LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини ўтказиш ҳамда унда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг иштирок этиши тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 64-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамаси мажлисига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ярим йиллик ва бутун календарь йил якунлари бўйича республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини кўриб чиқишда, шунингдек мажлисда республиканинг муайян ҳудудини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан бевосита боғлиқ масалалар кўрилаётганда таклиф этиладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг календарь йилнинг биринчи чорак ва тўққиз ойлик якунлари бўйича мажлисларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосарлари таклиф этиладилар».