LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини тўлиқ ва қисман йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» 1993 йил 28 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўлган уй-жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйчалари, гражданлар ва бошқа иморатларга солинадиган солиқ ставкалари уларни рўйхатга олиш қийматининг 0,25 фоизи миқдорида, рўйхатга олиш қиймати бўлмаган ҳолларда эса кўрсатилган объектларнинг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суммасининг 2,5 фоизи миқдорида тасдиқлансин.
2. Моторли қайиқлар, вертолётлар, самолётлар ва бошқа транспорт воситаларига (автомобиллар, мотоцикллар ва бошқа пневматик ўзиюрар машиналар ҳамда механизмлар бундан истисно) солинадиган солиқ ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Жисмоний шахслар мол-мулкини қайта баҳолаш тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчиларни ҳисобга олишнинг тўлиқлигини ва солиқларнинг ўз вақтида тушишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
| Солиқ миқдори (энг кам иш ҳақидан), фоиз ҳисобида |
Вертолётлар, самолётлар, теплоходлар: | |
хар бир от кучига ёки | 0,25 |
қувватининг ҳар бир киловатига | 0,25 |
Яхталар, катерлар: | |
хар бир от кучига ёки | 0,25 |
қувватининг ҳар бир киловатига | 0,25 |
Моторли қайиқлар ва бошқа транспорт воситалари: | |
хар бир от кучига ёки | 0,25 |
қувватининг ҳар бир киловатига | 0,25 |