LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 21 майдаги 173-сонли «Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3038, 10.07.2018 й.) асосан 2018 йил 12 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, маълумотларни узатиш тармоғи операторлари, Интернет хизмати провайдерлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида, буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганидан ўн кун муддат ўтгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилсин.