Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 22.10.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат бошқаруви органлари, кредит-молия муассасалари, суғурта ташкилотларига ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларга 2-иловага мувофиқ кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши учун масъулият юкланиши белгилаб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кафолатлар мазмуни

Қонун ҳужжатлари

2.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (39-модда).

3.

Белгилаб қўйилсинки, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони (5-банд)

4.

Белгилаб қўйилсинки, асосан халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чуқур қайта ишланадиган мавжуд кичик қўшма корхоналарни янада ривожлантириш ҳамда шундай янги корхоналарни барпо этиш, шунингдек энг аввало қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш йўли билан рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳалари жалб этилаётган хорижий кредит маблағлари ҳисобига биринчи навбатда пул билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сон Фармони (2-банд)

5.

Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кичик бизнес корхоналари учун, деҳқон-фермер хўжаликларини ҳам қўшган ҳолда, инвестиция лойиҳаларига ажратилган хорижий кредитларни қайта тақсимлашдан тушадиган воситачилик йиғимларининг умумий миқдори субкредит суммасидан олинадиган йиллик фойданинг 0,15 фоизидан ошмаслиги лозим; хорижий кредит йўналишлари бўйича олинган кредитларни тўлаш муддати улар субзаёмга қайта тақсимланаётганида 3 ойдан ортиқ муддатга қисқартирилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармони (7-банд).

6.

2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чораларини фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилсин:
фаолиятни тугатиш;
фаолиятни тўхтатиб қўйиш. Фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа ҳақиқий хавф-хатар юзага келишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни кўпи билан ўн иш кунигача тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно;
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш. Солиқ ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня қўшиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлиш ва молиявий санкция жарималарини ихтиёрий равишда тўлаш ҳоллари бундан мустасно;
ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни ўн иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони (1-банд ва Фармонга илова).

7.

Қуйидагилар белгилансин:
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти томонидан амалга оширилади;
назорат органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларини ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказганлиги учун шахсан жавобгар, ҳатто жиноий жавобгар ҳам бўладилар;
фақат қўзғатилган жиноий иш юзасидан текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки текширувларни ўтказиш тўғрисида назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарори мавжуд бўлгандагина қонунда кўзда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектининг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатларинигина муқобил тарзда текширишга йўл қўйилади.
Муқобил текширишларни ўтказиш чоғида тадбиркорлик субъектларига бориш ва улардан текширишга тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ман этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони (2-банд)

8.

Қуйидагилар белгилансин:
давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки шу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда бевосита ана шу давлат органлари томонидан, биринчи навбатда, уларнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони (3-банд).

9.

Тадбиркорлик субъектларидан:
давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органлари белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларга қўшимча равишда ҳар қандай маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишга (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувларни ўтказиш вақтида қилинган талаблар бундан мустасно); бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган қонунларда назарда тутилмаган ҳар қандай ахборотни, шу жумладан ҳисобот, маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишларига йўл қўйилмайдиган тарт?б ўрнатилсин. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари қарорнинг ушбу бандини бузганлик учун шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида» 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарори (7-банд).

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Органнинг номи

Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари

Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши

Кичик бизнесни ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш.
Давлат бошқаруви органлари ва бозор инфратузилмасининг кичик бизнесни ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш:
инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан, хорижий кредит линиялари ҳисобига маблағ билан таъминлаш учун кредит ресурсларидан фойдаланишда уларнинг кафолатларига ва имтиёзларига риоя қилиш.
Мониторингни ташкил этиш ва инвестиция лойиҳаларини ва таклифларни танлов асосида танлаб олиш механизмини ишлаб чиқиш.
Инвестиция лойиҳаларини ва таклифларини маблағ билан таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш, кредитлашнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш, бунда сансалорлик, буйруқбозлик ва салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан қаттиқ назорат ўрнатишни таъминлаш.
Маблағ билан таъминлаш учун қабул қилинган инвестиция лойиҳаларини ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш, уларнинг амалга оширилишини, ажратилган кредит ресурсларининг самарадорлигини ва улардан мақсадли фойдаланилишини мунтазам равишда таҳлил қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлариКичик бизнес субъектлари учун маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича имтиёзлар белгилаш.
Кичик бизнесни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш.
Кичик бизнес корхоналари учун турар-жой бўлмаган биноларни ижарага бериш ва уларни сотувга қўйиш.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасиЎзбекистон Республикасида тадбиркорликни, энг аввало кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак бериш.
Хорижий шериклар билан амалий музокаралар ва алоқаларни кенгайтиришда, экспортбоп маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишда, шунингдек рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилишда тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш.
Бошқа давлатларнинг савдо-саноат палаталари ҳамда тадбиркорлар жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.
Тадбиркорларга кенг хизмат турларини кўрсатиш, жумладан ахборот таъминоти ва консультатив ёрдам бериш, Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда инвестиция имкониятлари тўғрисида ахборотлар, шунингдек салоҳиятли шериклари ва замонавий технологияларни сотиб олиш имкониятлари тўғрисида маълумотлар киритилган бизнес-каталоглар нашр этилишини ташкил қилиш.
Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, бизнес юритишнинг умум қабул қилинган халқаро ҳуқуқ ва нормалари тажрибасини жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни яхшилашга йўналтирилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Тадбиркорларни ифодалаш ва уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, шу жумладан уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларида, шунингдек судда ҳимоя қилиш. Тадбиркорлик фаолияти учун таълим тизимини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашда, тадбиркорлар ўқишини ташкил этиш ҳамда малакасини оширишда уларни қўллаб-қувватлаш .
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака банки»,
«Микрокредитбанк», кредит берувчи ва кредит линияларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари
Кичик бизнес субъектларини кредитлаш учун хорижий кредит линияларини жалб этиш.
Ўз маблағлари ва жалб қилинган кредит ресурслари, бюджетдан ташқари жамғармалар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банклар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар бериш.
Инвестиция лойиҳаларини комплекс экспертиза қилиш.
Кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш. Кенг кўламда банк хизматлари кўрсатиш (факторинг, лизинг, кредит, кафолатлар бериш ва бошқалар).
Бюджетдан ташқари жамғармалар Кичик бизнес субъектларига кредитлар бериш учун тижорат банкларида кредит линиялари очиш.
Кичик корхоналарнинг устав капиталида қатнашиш.
Маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш шаклида техник ёрдам кўрсатиш.
Инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашиш.
Олинадиган кредитлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шакллари учун кафолатлар, мажбуриятлар ва кафилликлар бериш.
«Мадад», «Кафолат»,
«Ўзагросуғурта» суғурта компаниялари ва бошқалар
Кичик бизнес субъектлари таваккалчиликларини, шу жумладан, тузилган контрактларга оид таваккалчиликларни суғурта қилиш.
Кредитлар олиш, шу жумладан, хорижий тижорат банклари кредитларини олиш учун зарур бўлган суғурта кафолатлари бериш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт маҳсулотларини сотиш бозорларини, жаҳон бозори коньюнктураси, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш учун хорижий шериклар излаб топишда кўмаклашиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқларини, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, реклама фаолияти тўғрисидаги, банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасиКичик тадбиркорлик субъектларига уларнинг солиқларни тўғри ҳисоблашида ва бухгалтерия ҳисобини юритишида ёрдам кўрсатиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон Фармонининг кичик бизнес субъектларини текширишларни мувофиқлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларни асоссиз равишда кўп марталаб текширишлар туфайли корхоналарни ишлаб чиқариш фаолиятидан узоқ вақт чалғитилишига йўл қўймасликка оид қисмида қатъий риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасиЯнги ташкил этилган кичик бизнес корхоналарини давлат регистрига киритиш ва уларга давлат рўйхатидан ўтказишнинг тегишли рақамини бериш.
Кичик бизнес субъектлари бўйича давлат статистика ҳисоб?тини юритиш.
Ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва ҳудудлар ҳамда тармоқлар бўйича кичик бизнес корхоналарини ташкил этиш, тугатиш динамикасини улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда таҳлил қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тижорат банкларида кичик бизнес субъектларининг ҳисоб-китоб счётларини очишнинг, нақ пул тушуми сифатида кичик бизнес корхоналарига тушадиган нақд валюталарни инкассация қилишнинг умумий тартибини белгилаш.
Кичик бизнес корхоналарини кредитлашнинг умумий қоидаларини белгилаш.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигиАдлия вазирлигида, унинг жойлардаги органларида давлат рўйхатидан ўтказиш ва вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг кичик тадбиркорлик масалаларига оид меъёрий ҳужжатларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.
Қонунчиликнинг, шу жумладан, кичик бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун берилган хорижий банклар кредит линиялари доирасида лойиҳаларни танлаб олиш ва маблағ билан таъминлашни бошлаш механизмини белгилаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Имкониятга эга бўлган қарз олувчининг мулкини, шу жумладан кредитни таъминлаш учун гаровга қўйилган мулкини суғурталаш, мазкур Тартибнинг 11-бандида кўрсатилган суғурта агентликларидан бирортаси томонидан, уларнинг уставларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази