Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 17.07.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишда ногиронларга Ўзбекистоннинг бошқа барча фуқаролари билан тенг имкониятларни таъминлаш, тўлақонли турмуш тарзи учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ жисмоний ёки ақлий камчилиги сабабли ижтимоий мадад ва ҳимояга муҳтож бўлган шахс ногирон ҳисобланади.
Ушбу кичик гуруҳга кирувчи ногиронлар («б» кичик банди) қуйидаги махсус яратилган шароитларда у ёки бу ишларни бажаришлари мумкин; алоҳида меҳнат режимини ташкил этиш таъминланадиган ногиронлар учун махсус цехларда (иш кунини қисқартириш, ишлаб чиқаришнинг индивидуал нормалари, ишда қўшимча танаффуслар, санитария-гигиена нормаларига қатъий риоя қилиш, тиббий кузатувда бўлиш ва мунтазам равишда врач ёрдами кўрсатиб туриш ва шу кабилар), зарур хом ашёни уйга етказиб бериш ва тайёр маҳсулотни уйда қабул қилиб олиб, мажбурий ишлаб чиқариш нормаларини белгиламасдан уй шароитида якка тартибдаги иш мароми, махсус цехлардаги каби енгилликлар таъминланган шароитлар бўлган корхоналар ёки муассасаларда.
Изоҳ. «а» кичик банд бўйича I ва II гуруҳ ногиронлар деб топилган ва махсус яратилган шароитларда ҳамда «б» кичик банд бўйича одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида ишлашни давом эттиришни хоҳловчи шахслар турар жойдаги (кузатувда бўлган) даволовчи врачдан ВКК орқали шу ҳақда врач хулосасини оладилар. Хулосада ишнинг хусусияти ва шароити, бир кундаги иш соатлари сони, ҳафта давомидаги иш соатларининг сони кўрсатилади ва кейинчалик саломатликнинг аҳволи юзасидан тавсияномалар бериш билан мунтазам кузатув белгилаб қўйилади. Хулосаларни беришда ВКК меҳнат фаолиятининг таъсири остида ногироннинг аҳволи бирдан ёмонлашиб қолиши, шунингдек, атрофдагилар учун хавфли ҳолат рўй бериши мумкинлигини ҳисобга олади, бундай ҳолларда мазкур даврда ишлаш ман этилади.
Изоҳ: Қулоқ супрасининг қаттиқ оғзаки нутқни қабул қила олмаслигини карлик деб ҳисоблаш керак. Нуқсонлар ва деформациялар рўйхатнинг 3-бандидаги «г» кичик бандда назарда тутилмаган бўлса, ногиронлик гуруҳ тўғрисидаги масала экспертизанинг умумий қоидаларига кўра, яъни касби бўйича иш бажариш имкониятининг ҳисобга олиб ҳал қилинади.
Изоҳ. Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Ижтимоий таъминот вазирлигига биргаликда 4 бўлимнинг 3 ва 4-бандларида қайд этилган жароҳатлар ва нуқсонлар оқибатлари, касалликларнинг рўйхатига қўшимчаларни тасдиқлашга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази