01.02.1994 йилдаги 48-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.2005
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» 1993 йил 6 майдаги 840-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши* туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Олий Кенгашнинг бошқа қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Қоидалар билан тартибга солинади.
2. Иш берувчи* унинг айби билан иш берувчининг ҳудудида ва унинг ташқарисида, шунингдек, иш берувчининг транспортида ишга келиш ёки ишдан кетиш вақтида ходимларнинг саломатлигига етказилган меҳнат жароҳати учун моддий жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари иш берувчининг етказилган зарар учун айбдорлигини ва жавобгарлигини исботловчи далил бўлиши мумкин, чунончи: ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома, суд ҳукми ва қарори, прокуратура, суриштирув ва дастлабки тергов органининг қарори, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини, саломатликка етказилган зарар сабабларини назорат қилишни амалга оширувчи меҳнат-техника инспекторининг ёки бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси; касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор; меҳнат жароҳати туфайли ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатни йўқотганлик учун нафақа тўлови билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғурта бюджетига пул ўтказиш тўғрисидаги касаба уюшма қўмитасининг, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари қарорлари.
Жабрланувчининг айби даражасини аниқлашда корхона, муассаса, ташкилот* касаба уюшмаси қўмитасининг ёки бошқа вакил қилинган ваколатли органнинг мазкур масала бўйича хулосаси кўриб чиқилади.
13. Мазкур Қоидаларнинг 12-бандида кўрсатилган давр учун, шунингдек, иш 12 ойдан кам вақт давом этганда, ўртача ойлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш бўйича амалдаги йўриқномалар асосида ҳисоблаб чиқилади.
Бу ҳолда, шунингдек, Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолда олдинги иши бўйича ўртача ойлик иш ҳақи меҳнат жароҳати бошлангандан олдинги икки ой бўйича амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда аниқланади.
19. Етказилган зарар учун жавобгар бўлган иш берувчи жабрланувчига, ўртача ойлик иш ҳақидан ташқари, меҳнат жароҳати туфайли қилинган қўшимча харажатларни ҳам тўлашга мажбурдир. Тўланадиган бундай харажатларга протезлаш, жабрланувчини парвариш қилиш, санаторий-курортда даволаниш, шу жумладан, даволаниш жойига бориш ва келиш йўл харажатлари, зарур ҳолларда эса жабрланувчини кузатиб борувчи шахснинг ҳам йўлкира харажатлари, махсус транспорт воситалари ва бошқаларни сотиб олиш, (агар у ДМЭК томонидан ёрдамнинг ушбу турларига муҳтож деб топилган ва уларни тегишли ташкилотлардан бепул олмаган тақдирда), шунингдек, жабрланувчи билан иш берувчи ўртасида зарарни тўлаш бўйича бахс пайдо бўлганда ҳамда бахс жабрланувчи фойдасига ҳал бўлган ҳолларда адвокат ёллаш учун давлат баҳолари бўйича қилинган харажатлар киради.
25. Иш ҳақининг Қоидаларнинг 24-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган, боқувчи вафот этган вақтда кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг ҳар бирига тўғри келадиган қисми кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Боқувчининг вафотидан сўнг туғилган бола ва вафот этган боқувчининг ота-оналаридан бирига, умр йўлдошига ёки фарзандларини, укаларини, сингилларини, невараларини уч ёшга қадар парвариш қилиш билан банд бўлган марҳумнинг бошқа оила аъзосига зарар тўловлари белгилангач (тўхтатилган) ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.