Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 1-иловага мувофиқ;
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари 2-иловага мувофиқ;
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва уларни белгиланган тартибда тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 сентябрдаги 415–31-сон қарори билан тасдиқланган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишларининг Вақтинчалик қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ. Ғуломов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар* хусусий ҳамда хизмат ишлари бўйича, турист сифатида, дам олиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига келишлари ва ундан кетишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган ҳолларда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан;
б) чет мамлакатлар билан алоқа йўллари мавжуд бўлган аэропортлардаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюролари томонидан берилади.
Элчихоналарнинг консуллик бўлимлари, бош консулликлар ва консулликлар, вице-консуллик, консуллик агентликлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасига келиш визалари хорижий фуқароларга бир йилгача бўлган муддатга ёки улар аккредитация қилинган муддатга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикасидан кетиш (кетиш, кетиш-келиш) визаларини беришни ва уларнинг амалда бўлиш муддатини узайтиришни хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун амалга оширадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг дипломатик корпуси, доимий ваколатхоналари, давлатлараро ва халқаро ташкилотлар ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакиллари ва уларнинг оила аъзоларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) ушбу Тартибнинг 3-бандидаги «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Кўп марта фойдаланиладиган визалар ушбу Тартибнинг 3-бандидаги «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга улар аккредитация қилинган муддатга, ушбу банднинг «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган фуқароларга бир йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари Ўзбекистон Республикасидан кетиш (кетиш, кетиш-келиш) визаларини бериш ва уларнинг амалда бўлиш муддатини узайтиришни ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилмаган хорижий фуқаролар учун амалга оширадилар.
6. Кўп марта фойдаланиладиган визалар бир йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) хорижий фуқароларнинг ваколатхона штатига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида аккредитация қилинган фирмалар ва компаниялар доимий ваколатхоналари ходимларига берилади. Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонаси илтимосномаси асосида берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) хорижий фуқаронинг хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти штатига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти ходимларига берилади. Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг илтимосномаси асосида берилади;
в) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки аккредитация қилинган қўшма корхоналар ва 100 фоиз хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимларига, улар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг меҳнат фаолияти кўрсатиш учун рухсатномасини олганларидан сўнг, агар икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро Битимлар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, берилади. Виза корхона илтимосномаси асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикасига келиш учун берилган виза, транзит визадан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ҳақиқий ҳисобланади, хорижий фуқароларнинг боришлари учун ёпиқ бўлган жойлар, объектлар бундан мустаснодир.
8. Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари ва ички ишлар органлари томонидан хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан кетиш визалари берилганлиги ёки уларнинг амалда бўлиш муддати узайтирилганлиги учун улардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат пошлинаси ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва кетишлари тартиби, уларга визалар бериш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг бошқа мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама битимлари билан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тенглик асосида ўзгартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар, давлатлараро ва халқаро ташкилотларнинг доимий ваколатхоналари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатлар консуллик муассасаларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифнома ва чет эл паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни* илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотларнинг доимий ваколатхоналари хорижий фуқароларга таклифномаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига виза берилишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома берганларидан кейингина йўллайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотларнинг доимий ваколатхоналарининг, хорижий фуқароларнинг ёзма мурожаатларини кўриб чиқади ва чет элдаги консуллик муассасаларига тегишли кўрсатмалар юборади.
Юридик шахсларнинг таклифномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига контракт ва шартномалар бўйича уч ойдан ортиқ муддатга ишга келаётган хорижий фуқароларга визалар бериш белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Виза бериш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва хорижий фуқарога келиш визасини расмийлаштириш муддати 10 суткадан ортиқ бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикасига фуқаролар таклифномаси бўйича ёки доимий яшаш учун келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифномани ва чет эл паспортини илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет элдан хорижий фуқароларни таклиф қилмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида вақтинча (3 ойдан ортиқ) яшаб турган ва доимий яшаётган хорижий фуқаролар яшаш жойидаги ички ишлар органларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-ариза билан мурожаат қиладилар.
Фуқароларнинг таклифномаси бўйича хорижий фуқарога Ўзбекистон Республикасига келишга виза бериш учун рухсатномани расмийлаштириш муддати 15 суткадан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун келаётган хорижий фуқаролар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати айрим ҳолларда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.
12. Хорижий фуқаролар турист сифатида келиш визаларини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функциясини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига чет эл паспортини ва «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг ёки ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошираётган туристик ташкилотларнинг ваучерини тақдим этган ҳолда мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хорижий фуқаронинг турист сифатида келиш визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан 3 суткадан ошмайдиган муддатда амалга оширилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустаснодир.
Хорижий давлатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасига туристлар сифатида келаётган хорижий фуқароларга келиш-кетиш визаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аэропортлардаги консуллик бюроси томонидан берилишига йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Хорижий фуқаролар транзит визасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза-анкета билан мурожаат қиладилар ҳамда чет эл паспортини, борилаётган давлат визасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан борилаётган давлатга жўнаб кетиш санаси тасдиқланган йўл ҳужжатларини тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали шахсий, йўловчилар ташиш ёки юк транспортида транзит билан ўтиб кетадиган хорижий (ҳайдовчилар) фуқаролар (72 соатдан кўп бўлмаган муддат мобайнида) виза анкетаси, чет эл паспорти ва борилаётган мамлакат визасидан ташқари халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини, транспортга эгаликни ва автотранспортнинг техник ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни, юкнинг борилаётган мамлакатга етказиб берилишини тасдиқловчи юк ҳужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни тақдим этадилар.
Транзит визани Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан расмийлаштириш 3 сутка мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари алоҳида ҳолларда хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига келиш визасини бериш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда улар қабул қилинган қарор тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига бир сутка мобайнида хабарнома йўллайдилар.
15. Хорижга кетишни мўлжаллаётган Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-ариза билан паспортни тақдим этган ҳолда яшаш жойидаги ички ишлар органларига мурожаат қиладилар.
Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган, кетиш визалари ўз кучини йўқотган хорижий фуқаролар ички ишлар органларига ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар орқали, фуқароларнинг таклифи бўйича келганлар эса мустақил равишда мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ички ишлар органлари хорижий фуқаронинг анкета-аризасини кўриб чиқадилар ва унга кетиш визасини берадилар.
Фуқаролиги бўлмаган шахсга фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси ва гувоҳномага кетиш визаси берилади. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси ички ишлар органлари томонидан хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ берилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун кетиш визаси икки йилга берилади. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўрсатилган муддат мобайнида ички ишлар органларини хабардор қилган ҳолда чет элга бир неча марта боришлари мумкин.
Чет элга доимий яшаш учун кетувчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати айрим ҳолларда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан кетиш ҳужжатларини олганларидан сўнг виза олиш учун тегишли давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Анкета-аризалар 18 ёшга тўлган хорижий фуқаролар томонидан берилади. 18 ёшга тўлмаган болалар чет элга кетаётганда илтимоснома уларнинг қонуний вакиллари томонидан берилади. Хорижий фуқаролар доимий яшаш учун кетаётганларида:
а) вояга етмаган болаларнинг кетишларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқароси — эр (хотин)нинг ёки олдинги никоҳдан бўлган вояга етмаган болалар Ўзбекистон Республикасида қолганларида собиқ эр (хотин)нинг розилигини;
б) Ўзбекистон Республикаси фуқароси — ота-оналарнинг розилигини (ота-оналар вафот этган ҳолларда вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилади);
в) доимий яшаш учун кетувчи 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг розилигини тасдиқловчи нотариал тасдиқланган ҳужжатлар тақдим этилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) агар бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса;
в) агар шахс Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузганлик учун илгари жиноий жавобгарликка тортилган ва ундан судланганлиги белгиланган тартибда олиб ташланмаган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) агар шахс илгари хорижий шахсларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш-кетиш тартибини ҳамда бу ерда бўлиш қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг божхона, валюта ва бошқа қонунчилигини бузганлиги аниқланган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) агар шахс касал бўлса ёки унинг саломатлиги жамият хавфсизлиги ва соғломлигига хавф туғдирса ҳамда ушбу касаллик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) агар унинг кетиши давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига зид бўлса — кетишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг амал қилиш муддати тугагунгача;
б) агар шахсга нисбатан унинг доимий яшаш учун чет элга кетишига тўсқинлик қилувчи шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — ушбу мажбуриятлар тўхтатилгунга қадар;
в) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш охирига етказилгунга қадар ёки унинг юзасидан суд қарори қабул қилингунга қадар;
г) агар шахс жиноят содир этганлиги учун жазога ҳукм қилинган бўлса — жазони ўтаб бўлгунгача ёки жазодан озод этилмагунча;
д) агар шахс унга суд томонидан юкланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортаётган бўлса — мажбуриятларни тўлиқ бажариб бўлгунга қадар;
ж) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса — суд томонидан қарор қабул қилиниб ва у ижро этилгунга қадар.
21. Ушбу Тартибнинг IV бўлимида назарда тутилган асослар бўйича чет элга кетиш ҳуқуқининг рад этилиши, жавоб беришнинг белгиланган муддатидан ортиқча кечиктирилиши устидан хорижий фуқаролар юқори органларга шикоят қилишлари мумкин, бу органлар бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб беришлари керак, хорижий фуқаро унинг қароридан норози бўлганда, судга шикоят қилиши мумкин. Чет элга кетиш ҳуқуқини мазкур Тартиб 20-бандининг «б» кичик бандида кўрсатилган сабабларга кўра чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар* Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) қонунчиликни ва мазкур Қоидаларни бузганликлари учун хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари муддатларини қисқартириш ва бу ердан чиқариб юбориш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шакллари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, дипломатик корпус ҳамда доимий хорижий ваколатхоналар)ни*, шунингдек, хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасидаги хорижий фуқаролар мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларни* ўзлари билан олиб юришга ва уларни ваколатли органлар вакилларининг талабига кўра кўрсатишга мажбурдирлар.
Чет эл паспортини йўқотиб қўйганлик тўғрисида хорижий фуқаролар уларни қабул қилувчи ташкилотларга ва ички ишлар органларига тезлик билан хабар қилишлари керак.
5. Қабул қилувчи ташкилотлар хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва мазкур қоидаларда назарда тутилган уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўз вақтида тушунтириб қўйишни, хорижий фуқаролар билан муносабатларда белгилаб қўйилган ҳуқуқий нормаларнинг аниқ бажарилишини таъминлайдилар, хорижий фуқароларнинг тегишли ҳисобини юритадилар, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли ички ишлар бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш учун, уларнинг республика ҳудудида юришлари ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишлари учун жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Хорижий фуқаро ташкилотлардан бирининг таклифига кўра бу ерга келган ҳолларда, бошқа ташкилот, бу фуқарога нисбатан мазкур қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган мажбуриятларни амалга ошириб ва жавобгарликни зиммасига олиб, уни Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш учун чора-тадбирлар кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.
Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.
8. Ўзбекистон Республикасида турган хорижий фуқаролар унинг қонунчилигига ва мазкур Қоидаларга риоя қилишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Хорижий фуқаролар, шунингдек, мансабдор шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари томонидан мазкур қоидалар талабларига риоя қилиниши устидан назоратни ўз ваколатлари доирасида ички ишлар органлари ва Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлари билан ҳамкорликда амалга оширадилар.
10. Хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш, уларга доимий яшаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юришлари учун рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама битимлари билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тенглик асосида ўзгартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар мазкур Қоидалар билан белгиланган тартибда рўйхатга олинган чет эл паспортлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдилар. Чет эл паспортлари белгиланган жойга келиниши билан уч сутка мобайнида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади, бундан байрам ва дам олиш кунлари мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларига кўра республикага келган чет мамлакатлар давлатлари ва ҳукуматлари бошлиқлари, парламентлар ва ҳукуматлар делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник ходимлари, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган чет эл паспортлари бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;
г) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунлари ёки одатдаги кунларда 15 суткагача муддат билан келган ва шу кунлар мобайнида республикадан жўнаб кетувчи хорижий фуқаролар;
д) сафарда юрган хорижий туристлар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли яшаш жойида бўлишлари муддати уч суткадан ошмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига келган хорижий ҳарбий самолётлар (кемалар)нинг экипажлари аъзолари.
Ҳарбий самолётлар (кемалар)нинг экипажлари аъзоларининг қирғоққа тушиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришига келган ҳарбий самолётлар (кемалар) қабул қилиш режасига мувофиқ катта (ҳарбий) бошлиқ томонидан рухсат этилади;
ж) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишларидаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан, борадиган жойларда бўлган чоғларида;
з) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам.
Хорижий фуқаролар кўрсатиб ўтилган тоифаларининг объектлардан чиқишларига портларда амалда бўлган қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ чегара қўшинлари вакиллари томонидан рухсат этилади;
и) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.
13. Хорижий фуқароларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, ички ишлар органларида ва меҳмонхоналарда визаларнинг амалда бўлиш муддатига қараб амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари рўйхатга олинади:
а) чет эл дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари, дипломатик корпус ходимлари, консуллик мансабдор шахслари дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;
б) Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва уларнинг оила аъзолари;
в) Ўзбекистон Республикасига хизмат ишлари бўйича келган халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахслари, кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ходимлари, шунингдек, мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикасида штаб-квартирага эга бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарининг, шу ташкилотлар устав ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга кўра дипломатик имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланадиган ходимлари ва уларнинг оила аъзолари;
г) мазкур банднинг «а», «б», «в» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларнинг таклифлари бўйича келувчилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ваколатхоналари кўрсатиб ўтилган шахсларга дипломатик, хизмат ёки консуллик карточкаларини берадилар ёхуд бевосита уларнинг чет эл паспортларига рўйхатга олинганлик тўғрисида ёзиб қўядилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида мазкур Қоидаларнинг 12, 14 ва 16-бандларида кўрсатиб ўтилмаган хорижий фуқаролар қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари асосида рўйхатга олинади. Мурожаатнома ички ишлар органларига байрам ва дам олиш кунларини истисно қилган ҳолда хорижий фуқаролар қабул қилувчи ташкилотларга чет эл паспортларини рўйхатдан ўтказиш учун топширган вақтларидан бошлаб уч суткадан кечикмай берилиши керак.
Ўзбекистон Республикасига хусусий ишлар бўйича, фуқароларнинг таклифлари бўйича келган хорижий фуқаролар, агар Ўзбекистон Республикаси билан тегишли мамлакат ўртасидаги битимга кўра Ўзбекистон Республикасига келишнинг бошқача тартиби ўрнатилмаган бўлса, рўйхатдан ўтказиш ва ўзларидаги визаларни белгилаб қўйиш учун ички ишлар органларига шахсан мурожаат этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) хизмат, савдо ёки жамоат ишлари билан, даволанишга ёки дам олишга, турист сифатида, айрим ҳолларда ички ишлар органлари рухсати билан фуқаролар таклифномаларига кўра Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқаролар, мазкур Қоидаларнинг 12 ва 14-бандларида кўрсатиб ўтилган хорижий фуқаролар бундан мустасно.
Хорижий фуқаролар даволанишга ёки дам олишга бевосита касалхоналарга, санаторийларга ёки дам олиш уйларига келган ҳолларда, улар ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиладилар;
б) хусусий ишлар билан Ўзбекистон Республикасига келган миллий (дипломатик ёки хизмат) паспортларга эга бўлганлар, чет мамлакатлар ташқи ишлар идораларининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Қоидаларнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган хорижий фуқаролар меҳмонхоналар маъмурияти томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда, бу фуқароларнинг шахсий мурожаатномалари ёки қабул қилувчи ташкилотларнинг буюртманомалари асосида мурожаатномаларда, турларда, аризаларда кўрсатилган муддатга ёки визанинг амал қилиш муддатида рўйхатдан ўтказилади
18. Агар хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келган, яъни назорат-ўтказиш пункти ёки келиш, кетиш ва фуқаролик бўлими томонидан белги қўйилган кундан бошлаб, дам олиш ва байрам кунларидан ташқари, уч кун мобайнида ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан республика ҳудудида бўлганларида рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни меҳмонхоналарга жойлаштириш тақиқланади.
Ушбу қоида мазкур Қоидалар 12-бандининг «г» ва «д» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга татбиқ этилмайди.
19. Меҳмонхоналар маъмурияти Ўзбекистон Республикасига келиш визасига эга бўлмаган, шунингдек бошқа қоида бузишларга йўл қўйган хорижий фуқаролар тўғрисида ҳудудий ички ишлар органларига зудлик билан хабар қилишга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай шахсларни меҳмонхоналарда расмийлаштириш фақат ички ишлар органларидан рухсат олингандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳмонхоналарга жойлашган хорижий фуқароларнинг бўлиш муддатини узайтириш қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномасида (туристлар учун — турнинг амал қилиш муддатида) кўрсатилган, лекин визанинг амал қилиш муддати доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Хорижий фуқаролар назорат-ўтказиш пунктидан ўтиб дастлабки меҳмонхонага келганларидан сўнг уларни Ўзбекистон Республикасида бўлишларининг тўлиқ муддатига рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишни расмийлаштириш хорижий фуқаро меҳмонхонага келгандан сўнг 48 соат мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқи бўйича умумий асосларда меҳмонхоналарга жойлаштириладилар ва ҳисобга олинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ва Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган дипломатик паспортлари мазкур Қоидаларга мувофиқ меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган паспорт, дипломатик, хизмат ёки консуллик карточкаси асосида меҳмонхоналарда яшаётган Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик корпус аъзолари паспортларга, дипломатик, хизмат ёки консуллик карточкаларига бирон-бир белги қўймасдан меҳмонхоналарнинг ҳисобга олиш дафтарларида ва карточкаларида ҳисобга олиниши керак.
25. Меҳмонхоналар маъмурияти томонидан хорижий фуқароларнинг чет эл паспортларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талабларга риоя этилишини ички ишлар органлари назорат қиладилар.
26. Мазкур Қоидаларнинг 14, 15 ва 16-бандларида кўрсатиб ўтилган хорижий фуқаролар чет эл паспортлари рўйхатга олинганлигининг амалда бўлишини узайтириш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, ички ишлар органларида ва меҳмонхоналарда визаларнинг амалда бўлиш муддати белгиланган тартибда узайтирилгандан сўнг, уларнинг амалда бўлиш муддатига кўра амалга оширилади.
27. Ўзбекистон Республикасига олти ойгача муддатга келган хорижий фуқароларнинг шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ҳисобга олиниши керак. Хорижий фуқаролар ўз транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олти ойдан ортиқ муддатга олиб келишлар, бу транспорт воситалари Давлат автомобиль назорати органларида миллий рақам белгиларини алмаштирган ҳолда рўйхатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенциянинг тегишли талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг тасдиқланган таржимаси мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади. Хорижий фуқароларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ёки бу фуқароларга кўрсатилган Конвенция талабларига жавоб бермайдиган гувоҳномаларни алмаштириб бериш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хорижий шахсларнинг транспорт воситаларини давлат техник кўригидан ўтказиш ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган хорижий фуқароларга тегишли бўлган автотранспортни хорижий фуқароларга фойдаланиш учун бериш автомототранспорт давлат рақами белгисини хорижий фуқароларга мўлжалланган тегишли тоифасига алмаштириб бериш учун ички ишлар органларини хабардор қилган ҳолда нотариал тартибда расмийлаштирилади. Хорижий фуқаролар томонидан қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан олиб келинган автотранспорт белгиланган муддат тугаши билан чет элга олиб кетилиши керак ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгаси қолдирилиши мумкин эмас.
28. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари мумкин. Бунинг учун уларда рухсатнома ва яшаш гувоҳномалари бўлиши керак. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномалари хорижий фуқароларнинг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаши учун гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ берилади.
29. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома қонунчиликда белгиланган тартибда уларнинг турар жойларидаги ички ишлар органларига, чет элда яшовчи шахсларга эса Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига берган ариза-анкеталари асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Мавжуд чет эл паспортларининг амалда бўлиш муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида муддати узайтирилган ёки янги чет эл паспортларини тақдим этмаган хорижий фуқароларга ички ишлар органлари томонидан фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномалари берилади.
31. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи хорижий фуқаролар доимий турар жойлари ёки вақтинча яшаб турган жойларидаги ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга мувофиқ рўйхатга олинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий фуқаролар боришлари учун очиқ бўлган жойларда юришлари мумкин.
Хорижий фуқаролар мўлжалланган жойга келганларидан сўнг ўзларининг вақтинча бўлишларини меҳмонхоналар ёки ички ишлар органларида мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Хорижий фуқароларнинг чегара зоналарига ёки хорижий фуқароларнинг боришлари учун ёпиқ бўлган жойларга киришлари ва уларнинг юришлари ички ишлар органларининг рухсати билангина амалга оширилиши мумкин:
Қабул қилувчи ташкилотларнинг илтимосига кўра хорижий фуқароларга бир неча марта келиш ва юришга рухсат берилиши мумкин.
34. Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида юришлари тартиби, агар Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган халқаро битимларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, икки томонлама шартномалар ва тенглик асосида белгиланади.
35. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтишлари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг транзит ўтишлари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади (3-иловага қаралсин).
36. Ўзбекистон Республикасида бўлиш жойларини мазкур қоидаларни бузган ҳолда ўзгартирган хорижий фуқаролар ички ишлар органлари талабига кўра олдинги келган жойларига қайтишга ёки танланган бориш жойларига мувофиқ юришга мажбурдирлар.
37. Мазкур қоидаларни бузганлик учун хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Мазкур қоидаларнинг талабларига риоя қилишга мажбур бўлган шахслар (шу жумладан хорижий фуқароларни республикага хусусий ишлар бўйича таклиф қилган ёки уларга хизмат кўрсатаётган шахслар) томонидан уларнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
38. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ёки мазкур қоидаларни бузган хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасида белгиланган бўлиш муддати қисқартирилиши мумкин.
Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати унинг бундан буён бу ерда бўлиши учун асос ёки маблағ бўлмаган ҳолларда ҳам қисқартирилиши мумкин.
39. Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ва уни республика ҳудудидан чиқариб юбориш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
40. Қонунчиликда белгиланган ҳолларда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши муддатини қисқартириш ва уни республикадан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари қабул қиладилар. Хорижий фуқаро шу қарорда кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишга мажбурдир. Бундай ҳолларда чиқиб кетишдан бош тортган хорижий фуқаролар қонунчиликка мувофиқ мажбурий тартибда чиқариб юборилади.
42. Қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар ўз таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикасида турган хорижий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши муддатларини қисқартириш ва унинг ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисидаги илтимоснома билан ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин.
43. Хизмат, хусусий, савдо ёки жамоат ишлари билан, ўқиш, малака ошириш, ишлаш учун ёки турист сифатида келган хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикасидаги чиқариб юборилаётган хорижий фуқароларни ўз таклифи бўйича қабул қилган ташкилотлар ва хусусий шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Бошқа хорижий фуқароларни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқароларни чиқариб юбориш харажатлари ички ишлар органлари ҳисобидан амалга оширилади.
44. Хорижий фуқаро ўзининг Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилиши ва Ўзбекистон Республикасида бўлиши муддатини қисқартириш тўғрисидаги қарор устидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва асосда шикоят қилишга ҳақлидир.
45. Мазкур Қоидаларнинг 37—43-бандларидаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ имтиёзлар ва иммунитетлардан фойдаланувчи шахсларга нисбатан қўлланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг* Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишларига, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилган транзит визалар мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар** бўйича рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўзлари борадиган мамлакатга ҳаво, темир йўл ва сув транспорти билан транзит ўтишларига Ўзбекистон Республикаси билан қўшни бўлган давлатга бориш учун ҳақиқий ҳисобланган ҳужжатлар ва тегишли ўтиш ҳужжатлари (уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа транспортга ўтириш пунктидан кетиш санаси тасдиқланган ҳолда) мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.
3. Халқаро транзит автоташишларни амалга оширувчи хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси орқали транзит ўтишлари ва уларнинг енгил автомобилларда транзит ўтишлари Ўзбекистон Республикасига қўшни бўлган давлатга ўтиш учун ҳақиқий бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда, шунингдек, давлатлараро битимлар асосида амалга оширилади.
4. Транзит визалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўхташ ҳуқуқисиз берилади. Истисно ҳолларда хорижий фуқароларга қўшни давлатга ўтиш йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир ёки бир неча пунктда тўхташ ҳуқуқи билан транзит виза берилиши мумкин.
б) халқаро авиайўналишлар самолётларида самолётдан самолётга ўтиб учишда ҳамда йўловчиларда бориладиган мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар ва авиачипталар мавжуд бўлганда, уларда самолётдан самолётга ўтиш санаси тасдиқланганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақти 24 соатдан ошмаганда. Бунда йўловчилар аэропортнинг улар учун махсус ажратилган ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзларининг шахсий автомобилларида ёки гуруҳ таркибида автобусда туристик мақсадларда транзит саёҳат қилишни мўлжаллаган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келгунларига қадар «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг ва Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини амалга оширувчи туристик ташкилотларнинг автотурларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олишга ва тўхташ пунктлари кўрсатилган тегишли туристик визага эга бўлишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктидан мазкур қоидаларга риоя қилган ҳолда белгиланган йўналиш бўйича юрадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат транзит визаларда кўрсатилган пунктларда тўхташлари мумкин бўлади.
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автотранспорт воситаларида транзит ўтувчи, шу жумладан автомобилда халқаро юк ташишларни амалга оширувчи хорижий фуқаролар фақат халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўллар ва йўналиш варақасида кўрсатилган йўналиш бўйича юришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Овқатланиш, дам олиш ва тунаб қолиш учун фақат мотеллар, кемпинглар ёки махсус ажратилган тўхташ жойлари мавжуд бўлган йўналишдаги пунктларда тўхташ мумкин.
9. Ўзбекистон Республикасидан темир йўл орқали ўтаётган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтаётган поездларда ўтаётган хорижий фуқаролар поезд тўхтаб туришининг амалдаги жадвалда кўрсатилган вақтида станцияларга тушиш ҳуқуқига эга бўладилар.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда бир ёки бир неча пунктда тўхташ кўрсатилган транзит визага эга бўлган хорижий фуқаролар ушбу пунктларга келганларидан кейин Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишга ва улар учун белгиланган бўлиш муддатидан кечикмай Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Транзит ўтувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ муддатга мажбурий тўхтаган хорижий фуқаролар тўхташ пайтидан бошлаб кейинги сутка мобайнида ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикасида бўлиш рухсатномасини расмийлаштиришга мажбурдирлар.
а) поезд, автотранспорт воситаси, кема ёки самолётнинг ҳаракатини тўхтатувчи табиий офатлар юз берганда;
б) автомобилнинг бирон-бир қисми бузилиши ёки йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида шикастланган автотранспорт воситасини тузатиш учун;
в) врачнинг хулосасига кўра беморнинг йўлда юриши унинг саломатлиги учун хавфли ҳисобланган касаллик ҳолатида. Бундай ҳолда у билан бирга бораётган оила аъзолари ёки ҳамроҳлик қилаётган шахслар беморнинг олдида қолишлари мумкин.
Мажбурий тўхташ хорижий фуқароларга бундай тўхташ юз берган шаҳар ёки бошқа аҳоли яшайдиган жой доирасида мажбурий тўхташни келтириб чиқарган сабаб бартараф этилгунга қадар бўлиш ҳуқуқини беради.
Бўлишни ва транзит визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни расмийлаштириш йўналиш йўлида тўхташ сабаби ва муддатини тасдиқловчи тегишли ташкилот ёки муассасанинг маълумотномаси кўрсатилган ҳолда хорижий фуқаронинг шахсий аризасига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи туристик ташкилотларнинг меҳмонхоналари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) транзит йўловчи у билан бирга бўладиган ваколатхонадаги аниқ шахс кўрсатилган ҳолда хорижий ваколатхонанинг ёзма илтимосномаси бўлган тақдирда аккредитация қилинган хорижий ваколатхона биноси.
Тўхташ вақтида хорижий фуқароларнинг ётоқхоналар ва шахсий квартираларда яшашларига истисно ҳолларда ва фақат ички ишлар органларининг рухсати билан йўл қўйилади.
13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда мажбурий тўхтаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларига транзит виза ички ишлар органларида узайтирилмасдан рухсат берилиши мумкин.
14. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи, йўналишни ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктини ўзгартиришни истовчи хорижий фуқаролар бунинг учун ички ишлар органларининг рухсатномасини олишлари шарт.
15. Мазкур қоидаларнинг шубҳасиз бузилишига олиб келадиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий фуқароларга жой, транспорт воситалари беришларига ёхуд уларга бошқа хизматлар кўрсатишларига йўл қўйилмайди.
Хорижий фуқароларга жой ва транспорт воситалари берилган барча ҳолларда уларнинг эгалари бу ҳақда бир суткадан кечикмай ички ишлар органларига маълум қилишлари шарт.
16. Хорижий фуқаролар мазкур Қоидалар бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари ва ходимларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала дипломатик йўл билан ҳал этилади.