18.12.1997 йилдаги 553-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
 LexUZ шарҳи
«Уруғчилик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорига 5-илованинг III бўлимидаги «Ўзбекистон давлат уруғчилик маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
г) муҳофаза қобилияти мезонларига жавоб бермайдиган, бироқ экишга тавсия қилиш мақсадида хўжалик жиҳатидан фойдалилиги бўйича синовдан ўтган қишлоқ хўжалиги экинларини Реестрда рўйхатдан ўтказиш. Хўжалик жиҳатидан фойдалилиги бўйича синовлар қуйидаги тавсифларни аниқлаши керак; ҳосилдорлик, касалликлар ва зараркунандаларга чидамлилик, ташқи муҳит шароитларига (совуққа чидамлилик, қурғоқчиликка чидамлилик) таъсирчанлик, олинадиган маҳсулот сифати. Киритиладиган селекция ютуғи Реестрда тақдим этилганлардан бир ёки икки муҳим хўжалик-биологик тавсифига кўра яхшироқ бўлиши, қолганлари бўйича эса улар даражасида бўлиши ёки Реестрга киритилган селекция ютуқларидан унча паст бўлмаслиги керак. Синовлар камида икки йил ўтказилади, кўп йиллик экинлар бўйича тўлиқ ҳосил беришнинг камида икки йилида ўтказилади;