Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси
«Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув ҚОИДАЛАРИ

I. Асосий қоидалар

II. Қайтариладиган товарларни олиб кириш ва тасарруф қилиш

III. Сарфланадиган товарларни олиб кириш ва тасарруф қилиш

IV. Инвесторнинг табиий газини олиб чиқилиши

V. Инвестор табиий гази реимпорти

VI. Инвестор (Оператор) ва Пудратчиларнинг вазифалари

VII. Якуний қоидалар

Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 апрелдаги 168-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Шахпахта конини қўшимча очиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги қарор қиладилар:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-б.), Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги «Маҳсулот тақсимотига оид битим тўғрисида»ги 312-II-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Шахпахта конини қўшимча очиш тўғрисида»ги 168-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 апрелдаги 262-ф-сон фармойиши, 2004 йил 14 апрелда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ҳамда «Зарубежнефтегаз» Ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Gas Project Development Central Asia AG» Компанияси таркибидаги Консорциум ўртасида тузилган «Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ ишлаб чиқилган ва қайд этилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.
5. Оператор МТБ бўйича ишлар амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон Қарори ва 2004 йил 27 февралдаги ««Божхона омбори» божхона режими тўғрисида»ги 1318-сон Низомга мувофиқ божхона омборини таъсис этиш ҳуқуқига эга (2004 йил 27 февралда 1318-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда).
14. Божхона расмийлаштируви мақсадларида мажбурий сертификатланадиган сарфланадиган товарларнинг сертификатланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва «Мажбурий сертификатланадиган товарлар (маҳсулотлар)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома (2000 йил 26 февралда 901-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва муассасалари меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 2000 й., 4-сон).
15. Эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштирилган сарфланадиган товарлар, «Божхона реэкспорт режими тўғрисида»ги Низом билан белгиланган шартлар ва талабларга риоя қилинган тақдирда, Инвестор ва/ёки Оператор ёки Пудратчи аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида олиб чиқилиши мумкин (2002 йил 2 майда 1134-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 2002 й., 9-сон).
18. Инвесторнинг табиий газига Операторнинг аризасига мувофиқ ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда «Товарларни олиб ўтиш сертификатларини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ товарларни олиб ўтиш сертификатлари берилади (2010 йил 13 августда 2131-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда).
21. Инвесторнинг табиий гази экспорти учун вақтинча божхона юк декларацияси (вақтинча БЮД) «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага мувофиқ (1999 йил 3 ноябрда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 1999 й., 12-сон), қуйидаги ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади:
24. БЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага мувофиқ (1999 йил 3 ноябрда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 1999 й., 12-сон), қуйидаги ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади:
27. МТБ 18.3.5-бандига мувофиқ Ваколатли компания томонидан Инвестордан харид қилинадиган Инвесторнинг табиий гази божхона расмийлаштируви дастлаб мазкур Қоидалар IV бўлимига мувофиқ божхона экспорт режимида, сўнгра эса Ваколатли компания номига божхона рэимпорт режимида амалга оширилади. Бунда транспорт харажатлари мавжуд эмаслиги туфайли БЮД 20-графасида EXW (Инкотермс-2000) етказиб бериш шартлари қайд этилади.
30. Пудратчи мазкур Қоидаларнинг 29-банди «а» — «е» кичик бандлари билан назарда тутилган вазифаларни бажаради.
31. Мазкур Қоидаларнинг 29-банди билан назарда тутилган вазифалар тузилган шартномаларга мувофиқ Инвестор, Оператор ва Пудратчилар томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази