Давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захираси учун озиқ-овқат харид қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шу мақсадларга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоблаб аниқланган эҳтиёж (миқдор базаси, истеъмол нормаси ва бозорнинг ўртача мақбул нархи)дан келиб чиққан ҳолда навбатдаги йилга давлат эҳтиёжлари учун ҳар бир озиқ-овқат турини харид қилишни молиялашнинг чегаралаб қўйилган лимитларини белгилайди ҳамда уларни бевосита Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигига, Миллий хавфсизлик хизматига «Ўздавзахира»га, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказади. Валюта маблағлари фақат етишмайдиган ёки республикада ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни импорт бўйича харид қилиш учун кўзда тутилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат эҳтиёжлари учун давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захираси учун асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш, қоида тариқасида, танлов асосида амалга оширилади;
мазкур маҳсулотларни харид қилиш энг аввало, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита шартномалар бўйича, шунингдек уларнинг маҳсулотини «Ўзулгуржибиржасавдо» тизимининг ярмарка ва биржа савдоларида сотиб олиш йўли билан таъминланади. Бунда контрактлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (нарх масалалари бўйича) ёки унинг жойлардаги органлари билан келишилган ҳолда тузилади;
импорт маҳсулот харид қилиш давлат эҳтиёжлари учун импорт бўйича четдан озиқ-овқат олиб келишни босқичма-босқич қисқартириб боришни назарда тутган ҳолда, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ресурслар билан таъминланмаган қисмигина тендер асосида амалга оширилади.
1998 йилда давлат таъминоти муассасаларини, махсус истеъмолчиларни ва давлат захирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби(1-иловага мувофиқ);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 9 январдаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилнинг 1 сентябрига қадар, ушбу қарорнинг 1-банди (иккинчи хатбоши)га мувофиқ, давлат таъминоти муассасаларининг, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасининг буюртмаларини кўриб чиқсин ҳамда давлат эҳтиёжлари учун 1998 йилга озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишни молиялашнинг чегаралаб қўйилган лимитларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари шу йилнинг 25 августигача бўлган муддатда амалдаги улгуржи ва майда улгуржи таъминот-савдо ташкилотлари негизида хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмаларини ташкил қилиб, улар зиммасига давлат таъминоти муассасалари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш масалаларини юкласинлар.
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси ва унинг жойлардаги филиаллари таркибида хўжалик ҳисобидаги махсус бўлинмаларни ташкил қилиб, уларнинг зиммасига давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича биржа ва ярмарка савдоларини ташкил этиш вазифаларини юкласин;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўздавзахира», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича уларга қарашли бўлган ҳамда давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишни таъминлайдиган бўлинмалар ва фирмаларга Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасида ва унинг филиалларида брокерлик ўринларини бепул берсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат таъминотида бўлган муассасаларнинг эҳтиёжларини мумкин қадар тўлиқ таъминлаш учун маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ярмарка ва биржа савдоларига кенг кўламда жалб этиш шароитларини яратиб берсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати жорий йилнинг 1 октябрига қадар муддатда ички бозордан 1998 йилга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш бўйича шартномалар тузилишини таъминласинлар.
шу йилнинг 20 августигача бўлган муддатда вазирлик ҳузурида тендер ўтказишни ташкил қилувчи хўжалик ҳисобидаги махсус бўлинма сифатида тендерлар ўтказувчи Агентлик («Ўзбектендерконсалтинг») ташкил қилсин ва тендерлар ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
1998 йилга давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш бўйича тендер ўтказишга зарур шарт-шароитларни таъминлаб, бунда маҳсулот етказиб берувчиларни олдиндан малакали танлаб олиш, келиб тушаётган таклифларни эксперт ёрдамида баҳолаш, хоналар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишини ташкил қилиш, тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи комиссия ҳужжатларини расмийлаштириш каби ва бошқа ишлар ўтказилишини назарда тутсин.
8. Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўздавзахира», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга, шу йил 1 ноябргача бўлган муддатда, тасдиқланган тартибга биноан, бюджетдан ажратилган лимитларга мувофиқ 1998 йилга давлат эҳтиёжлари учун ички бозорда харид қилинмай қолган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини импорт бўйича харид қилишга тендер ўтказилишини ташкил этсин.
9. Хизмат кўрсатилаётган мажмуа таркибларининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги раҳбарларининг зиммасига шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Товарлар, ишлар ва хизматларни давлат томонидан харид қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини 1997 йил 15 сентябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. Ҳамидов ва М. Усмонов зиммасига юклансин.
1.1. Ушбу тартиб 1998 йилда давлат таъминоти муассасалари ва махсус истеъмолчиларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш принциплари ва механизмларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат таъминоти муассасалари — бюджетдан маблағ билан таъминланадиган болалар уйлари, чақалоқ уйлари, мактабгача болалар муассасалари, кундузги мактаблар, мактаб-интернатлар, олий ўрта махсус, ҳунар-техника ўқув юртлари, бюджет маблағлари билан тўлиқ ёки қисман таъминланадиган касалхоналар, санаторийлар, профилакторийлар, бошқа даволаш-профилактика муассасалари. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ҳажмини аниқлашда давлат таъминоти муассасалари таркибига давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари, шунингдек тегишли муассасалар балансида турадиган корхоналар билан келишган ҳолда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган идораларга қарашли мактабгача болалар, ўқув ва даволаш муассасалари киритилиши мумкин.
(1.2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 24 июндаги 313-сонли қарори таҳририда)
Махсус истеъмолчилар — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва бюджет маблағлари ҳисобига махсус контингентларни таъминловчи улар тасарруфидаги ташкилотлар.
«Ўздавзахира» бош бошқармаси — белгиланган нормативларга мувофиқ давлат захирасини шакллантириш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари буюртмачиси.
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари — гўшт ва гўшт маҳсулотлари, мол ёғи, чой, қанд-шакар, ўсимлик ёғи, ун, ёрма, қуруқ сут, болалар овқатлари, картошка.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш буюртмачилари (бундан кейин буюртмачилар деб аталади) — Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Тошкент шаҳар савдо, хизматлар кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (бундан кейин Департамент деб аталади), «Ўздавзахира» бош бошқармаси.
2.1. Молия вазирлиги давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқатлар харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитларини турларга кўра, давлат таъминоти тизими ҳар бир идораси, махсус истеъмолчилар ва «Ўздавзахира» бош бошқармаси бўйича, контингент сони, истеъмол нормалари, ўртача бозор нархидан келиб чиқиб, шунингдек олдинги уч йил мобайнида фойдаланилган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳақиқий миқдорини ҳисобга олган ҳолда белгилайди.
2.2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998 йилда асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун зарур бўлган давлат маблағлари ҳажмларини аниқ истеъмолчилар бўйича аниқлаш мақсадида бюджет буюртманомаларининг махсус шаклини жорий қилади.
2.3. Барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича йил чоракларига бўлинган ҳолдаги 1998 йил учун бюджет буюртманомалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмаларига ҳамда Тошкент шаҳар савдо, хизматлар кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаментига ва нусхаси тегишли вазирликларга берилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия вазирлигига умумлаштирилган бюджет буюртманомаларини тақдим этадилар.
2.4. Махсус истеъмолчилар учун бюджет буюртманомалари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ишлаб чиқилади ва Молия вазирлигига тақдим этилади.
2.5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар бир озиқ-овқат турини харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитларини, шу жумладан республикада етишмайдиган ёки ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни импорт бўйича харид қилиш учун валюта маблағларини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўздавзахира» бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказадилар.
Бунда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ва Республика товар-хомашё биржаси орқали ички истеъмол бозорида харидларни кўпайтириш ҳисобига валюта маблағларини ҳар йили қисқартириш назарда тутилади.
2.6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати олинган бюджет маблағлари лимитларини тегишли равишда аниқ истеъмолчиларга, хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмаларига ҳамда Департаментга, махсус истеъмолчиларнинг таркибий бўлинмаларига етказадилар.
2.7. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия вазирлиги томонидан ўзларига ажратилган маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитлари доирасида озиқ-овқат моллари харид қилишни белгиланган тартибда ташкил этадилар. Кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, харидларнинг белгиланган ҳажмларда амалга оширилиши ҳамда шартномалар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан шахсан жавоб берадилар ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
3.1. 1998 йилда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун товар етказиб берувчиларни танлаш:
Мамлакатимиздаги товар ишлаб чиқарувчиларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича етказиб бериладиган ёки ярмарка ва биржа савдоларида сотиладиган ресурслари давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқатлар харид қилишнинг устувор манбалари ҳисобланади. Импорт харидлар фақат мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари ресурслари билан тўлиқ ёки қисман таъминланмаган қисм бўйича амалга оширилади.
4.1. Тўғридан-тўғри шартномалар буюртмачилар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилар ўртасида республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулот юзасидан тузилади.
Шартномалар шартлари (нархлар, етказиб бериш муддатлари ҳамда шартлари ва шу кабилар)ни томонлар мустақил равишда келишиб оладилар.
4.2. Тўғридан-тўғри шартномалар маҳсулот етказиб беришнинг аниқ жадвали кўрсатилган ҳолда тузилади. Буюртмачилар томонидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчиларни танлаш тавсия этилаётган нархлар ва маҳсулот етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда танлов асосида амалга оширилади.
4.3. Махсус хўжалик ҳисобидаги савдо фирмалари ва Тошкент шаҳар савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти маҳаллий манбалар ҳисобига озиқ-овқат ресурслари билан таъминлаш имкони бўлганда буюртмачи ҳуқуқини бевосита давлат таъминоти ташкилотлари ва муассасаларига — истеъмолчиларга, энг аввало, қишлоқ жойлардаги истеъмолчиларга беришлари мумкин. Бундай ҳолларда танлов ўтказиш шарт эмас.
4.4. Махсус истеъмолчилар ва «Ўздавзахира» бош бошқармаси билан (нарх масалалари бўйича) тўғридан-тўғри шартномаларнинг лойиҳалари Молия вазирлиги билан, хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмалари ва Департамент билан тузилганлари эса — жойлардаги молия органлари билан келишиб олиниши керак.
5.1. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини биржа ва ярмарка савдоларида харид қилиш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва товар ишлаб чиқарувчи хўжаликлардаги, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни биржа ва ярмарка савдоларига қўйишни хоҳлаган жисмоний шахслардаги мавжуд ресурслар ҳисобига амалга оширилади.
5.2. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини биржа ва ярмарка савдоларида харид қилишни ташкил этиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва унинг жойлардаги филиаллари таркибида хўжалик ҳисобидаги махсус бўлинмалар ташкил этилади.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва унинг филиалларидаги брокерлик ўринлари махсус истеъмолчиларга, «Ўздавзахира» бош бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш мақсадида текинга берилади.
Бунда брокерларни аккредитация қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўздавзахира» бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қарашли ташкилотлар бўйича уларнинг тақдимномаларига кўра амалга оширилади.
5.3. Озиқ-овқат маҳсулотларини савдога қўйиш учун сотувчилар ёки сотувчи корхоналарнинг вакиллари сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки контрактлар тузиш учун ваколатни тасдиқловчи, биринчи шахс имзолаган, думалоқ муҳр қўйилган, зарур даражада расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
5.4. Биржа савдоларида давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ҳам нақд товарлар бўйича, ҳам фьючерс битишувлари тарзида амалга оширилиши мумкин.
Бунда (нарх масалалари бўйича) махсус истеъмолчилар билан тузилган шартномалар лойиҳалари Молия вазирлиги билан, хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмалари ва Департамент билан тузилганлари эса — жойлардаги молия органлари билан албатта келишиб олиниши керак.
5.5. Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича фьючерс битишувларига контракт расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун давомида контракт қийматидан 15 фоизли авансни албатта ўтказиш тўғрисидаги қоида жорий қилинмайди. Мазкур контракт бўйича тўлов, шу жумладан, аванс тўловлари контрактда олдиндан келишилган етказиб бериш жадвалини ҳисобга олган ҳолда одатдаги (нофьючерс) битишувлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
5.6. Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини биржа ва ярмарка савдоларида харид қилиш бўйича битишувларда воситачилик йиғими, биржа савдоси қоидаларига мувофиқ белгиланган миқдорларда, маҳсулот етказиб берувчилардан ундирилади.
5.7. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва унинг жойлардаги филиаллари сотувчиларда товарларнинг мавжудлигини (ёки келгусида уларни ишлаб чиқаришни кафолатловчи), шунингдек савдога қўйиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар бўлиши учун жавоб берадилар.
6.1. Тендер республикада кам ҳажмларда ишлаб чиқариладиган ёки умуман ишлаб чиқарилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда ўтказилади. Тендерда иштирок этишга олдиндан келишилган тендер шартларида маҳсулот етказиб беришда қатнашишни хоҳловчи маҳсулот етказиб берувчилар таклиф этилади.
6.2. Квалификациядан олдинги танловни ва тендер савдоларини ўтказишни ташкил этиш учун республика даражасида Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси деб аталади), у ўз иш тартибини ва тендер ўтказиш тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
6.3. Тендер савдоларини ўтказишни амалда ташкил этишни амалга оширувчи асосий агент бўлиб (маҳсулот етказиб берувчиларни квалификациядан олдинги танлашни ўтказиш, тушадиган таклифларни эксперт баҳолаш, бинолар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишларини ташкил этиш, Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқалар) Тендерлар ўтказувчи агентлик («Ўзбектендерконсалтинг») — «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги бўлинма ҳисобланади.
6.4. «Ўзбектендерконсалтинг» буюртмачиларнинг Молия вазирлиги билан келишилган буюртманомалари бўйича оммавий ахборот воситаларида савдолар ўтказилиши бошланишига қадар 20 кундан кечикмай асосий озиқ-овқат товарларини харид қилиш учун тендер ўтказилиши тўғрисида эълон қилади.
6.5. Ўтказиш шаклларига кўра тендерлар очиқ ёки ёпиқ (қатнашчиларнинг сони чекланган) бўлиши мумкин. Тендерларни ўтказиш шакли тўғрисидаги қарорни Тендерларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси қабул қилади.
6.6. Махсус истеъмолчилар, давлат таъминоти муассасалари ва давлат захираси учун харид қилинадиган маҳсулотларга энг фойдали нархларни шакллантириш мақсадида уларни импорт бўйича харид қилиш фақат Тендерларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси томонидан эълон қилинадиган ёпиқ тендер асосида амалга оширилади.
Ёпиқ тендер ғолиби аниқлангандан сўнг буюртмачига контракт қийматига тенг суммада, кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон республика валюта биржасида эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилган ҳолда Молия вазирлиги кафолати остида банкларнинг кредитлари ҳисобига аккредитив очилади.
6.7. Маҳсулот етказиб берувчилар ўз малакаларини тасдиқлаш учун Тендерларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясига малакадан олдинги ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдирлар.
Тендерга қатнашишга буюртманомаларни тайёрлаш ва тақдим этиш йўриқномаси, харид қилиш шартномаси асосий шартларининг қисқача баёни, маҳсулот етказиб берувчилар тақдим этишлари керак бўлган ҳужжатлар рўйхати, шунингдек тендер савдоларида иштирок этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар Тендерларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси томонидан аниқланадиган тарифлар бўйича тўлов асосида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, савдода қатнашиш хоҳишини билдирган ҳар қандай ташкилотга берилади.
озиқ-овқат товарлари аниқ турларининг муайян ҳажмларини харид қилиш тўғрисидаги аниқ ифодаланган ният;
Тендерларни ўтказиш билан боғлиқ келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
6.10. Тендер натижалари бўйича имзоланган харид қилиш шартномаси томонларнинг шартнома шартларини бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун санкциялар тарзидаги жавобгарлигини назарда тутиши керак. Шартномалар бўйича келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3. Етказиб бериладиган ресурслар манбаларини аниқлаш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида савдода қатнашиш.
Давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар харид қилиш юзасидан тендер ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.
6. Буюртманомаларни кўриб чиқиш ва маҳсулот етказиб берувчиларни уларнинг буюртманомалари қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилиш.
8. Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан махсус истеъмолчилар бўлинмалари, хўжалик ҳисобидаги савдо фирмалари ва «Ўздавзахира» бош бошқармасининг маҳсулот етказиб берувчилар — савдо ғолиблари билан контрактлар тузиш.
11. Молия вазирлиги кафолати билан банк кредити ҳисобига эркин муомаладаги валютада аккредитив очиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.