«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишда ногиронларга Ўзбекистоннинг бошқа барча фуқаролари билан тенг имкониятларни таъминлаш, тўлақонли турмуш тарзи учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 33-сон, 314-модда)
аҳоли яшайдиган жойларни режалаштириш ва иморат солишга оид республика меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, турли хил мақсадлардаги бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда ногиронларнинг ижтимоий ва функционал талаблари ҳисобга олинишини таъминласин;
1993-1994 йилларда 1-қаватида ногиронли оила учун хонадонлари бўлган уй-жойларнинг ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш марказларининг намунали лойиҳаларини ишлаб чиқишни амалга оширсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари микрорайонлар, кварталлар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойлар қурилишини режалаштиришда ихтисослаштирилган уй-жойлар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари бўлишини ҳамда ногиронларнинг функционал талабларини ва ҳаёт фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда турли мақсадлардаги жамоат бинолари ва иншоотларни қайта қуришни назарда тутсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари (камида 34 киши ишловчи) корхоналар, бирлашмалар ва муассасаларда жамоада ишловчилар умумий сонининг камида уч фоизи ҳисобидан ногиронларнинг меҳнат қилишлари учун ишчи ўринлари банд қилиб қўйилишини таъминласинлар.
Ногиронлар учун ишчи ўринлари банд қилиб қўйилишини таъминламайдиган ёки уларни иш билан таъминлашдан бош тортувчи корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар ногиронларни ишга жойлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган ишчи ўринларини барпо этиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш учун давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларига ишчи ўринларининг уч фоизигача ўртача ойлик иш ҳақини тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат статистика қўмитаси бир ой муддат ичида мазкур қарорнинг 4-банди бажарилишини ҳисобга олиш, назорат қилиш тартиби бўйича тегишли ҳужжатларни тасдиқласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва ногиронларнинг жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1993 йил 1 январгача, ногиронларнинг меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда, халқаро меъёрларга асосланиб, улар учун ихтисослашган ишчи ўринлари меъёрларини ишлаб чиқсинлар.
7. Давлат солиқ бош бошқармаси, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар томонидан ногиронлар учун қурилишларни маблағ билан таъминлашга, асбоб-ускуналар сотиб олишга, ижтимоий-маданий, спорт иншоотларини сақлашга ажратиладиган маблағларни белгиланган тартибда солиқ солишдан озод қилиш ҳамда белгиланган уч фоизли нормадан ортиқча иш билан таъминланган ногиронларнинг ҳар 2,5 фоизи ҳисобига даромаддан олинадиган солиқни бир фоиз камайтириш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар учун ижтимоий суғуртага 4,7 фоиз миқдорида маблағ ажратиш белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси вазирликлар, идоралар ва ногиронлар жамияти билан биргаликда, кейинчалик имтиёзли шартларда Ногиронлар жамиятига бериш учун, давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар (корхоналар, артеллар, ишлаб чиқариш цехлари ва участкалари, маиший комплекслар ва бошқаларни аниқлаш бўйича 1992 йил 1 сентябргача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда болалар жамоасида бўлиш имконини бермайдиган ҳамда якка тартибда парваришни талаб қилувчи оғир касалликларга чалинган, жисмоний камчиликлари бўлган 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий пенсиялар ва имтиёзлар тайинлаш учун маълумотлар рўйхатини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида болаликдан ногиронларга ижтимоий пенсиялар ва имтиёзлар тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани қайта кўриб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги Ногиронлар жамияти ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1993 йил 1 январгача «Ўзбекистон Республикаси ногиронларини реабилитация қилиш» Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва таълим бўлимига юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 33-сон, 314-модда)