавжуд умумий сони доирасида амалга оширилсин.
танлов асосида икки босқичда ички ишлар органларининг олий ва ўрта юридик маълумотли бошлиқлар таркибини тайёрлаш;