LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 27-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 523-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
3. Ушбу қарор кучга кириши билан «Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги вақтинчалик низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2000 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 981-сон).
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 27-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Низом товарларни эркин омбор божхона режимига жойлаштиришда, эркин омборда сақлашда ва чиқаришда божхона операцияларини амалга ошириш, божхона тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.
Эркин омбор — шундай режимки, бунда чет эл товарлари муайян ҳудудлар ва жойларда бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан жойлаштирилади ва ишлатилади, Ўзбекистон товарлари эса экспорт режимига мувофиқ олиб чиқишда қўлланиладиган шартларга кўра жойлаштирилади ва ишлатилади.
Эркин омбор — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олади ҳамда товарларни эркин омбор режимида божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган.
1. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган товарларни эркин омборда сақлашга рухсат берилмайди.
2. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шарт-шароитларда сақланиши талаб этиладиган товарлар омборларда ёки эркин омборнинг бир қисми ҳисобланган ва бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган алоҳида биноларда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда сақланиши керак.
3. Товарлар эркин омборга божхона органининг ваколатли мансабдор шахслари иштирокида ёки улар хабардор қилинган ҳолда жойлаштирилади.
5. Товарларни эркин омбор режимига жойлаштириш божхона органига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тўлдирилган божхона юк декларациясини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
6. Айни вақтда божхона юк декларацияси билан биргаликда олиб кирилган товарларга оид ва товарларга илова қилинувчи бошқа ҳужжатлар (юкхатлар, коносаментлар, спецификациялар, фактуралар) божхона органига тақдим қилинади.
7. Сертификатланиши лозим бўлган товарларни эркин омборга жойлаштирилганда товарларни сақлаш даврида сертификатни тақдим этилиши талаб этилмайди.
8. Хориждан олиб кирилган ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотларининг эркин омборга жойлаштирилиши чоғида тегишли давлат органлари томонидан, агар бундай назорат Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш чоғида амалга оширилмаган бўлса, фитосанитария ва ветеринария назорати амалга оширилади.
9. Эркин омборнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланадиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва ҳоказолар) божхона режими остида жойлаштирилмайди.
10. Эркин омборда сақланаётган товарларга нисбатан уларнинг сақланишини таъминлашга оид қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин:
11. 10-бандда қайд этилган операциялардан ташқари эркин омборга жойлаштирилган товарларга нисбатан уларни сотиш ва ташишга тайёрлаш учун қуйидаги операциялар ҳам амалга оширилиши мумкин:
Товарларга доир барча операциялар ушбу товарларнинг ТИФ ТН бўйича таснифлаш рақам кодининг ўнинчи белгиси даражасида ўзгартирилиши билан боғлиқ хусусияти (сифати)ни йўқотмаслиги керак.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
12. Эркин омборларда товарларга оид, уларнинг чакана сотилиши мустасно қилинган ҳолда, ишлаб чиқариш ва тижоратга оид операцияларнинг амалга оширилишига йўл қўйилади.
13. Эркин омборда турган товарларнинг сотилишига ёки уларга эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа йўл билан берилишига йўл қўйилади, бундан чакана сотишлар мустасно.
14. Божхона органлари алоҳида шахсларга, агар ушбу шахслар Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларининг қоидаларига риоя этмаётган бўлсалар, эркин омборларда товарлар билан операциялар ўтказишни тақиқлаб қўйишлари ва уларнинг товарлардан фойдаланишини рад этишлари мумкин.
15. Қонун ҳужжатларига мувофиқ товарларнинг алоҳида тоифаларини эркин омборларга жойлаштириш чеклаб қўйилиши ёки тақиқланиши мумкин.
16. Божхона органлари эркин омборларда турган товарлар устидан божхона назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
17. Эркин омбор эгаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Товарлар ҳисобини олиб бориш журналини (шу жумладан автоматлаштирилган ҳисобини) юритади ва ҳар чоракда эркин омборга тушувчи ва эркин омбордан олиб чиқилувчи товарлар бўйича божхона органига ҳисобот тақдим этади. Ҳисоботда Товарлар ҳисобини олиб бориш журналида кўрсатилган барча маълумотлар бўлиши керак.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
18. Эркин омбор доирасида товарлар билан юз бераётган ҳар қандай ўзгаришлар ҳисоб ҳужжатларида ва журналларида акс эттирилиши керак.
19. Божхона органининг талаби бўйича эркин омбордаги сақланаётган товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан (инвентаризация) ўтказиш лозим.
20. Товарларни эркин омбор режимига расмийлаштириш чоғида божхона йиғимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.
Агар эркин омборга жойлаштирилган товарлардан бож тўловлари ундирилса, тўловлар тўланиши учун уларни омборга жойлаштирган шахс жавобгар бўлади.
21. Эркин омбор режимида турган товарларни эркин муомалага чиқариш ёки экспортга чиқариш режимларига жойлаштирганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бож, солиқлар ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари товарнинг келиб чиқишига қараб қўлланилади.
22. Товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификати мавжуд бўлмаса, унга нисбатан экспорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш мақсадида Ўзбекистон товари деб, бошқа мақсадларда эса чет эл товари деб қаралади.
23. Эркин омбор режимига жойлаштирилаётган ва экспорт режимида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга мўлжалланган товарлар, агар товарларни амалда олиб чиқишда экспорт божи ва солиқлардан озод қилиш ёки тўланган суммаларни қайтариш назарда тутилган бўлса, экспорт божи, солиқлардан озод қилинади, ёхуд тўланган суммалар қайтарилади. Бундай товарларни амалда олиб чиқиш бож, солиқлар қайтарилган ёки улардан озод қилинган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирилмай амалга оширилиши лозим.
24. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши лозим бўлган товарлар эркин омборлардан божхона ҳудудига қайтарилганда ёхуд белгиланган муддатларда улар амалда олиб чиқиб кетилмаган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бож, солиқлар, шунингдек, уларнинг фоизлари тўланади.
25. Эркин омбор ҳудудида қайта ишлашга оид операцияларга тортилган чет эл товарларига нисбатан бож, солиқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ундирилади.
26. Агар товарларнинг эркин омбордан олиб чиқилишида божхона мақсадлари учун товарларнинг мақомини аниқлашнинг иложи бўлмаса, товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш чоғида қайта ишлашга оид операциялар қўлланилмайдиган Республика товарлари сифатида, қолган ҳолларда эса чет эл товарлари сифатида кўриб чиқилади.
27. Омбор эгаси омбор, омборда сақланаётган товарлар туридан, унинг чиқарилиш имкониятидан ва унинг фаолият кўрсатиши билан бевосита алоқадор бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда эркин омбор божхона режимидан фойдаланиш қоидаларини божхона органи билан келишиб тасдиқлайди.
божхона органининг эркин омбор, шу жумладан божхона органи ходимлари учун хоналарнинг ҳам ташкил этилиши ва жиҳозланишига оид талаблари;
омбор эгаси томонидан эркин омборда сақланаётган товарлар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш шакллари;
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
29. Кўрсатиб ўтилган қоидалар мазкур Низомга ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид келиши мумкин эмас.
30. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
I. Эркин омбор божхона режимига жойлаштириладиган товарларни расмийлаштиришда БЮДни тўлдириш тартиби
Декларант томонидан БЮД асосий варағининг қуйидаги устунлари ва қўшимча варақларнинг тегишли устунлари тўлдирилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин муомалада бўлган Ўзбекистон товарларини расмийлаштириш вақтида 1, 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 11, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 39, 41, 42, 43, 44, 46, 47, 49, 50, 54, А (БЮД асосий вараҚида), В, С.
2. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида илгари бошқа божхона режимида жойлаштирилган товарларни расмийлаштириш вақтида 2-бандда кўрсатилган устунларга қўшимча равишда 15, 15а, 40, 53-устунлар тўлдирилади.
3. 1 ва 2-бандларда кўрсатиб ўтилган устунлар (1, 9, 17, 17а, 44, 49, 50-устунлардан ташқари), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йилнинг 24 сентябрида тасдиқланган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг (кейинги ўринларда — Йўриқнома) (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834-сон) 3-бўлимига, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
4. Божхона органининг мансабдор шахслари томонидан БЮД асосий варағининг устунлари ва қўшимча варақларнинг тегишли 7, А (қўшимча варақларда) Д устунлари тўлдирилади.
Кўрсатилган устунлар Йўриқноманинг 3-бўлими, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштирилган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
устуннинг иккинчи бўлинмасида товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишга оид тадбирлар таснифномасига мувофиқ божхона режимининг икки белгили коди кўрсатилади;
устунда товарларни эркин омборга жойлаштирган шахснинг номи ва почта манзили кўрсатилади. Устунни тўлдириш тартиби Йўриқноманинг 3-бўлимида, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»да келтирилган устунни тўлдириш тартибига ўхшаган бўлади.
устун Йўриқноманинг 3-бўлими, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
Бундан ташқари, 8 рақами остидаги устунда товарларни эркин омборга жойлаштирадиган шахс билан эркин омбор эгаси ўртасида тузилган шартноманинг рақами ва санаси кўрсатилади.
устун Йўриқноманинг 3-бўлими, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
«Экспорт» божхона режимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига эркин омбордан олиб чиқиб кетилиши учун мўлжалланган Ўзбекистон товарларини расмийлаштириш вақтида ушбу устунга киритиладиган маълумотларга қўшимча равишда товарлар омбордан олиб чиқиб кетилиши керак бўлган сана ҳам кўрсатилади.
1. Декларант томонидан БЮДнинг асосий варағини қуйидаги устунлари ва қўшимча варақларнинг тегишли устунлари тўлдирилади: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 11, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 41, 42, 44, 46, 47, 49, 50, 53, 54, А (БЮДнинг асосий варағида), В, С.
2. Кўрсатилган устунлар (1, 44, 49-устунлардан ташқари) Йўриқноманинг 6-бўлими, яъни «Эркин муомалага (импорт) чиқариш режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
3. Божхона органининг мансабдор шахслари томонидан БЮД асосий варағининг устунлари ва қўшимча 7, А (қўшимча варақларда), Д варақларнинг тегишли устунлари тўлдирилади.
Кўрсатилган устунлар Йўриқноманинг 3-бўлими, яъни «Экспорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
устуннинг иккинчи бўлинмасида товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишга оид тадбирлар таснифномасига мувофиқ божхона режимининг икки белгили коди кўрсатилади;
устун Йўриқноманинг 6-бўлими, яъни «Эркин муомалага (импорт) чиқариш режимида жойлаштириладиган товарларга оид БЮДни тўлдириш қоидалари»га мувофиқ тўлдирилади.
Бундан ташқари, 8 рақами остидаги устунда товарларни эркин омборга жойлаштирувчи шахс билан эркин омбор эгасининг ўртасида тузилган шартноманинг рақами ва санаси кўрсатилади.
1. Эркин омбордан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариладиган товарларни расмийлаштиришда қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда БЮДни тўлдириш қоидалари қўлланилади:
(III бобнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарори (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)
3 — шартноманинг (контрактнинг, келишувнинг), шартномага қўшимчанинг рақами ва санаси, шунингдек шартноманинг умумий суммаси;
4 — бошқа давлат органларининг (уларнинг номлари кўрсатилган ҳолда), агар товарлар ушбу органларнинг назорати остида бўлган тақдирда, рухсатноманинг берилиш рақами ва саналари;
Эркин омбордан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига чиқариладиган товарларни расмийлаштиришда қуйидагилар ҳисобга олинган ҳолда БЮДни тўлдириш қоидалари қўлланилади:
Эркин омборга жойлаштиришда | ||||||||||
Т.р | Товар келиб тушган сана | Юк жўнатувчи ташкилот | Шартнома рақами | Кирим Божхона юк декларацияси | Товар тўғрисида маълумот (марка, ГОСТ ва бошқа маълумотлар) | Товар сони | Брутто (кг) | Нетто (кг) | Нави | Синф |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 |
Эркин омбордан чиқаришда | Эркин омборда қолдиқ | |||||||||
Чиқим Божхона юк декларацияси | Юкланган сана | Товар тўғрисида маълумот (марка, ГОСТ ва бошқа маълумотлар) | Товар сони | Брутто (кг) | Нетто (кг) | Товар сони | Брутто (кг) | Нетто (кг) | БЮБ бўйича қолдиқ | |
12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | |
(низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-24-сонли қарорига (рўйхат рақами 1309-1, 27.09.2012 й.) асосан 2-илова билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 457-модда)