LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1998 йил 1 январдан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ҳамда идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисмлари қўлланилаверади.