Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 14.10.2013
Ҳужжат 17.05.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати органлари ҳисобланадилар: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармаси; Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаларининг ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармалари ва бўлимлари; шаҳарлар, туманлар ва шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимларининг давлат ёнғин назорати бўлимлари, инспекциялари, инспекторлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ахлоқ тузатиш ишлари бошқармаси, транспорт ички ишлар бошқармалари, бўлимлари, ички ишларнинг транспорт йўлида ишловчи бўлимлари; Ички ишлар вазирлигининг шаҳарларни, аҳоли пунктларини ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш бўйича ҳарбийлаштирилган ва профессионал ёнғиндан муҳофаза қилиш отрядлари ва қисмлари; Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғиндан муҳофаза қилиш бўлимлари.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармалари ва бўлимлари таркибий бўлинмаларининг бош мутахассислари, катта муҳандислари, катта инспекторлари, муҳандислари, инспекторлари ва ходимлари, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш бўйича ҳарбийлаштирилган ёнғиндан муҳофаза қилиш отрядлари ва қисмларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ахлоқ тузатиш ишлари бошқармаси, транспорт ички ишлар бошқармалари, бўлимларининг, шаҳарлар, туманлар, шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимлари Давлат ёнғин назорати бўлинмалари, инспекцияларининг бошлиқлари — ўзлари хизмат кўрсатаётган шаҳарлар, туманлар ва объектларнинг ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Тезликда бартараф этилмаслиги ёнғин келиб чиқишига, ёйилишига ёки ёнғинни ўчиришни қийинлаштиришга олиб келиши мумкин бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши аниқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича Бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари корхоналарнинг, айрим ишлаб чиқаришларнинг ишини қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш, бинолар, иншоотлардан фойдаланишни тақиқлаш; хатти-ҳаракатларни тўхтатиб қўйиш ёки ишларни бажаришга берилган рухсатларни бекор қилиш; ёнғин чиқариш хавфи бўлган моддалар, материаллар ва буюмларни тайёрлашни, ишлаб чиқаришни ва улардан фойдаланишни тақиқлаш, ёнғин назорати бўйича қолган давлат инспекторлари эса —- агар бу умуман корхонанинг ишдан тўхташига олиб келмаса, алоҳида бинодан фойдаланишни тақиқлаш, ишлаб чиқариш участкаси ёки агрегат ишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази