Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланишнинг, ноқонуний сотиш (бериш)нинг, ўзлаштириб олишнинг ва уларнинг сифати бузилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом (илова қилинмоқда) тасдиқлансин ва амалга киритилсин.
2. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси ва Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунлар мажмуасига ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жазо тўғрисидаги қонунлар мажмуасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни тайёрласинлар ва 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида тақдим этсинлар.
3. Молия вазирлиги Марказий банкда Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазо сифатида ундириб олинадиган пул маблағларининг бир қисмини ўтказиш учун энергияни тежаш бўйича махсус республика тармоқлараро счёти очилишини таъминласин. Белгилаб қўйилсинки, қайд этиб ўтилган счётнинг пул маблағларидан Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясининг қарорига мувофиқ кейинчалик солиқ солинмасдан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан, улар қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, иқтисодий жазолар қўллашни назарда тутади.
Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар раҳбарларига, шунингдек, масъул лавозимдаги ва моддий жавобгар шахсларга нисбатан ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазолар зарарни айбдордан ундириб олиш тарзида қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) корхоналар ва ташкилотларга қарашли нефть маҳсулотларини ноқонуний ўзлаштириб олиш ва хўжасизлик билан сарфлаш, шунингдек, уларни нефть омборларидан ва давлат транспорт воситаларидан ноқонуний сотиш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда сарфланган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
(«а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон , 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) нефть маҳсулотларини мақсадга номувофиқ ишлатиш, шунингдек, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча сарфлаш сарфланган нефть маҳсулотларининг 2 баравар қийматини айбдор юридик шахслардан ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(«б» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг .2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
в) нефть маҳсулотларини асоссиз равишда ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари, табиий камайиш ёки қўшиб ёзилган иш ҳажми ҳисобига ҳисобдан чиқариш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда ҳисобдан чиқарилган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) нефть маҳсулотларини белгиланган лимитлардан ортиқча сотиш айбдор юридик шахслардан белгиланган лимитлардан ортиқча сотилган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади. Нефть маҳсулотлари тасдиқланган ҳисоб-китобдан ортиқча ишлатилган ҳолларда, шунингдек, ишлатишнинг асоссиз ҳисоб-китоби ҳам ана шундай жазоланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(«г» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
д) етказиб берувчи ҳамда сотувчи ташкилотлар ва корхоналар томонидан, шунингдек, нефть маҳсулотларини ишлатувчилар томонидан уларнинг сифати бузилганда, шунингдек, нефть маҳсулотларини ташиш қоидаларига риоя қилмаслик сифати бузилган нефть маҳсулотларининг бир баравар қийматини ва уларнинг сифатини тиклашга сарфланган барча харажатлар пулини айбдорлардан ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) нефть маҳсулотларини маҳсулот етказиб берувчилардан тамғасиз вагон-цистерналарда ёки қоидани бузган ҳолда қабул қилиб олиш ва ташиш нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва ташишни амалга оширувчи ташкилотлардан ташилган нефть маҳсулотлари ҳажмининг 2 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) етказиб берувчи ва сотувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан кондициясиз нефть маҳсулотларининг автоцистерналар тамғаланмасдан ва нефть маҳсулотлари сифати паспортларисиз берилиши сотилган кондициясиз нефть маҳсулотларининг бир баравар қийматини ҳамда уларнинг сифатини тиклашга сарфланган барча харажатлар пулини айбдорлардан ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«з» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
и) нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва беришда корхоналар ва ташкилотлар томонидан технологик тартибларга риоя қилинмаслиги айбдор юридик шахслардан нефть маҳсулотлари ҳажмининг 2 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) шартномалар тузмасдан газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилотларидан, объект (қурилма)ни газ тармоғидан албатта узиб қўйган ҳолда, газ уланган пайтдан бошлаб сарфланган газнинг 10 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
(«а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
б) ишлатувчилар томонидан ёқилғи ишлатиладиган қурилмаларнинг газ таъминоти тармоғига ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши, объект (қурилма)ни газ тармоғидан албатта узиб қўйган ҳолда, улардан газ уланган пайтдан бошлаб сарфланган газнинг 10 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«в» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«г» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) ёқилғи ишлатиладиган жиҳозлар (қурилмалар)да газнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча беҳуда исроф қилиниши текшириш пайтидан олдинги 12 ойда нооқилона сарфланган газнинг 5 баравар қийматини ишлатувчилардан ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(«д» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«е» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) лойиҳани «Ўздавнефтгазинспекция»да рўйхатдан ўтказмасдан ишлатувчилар (қурилмалар)ни газ билан таъминлаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши қурилиш-монтаж ташкилотларидан газлаштириш бўйича қурилиш-монтаж ишлари смета қийматининг 50 фоизини ундириб олишга сабаб бўлади, мазкур ишлар тугалланган ҳолларда эса газ бериш тўхтатилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(«ж» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ушбу ишларни бажаришга «Ўздавнефтгазинспекция»нинг рухсатисиз корпорациясининг газдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатисиз ишлатувчиларнинг газ ишлатиладиган қурилмаларида ишга тушириш ва режимли-созлаш ишларини амалга ошириш бу ишларни бажарувчи ташкилотлардан ишга тушириш ва режимли-созлаш ишлари смета ҳажми қийматининг 50 фоизини ундириб олишга ва барча ишларнинг тўхтатилишига, объект (қурилма)нинг газ тармоғидан узиб қўйилишига олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(«з» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
б) конденсатнинг шартномада кўрсатилган миқдорлар доирасида қайтарилиб берилмаслиги қайтарилмаган миқдор қийматини 1 баравар, шартномада кўрсатилган меъёрлардан кам қайтариб берилган тақдирда эса қайтарилмаган конденсат миқдорининг қийматини, тариф қийматини ҳам қўшиб ҳисоблаган ҳолда 5 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) фойдаланувчилар томонидан электр ва иссиқлик қурилмаларининг энергия таъминоти ташкилотлари тармоқларига тегишли шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши ишлатилган электр ва иссиқлик энергияси қийматини корхона ва ташкилотлардан 10 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
(«в» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
г) корхоналар ва ташкилотлар томонидан электр энергиясидан хоналарни иситиш ва иссиқ сув таъминоти мақсадларида тегишли рухсатларсиз фойдаланиш бу мақсадларда фойдаланилган электр энергияси тарифини улардан 5 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) саноат корхоналари ва ташкилотларининг иситиш тармоқларидан сувнинг тўкиб юборилиши, изоляциянинг бузилиши ва иссиқлик-буғ қувурлари, иссиқлик тармоқларидан, иссиқлик ишлатиладиган асбоб-ускуналардан изоляциясиз фойдаланиш иссиқлик энергияси ҳажмининг асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган ҳажми қийматини улардан 10 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда жиҳозларнинг унумсиз ёки беҳуда ишлаши оқибатида энергиянинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, реактив қувватларни тиклаш воситаларининг иш тартиби бузилиши ёки уларга риоя қилмаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми қийматини улардан 5 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) саноат корхоналари ва ташкилотлари томонидан қисилган ҳаво, сув, буғнинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, шунингдек, конденсатнинг оқизиб юборилиши, иссиқлик тармоқларининг сувга бостириб юборилиши, мавжуд иккиламчи энергия манбаларидан фойдаланмаслик ёки зарур даражада фойдаланишни таъминламаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси қийматини улардан 5 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) электр ёки иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш схемасининг бузилиши ёки ўзгартирилиши ҳисобга олиш асбоблари сўнгги марта текширилган пайтдан бошлаб фойдаланилган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми қийматини айбдорлардан 5 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) электр ёритгичлардан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек ҳудудлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча, асоссиз, ишлаб чиқариш заруриятисиз фойдаланиш ёруғлик техникаси ускунасининг ўрнатилган қувватидан ва ускуналардан фойдаланиладиган соатларнинг йиллик сонидан келиб чиқиб белгиланган ушбу мақсадларда фойдаланиладиган электр энергияси қийматини 5 баравар миқдорда улардан ундириб олишга олиб келади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(«и» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
к) энергетика асбоб-ускуналари ва тармоқларининг белгиланган Қоидаларнинг талабларига жавоб бермайдиган қониқарсиз техникавий ҳолати, энергия қурилмалари ва тармоқларининг техникавий ҳолати ва улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича энергия таъминоти ташкилоти талабининг мунтазам бажарилмаслиги бу қурилмалар ва тармоқлар балансида бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга нисбатан ишлатиладиган, ташиладиган ёки бу қурилмалар билан вужудга келтириладиган энергиянинг ўртача ойлик ҳажми қийматининг 25 фоизи миқдорида иқтисодий чоралар қўллашга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг ушбу Низомда белгиланган қоидалари бузилганлиги учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларидан, шунингдек, масъул лавозимдаги ва моддий жавобгар шахслардан, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунлар мажмуасида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар етказилганда уч лавозим маошигача миқдорда пул ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Етказилган зарарни ундириб олиш «Ўздавнефтгазинспекция»нинг, «Ўздавэнергоназорат» агентлиги»нинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилган далолатномалар (баённомалар)га асосан ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик тўғрисида далолатнома (баённома) расмийлаштирилган кундан бошлаб 15 кун ичида амалга оширилади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 17-модда)
Зарар ундириладиган шахслар далолатнома (баённома) расмийлаштирилган кундан бошлаб 10 кун ичида «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясига, Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўздавнефтгазинспекция» ва «Ўздавэнергоназорат» агентлиги» томонидан зарарни ундириш ҳақида тақдим этилган ҳужжатлар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, улар томонидан, улар қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 17-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахсдан зарарни ундириб олиш корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бухгалтерияси томонидан сўзсиз амалга оширилади ва «Ўздавнефтгазинспекция» ҳамда «Ўздавэнергоназорат» агентлиги»нинг ҳисоб-китоб счётига ўтказилади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 17-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низомда назарда тутилган иқтисодий жазолар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳамда «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилган далолатномалар (баённомалар)га асосан қўлланади. Иқтисодий жазолар бўйича ундириб олинадиган суммалар миқдори нефть маҳсулотлари, газ ва бошқа ёқилғи-энергетика ресурсларининг амалдаги қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 17-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Иқтисодий жазоларнинг қўлланиши юридик ва жисмоний шахсларни улар томонидан етказилган зарарни тўлиқ ундириб олишдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Юридик шахслар «Ўздавнефтгазназорат» ва «Ўздавэнергияназорат» агентлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан белгиланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 17-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун ушбу Низомда назарда тутилган ундириб олинадиган пул корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бир ой муддатда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳамда «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг ҳисоб-китоб счётига ўтказилади. Унинг 90 фоизи энергияни тежаш бўйича махсус республика тармоқлараро счётга ўтказилади, қолган 10 фоизи эса «Ўздавнефтгазинспекция» ҳамда «Ўздавэнергоназорат» агентлиги» ихтиёрида қолади ва кейинчалик унга солиқ солинмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 17-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Бу суммалар ўз вақтида ўтказилмаган ҳолларда уларни айбдор шахслардан акцептсиз ундириб олиш «Ўзэнергияназорат» томонидан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича молия органлари томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 июндаги 220-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Энергия тежаш бўйича махсус республика тармоқлараро счётдаги пул маблағларидан кейинчалик солиқ солинмасдан ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясининг қарорига кўра белгиланган мақсадлар бўйича энергияни тежаш муаммоларини, энергияни тежайдиган технологиялар ва ишлаб чиқаришларни яратиш ва жорий этишни, ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилиш ва улардан фойдаланишни ҳисобга олиш, назорат қилиш ва бошқариш тизими тартибини, энергия тежамкорлигининг норматив ҳуқуқий негизни такомиллаштиришни маблағ билан таъминлаш учун фойдаланилади.
7. Агар нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни ортиқча сарфлаш, исроф қилиш қишлоқ хўжалиги ишларини ноқулай об-ҳаво шароитларида амалга ошириш, табиий офатлар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ва бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан бўлса, иқтисодий жазолар қўлланилмайди.