LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Қишлоқда тадбиркорликни ва мулкчиликнинг янги шаклларини, шунингдек деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантиришга, шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 3-банди қуйидаги мазмундаги «ф» кичик банди билан тўлдирилсин:
«ф» деҳқон (фермер) хўжаликларининг шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг, қишлоқ хўжалиги ижарачиларининг ва кооперативларининг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича кичик, шу жумладан хусусий корхоналар вa фирмаларнинг мол-мулкини гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштирганлик учун мол-мулк қийматининг 0,5 фоизи».