14.12.2000 йилдаги 163-II-сон
Ҳужжат 01.04.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
I. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5—6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5—6, 153-модда, № 7—8, 217-модда):
1) 13-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 25-моддаси қуйидаги мазмундаги қисмлар билан тўлдирилсин:
3) 27-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
4) 28-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 29-моддасининг биринчи қисмидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 46-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганини билиш; ўзига қўйилган айблов юзасидан ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув ва тушунтириш бериш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ҳимоячига эга бўлиш ва у билан холи учрашиш; ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад этиш; далиллар тақдим қилиш; терговчи ёки суриштирувчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш; терговчи ёки прокурор томонидан жиноят ишининг тугатилганлигига норозилик билдириш ва суд муҳокамаси ўтказишни талаб қилиш; биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга. Судланувчи охирги сўз билан чиқиш ҳуқуқига эгадир»;
7) 53-моддасининг биринчи қисмидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 55-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жабрланувчи: кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; терговчи ёки суриштирувчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш; биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир»;
9) 57-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқаровий даъвогар: фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш; далиллар тақдим қилиш; қўзғатилган даъво бўйича тушунтиришлар бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирувчидан, терговчидан, прокурордан ёки суддан даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақида илтимос қилиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг иш материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотлар ёзиб олиш; биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоят қилиш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир»;
10) 59-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11) 76-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
12) 389-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
13) 409-моддасининг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
14) 473-моддаси тўртинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
15) 478-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
16) 479-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда уларнинг вакиллари ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида иштирок этишга ҳақлидир. Мазкур шахслар ишни кассация ва назорат тартибида кўриш чоғида ҳам иштирок этишга ҳақлидир, жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкум бундан мустасно. Жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумнинг кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисида иштирок этиши, шунингдек уни суд мажлисига олиб келиш зарурлиги масаласини суд ҳал қилади. Иш кўриладиган жой ва вақт ҳақида ўз вақтида огоҳлантирилган мазкур шахсларнинг узрсиз сабабларга кўра келмаганликлари ишни кўришга монелик қилмайди. Лекин суд маҳкумни, оқланган шахсни, шунингдек жабрланувчини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини тушунтириш бериш учун чақириши мумкин»;
17) 480-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
18) 481-моддасининг биринчи қисмидаги «Кассация» деган сўз «Апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 482-моддасининг биринчи қисмидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 483-моддасининг биринчи қисмидаги «Кассация» деган сўз «Апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 484-моддасининг матнидаги «Кассация» деган сўз «Апелляция, кассация» деган сўзлар билан, «ишни кассация» деган сўзлар «ишни апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 490-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
23) 491-моддасининг матнидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 493-моддасининг матнидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) 494-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
26) 495-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27) 496-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
28) 497-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
29) Кодекс қуйидаги мазмундаги 551-боб билан тўлдирилсин:
30) 498-моддасининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилган бўлмаса, кассация тартибида шикоят беришга ҳақлидир. Ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахслар қонуний кучга кирган ҳукм ва ажрим (қарор) устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилган бўлмаса, кассация тартибида протест билдиришга ҳақлидир»;
31) 499-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
32) 500-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
33) 501-моддаси чиқариб ташлансин;
34) 502-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
35) 504-моддаси чиқариб ташлансин;
36) 505-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
37) 507-моддаси чиқариб ташлансин;
38) 508-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
39) 510-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
40) 511-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
41) 512-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
42) 516-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
43) 517-моддаси матнининг биринчи жумласидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
44) 519-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
45) 520-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
46) 521-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
47) 528-моддасининг матнидаги «кассация» деган сўзлар «апелляция» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
48) 531-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
49) 540-моддасидаги «туман (шаҳар) суди» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
50) 541-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги «туман (шаҳар) судининг», «туман (шаҳар) суди» деган сўзлар тегишли келишикдаги «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)