LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли « Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада вексель муомаласини тартибга солиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 19 мартдаги ПФ-1738-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисида» 1995 йил 2 июндаги 204-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
иккинчи хатбошида «фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсати бўйича» сўзлари «фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда уч ойдан кўп бўлмаган муддатга, истисно ҳолларда 6 ойгача муддатга» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Банк векселлари чиқариш ҳуқуқини бериш тартибига риоя этилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юклансин»;
«мулкчилик шаклларидан қатъи назар, молиявий барқарор корхоналар ва ташкилотлар уч ойдан кўп бўлмаган муддатга, истисно ҳолларда эса 6 ойгача бўлган муддатга векселлар чиқариш ҳуқуқига эга бўладилар»;
«корхоналар ва ташкилотлар томонидан векселлар чиқарилишига уларга етказиб бериладиган аниқ товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоб-китоб қилишга уларда пул маблағлари вақтинча етишмаслигини қоплаш учунгина хизмат кўрсатувчи банк томонидан вексель топшириғи (аваль) мажбурий тартибда расмийлаштирилган ҳолда йўл қўйилади»;
г) 5-банднинг иккинчи хатбошида «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган ва сотадиган» сўзлари чиқариб ташлансин;