25.04.1997 йилдаги 420-I-сон
1. «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1997 йил 6 майдаги 99 (1616)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.