LexUZ шарҳи
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 296-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
2. Мазкур стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи аудитини режалаштириш пайтида аудиторлик ташкилотлари томонидан қўлланиладиган нормаларни белгилаш ҳисобланади.
4. Мазкур стандартнинг талаблари расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни назарда тутадиган аудитни амалга ошириш пайтида барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, улар тавсия тусида эканлиги очиқ кўрсатилган қоидалар бундан мустасно.
5. Мазкур стандарт талаблари, текширув натижалари асосида расмий аудиторлик хулосаси тайёрлашни назарда тутмайдиган аудитнинг амалга оширилишида, шунингдек, аудитга турдош хизматлар (консалтинг хизматлари) кўрсатилишида тавсиявий тусга эга бўлади. Аниқ топшириқни бажариш чоғида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган ҳолларда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ҳамда аудит ва (ёки) унга турдош хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига бериладиган ёзма ҳисоботда мажбурий тартибда кўрсатиб ўтиши лозим.
6. Режалаштириш аудит ўтказишнинг бошланғич босқичи бўлиб, аудиторлик ташкилоти томонидан аудит ўтказишнинг кутилаётган ҳажми, графиклари ва муддатларини кўрсатган ҳолда аудитнинг умумий режасини ишлаб чиқиш, ҳамда аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида холисона ва асосланган хулосани шакллантириш учун зарур бўлган аудиторлик тартиб-таомилларнинг кетма-кетлигини, тури ва ҳажмини аниқлаб берадиган аудиторлик дастурини ишлаб чиқишдан иборатдир.
7. Аудитни режалаштириш аудиторлик ташкилоти томонидан аудитни ўтказишнинг умумий принципларига, шунингдек қуйидаги хусусий принципларга мувофиқ ўтказилиши керак:
8. Аудитни режалаштиришнинг комплекслилиги принципи дастлабки режалаштиришдан бошлаб аудитнинг умумий режаси ва дастурини тузишга қадар бўлган режалаштиришнинг барча босқичларининг ўзаро боғлиқлилигини ва уйғунлилигини таъминлашни назарда тутади.
9. Аудитни режалаштиришнинг узлуксизлиги принципи аудиторлар гуруҳига ўзаро боғланган топшириқларни белгилайди ва режалаштириш босқичларини муддатлар ҳамда турдош хўжалик юритувчи субъектлар (алоҳида балансга ажратилган таркибий бўлинмалар, филиаллар, ваколатхоналар, шуъба корхоналар) бўйича боғлиқлигини ифодалайди. Хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик кузатуви йил давомида амалга оширилиши сабабли узоқ муддатга аудит режалаштирилганда, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятидаги ўзгаришларни ва оралиқ аудиторлик текширувлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда аудитни ўтказиш режаси ва дастурларига ўз вақтида тузатишларни киритиши керак бўлади.
10. Аудитни режалаштиришнинг мақбуллиги принципи шундан иборатки, бунда режалаштириш жараёнида аудиторлик ташкилоти ўзи белгилаган мезонлар асосида аудитнинг умумий режаси ва дастурининг мақбул вариантини танлаш имкониятини яратиш учун режалаштиришнинг вариантлилигини таъминлаши керак.
12. Аудитни самарали режалаштириш учун аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан аудитни ўтказиш билан боғлиқ асосий ташкилий масалаларни келишиб олиши керак.
13. Дастлабки режалаштириш босқичида аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти билан танишиши ва қуйидагилар тўғрисида ахборотга эга бўлиши шарт:
13.1. Хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатадиган, мамлакат (минтақа) бўйича иқтисодий вазиятни ва унинг тармоқ хусусиятларини акс эттирадиган ташқи омиллар;
13.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатадиган, унинг индивидуал хусусиятлари билан боғланган ички омиллар;
в) капитал таркиби ва акциялар курси (хўжалик юритувчи субъект акциялари котировка қилиниши керак бўлган ҳолда);
14. Аудитор учун қуйидагилар хўжалик юритувчи субъект тўғрисида ахборот олиш учун манба ҳисобланиши керак:
14.3. Хўжалик юритувчи субъектнинг кузатув ва (ёки) ижроия органлари мажлислари, акциядорлар йиғилишларининг ёхуд бошқа шу сингари бошқарув органлари мажлислари баённомалари.
14.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини ва унга ўзгартиришлар киритишни тартибга солувчи ҳужжатлар;
14.13. Хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилишларини тартибга соладиган ҳужжатлар, унинг филиаллари ва шуъба корхоналари рўйхати;
14.14. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти ва ижрочи ходимлари билан суҳбатлардан олинган маълумотлар;
14.15. Хўжалик юритувчи субъектни, унинг асосий участкалари, омборларини кўздан кечиришда олинган ахборот.
15. Дастлабки режалаштириш босқичида аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш имкониятини баҳолайди. Агар аудиторлик ташкилоти аудит ўтказишни мумкин деб ҳисобласа, у аудитни ўтказиш учун штатни шакллантиришга ўтади.
16. Аудиторлар гуруҳига кирадиган мутахассислар таркибини режалаштиришда аудиторлик ташкилоти қуйидагиларни ҳисобга олиши шарт:
17. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини ишлаб чиқишга киришар экан, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги дастлабки билимларга, шунингдек, ўтказилган таҳлилий тартиб-таомилларнинг натижаларига асосланиши керак.
18. Таҳлилий тартиб-таомилларни ўтказиш ёрдамида аудиторлик ташкилоти аудит учун аҳамиятли бўлган соҳаларни аниқлаши керак. Таҳлилий тартиб-таомилларнинг мураккаблиги, ҳажми ва ўтказиш муддатларини аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектни молиявий ҳисоботи маълумотларининг ҳажми ва мураккаблигига қараб ўзгартириши керак бўлади.
19. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш жараёнида аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектда амал қилаётган ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолайди ва ички назорат тизими рискини (назорат рискини) баҳолашни амалга оширади. Агар ички назорат тизими нотўғри ахборот пайдо бўлгани тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирса, шунингдек, нотўғри ахборотни аниқласа, уни самарадор деб ҳисоблаш мумкин. Ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳоланишида, аудиторлик ташкилоти аудиторлик исбот-далилларининг етарли миқдорини тўплаши керак. Агар аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги хусусида етарли даражада ишонч ҳосил қилиш учун ички назорат тизимига ва бухгалтерия ҳисоби тизимига асосланишга қарор қилса, у келгуси аудит ҳажмини тегишли тарзда тузатиши керак бўлади.
20. Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлашда аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботни ишончли деб ҳисоблаш имконини берадиган муҳимлилик даражаси ва аудиторлик рискининг унинг учун мақбул даражасини белгилаши керак. Аудиторлик рискини режалаштиришда, аудиторлик ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект аудитидан қатъи назар, ушбу ҳисоботга хос бўлган молиявий ҳисоботнинг ажралмас риски ва назорат рискини белгилайди. Белгиланган рисклар ва муҳимлилик даражаси ёрдамида аудиторлик ташкилоти аудит учун аҳамиятли соҳаларни аниқлайди ва зарур аудиторлик тартиб-таомилларини режалаштиради. Аудит жараёнида режалаштиришда белгиланган аудиторлик риски ва муҳимлилик даражасининг ўзгаришига таъсир кўрсатадиган ҳолатлар юзага келиши мумкин.
21. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тузишда, аудиторлик ташкилоти ҳисоб ахборотига ишлов беришнинг автоматлашганлик даражасини инобатга олиши керак, бу ҳам аудиторлик ташкилотига аудиторлик тартиб-таомилларнинг ҳажми ва характерини аниқроқ белгилаш имконини беради.
22. Аудиторлик ташкилоти, агар буни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан аудитни умумий режаси ва дастурининг айрим қоидаларини келишиб олиши мумкин. Бунда аудиторлик ташкилоти умумий режа ва дастурда акс эттирилган услуб ва усулларни танлашда мустақил ҳисобланади, лекин ўз ишининг натижалари учун мазкур умумий режа ва дастурга мувофиқ тўлиқ жавобгар бўлади.
23. Умумий режа ва дастурни тайёрлашда аудиторлик ташкилоти бажараётган тартиб-таомилларнинг натижаларини батафсил ҳужжатлаштириш керак, чунки мазкур натижалар аудитни режалаштириш учун асос ҳисобланади ва бутун аудит жараёни давомида ишлатилиши мумкин.
25. Аудит жараёнида аудиторлик ташкилотида умумий режанинг айрим қоидаларини қайта кўриш учун асос пайдо бўлиши мумкин. Режага киритилаётган ўзгаришларни, шунингдек, ўзгаришлар сабабларини аудитор батафсил ҳужжатлаштириши керак.
26. Умумий режада аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш муддатларини назарда тутиши ва аудитни ўтказиш, ҳисобот (хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш графикларини тузиши керак. Вақт сарфини режалаштириш жараёнида аудитор қуйидагиларни ҳисобга олиши керак:
26.2. Олдинги даврда (такрорий аудит ўтказилган тақдирда) вақт сарфи ҳисоб-китоби ва унинг жорий ҳисоб-китоб билан алоқаси;
27. Умумий режада аудиторлик ташкилоти дастлабки таҳлил натижалари, ички назорат тизимининг ишончлилигини баҳолаш, аудит рискларини баҳолаш асосида аудитни ўтказиш усулини белгилайди. Танлаб аудит ўтказишга қарор қилинган тақдирда, аудитор «Аудиторлик танлаш» аудит стандартига мувофиқ аудиторлик танлашни шакллантиради.
28. Бошқарувни ва бажарилаётган аудит сифатини назорат қилишни режалаштиришга доир қоидалар умумий режанинг таркибий қисми ҳисобланади. Умумий режада қуйидагиларни назарда тутиш тавсия қилинади:
28.1. Аудиторлик гуруҳини, аудитни ўтказишга жалб этиладиган аудиторлар сони ва малакасини шакллантириш;
28.2. Аудиторларни уларнинг касбий малакаси ва мансаб даражалари бўйича аниқ аудит участкалари бўйлаб тақсимлаш;
28.3. Жамоанинг барча аъзоларига уларнинг вазифалари хусусида йўл-йўриқ бериш, уларни хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти, шунингдек, аудит умумий режаси мазмуни билан таништириш;
28.4. Раҳбарнинг режа бажарилиши ва аудитор ёрдамчилари ишининг сифати, улар томонидан иш ҳужжатларининг юритилиши ва аудит натижалари тегишлича расмийлаштиришини назорат қилиши;
28.5. Аудиторлик гуруҳи раҳбарига аудиторлик тартиб-таомилларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари билан боғлиқ бўлган услубий масалаларни тушунтириши;
28.6. Муайян фактни баҳолашда аудиторлик гуруҳи раҳбари билан унинг оддий аъзоси ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлганда, аудиторлик гуруҳи аъзоси (ижрочи)нинг алоҳида фикрини ҳужжатли расмийлаштириш.
29. Аудиторлик ташкилоти умумий режада ички аудит ролини, шунингдек аудит ўтказиш жараёнига экспертларни жалб этиш заруриятини белгилайди.
31. Аудит дастури аудитнинг умумий режасини такомиллаштириш ҳисобланади ва аудит режасини амалиётда бажариш учун зарур бўлган аудиторлик тартиб-таомиллар мазмунининг батафсил рўйхатини акс эттиради. Дастур аудитор ёрдамчилари учун батафсил йўриқнома бўлиб хизмат қилади ва бир вақтнинг ўзида аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик гуруҳининг раҳбарлари учун иш сифатини назорат қилиш воситаси ҳисобланади.
32. Аудитор аудит дастурини ҳужжат билан расмийлаштириши, аудитор иш жараёнида ўзининг иш ҳужжатларида уларга ҳавола қилиш имкониятига эга бўлиши учун ҳар бир бажариладиган аудиторлик тартиб-таомилини рақам ёки код билан белгилаши керак.
33. Аудиторлик дастурини назорат воситалари тестлари дастури кўринишида ва моҳиятига кўра аудиторлик тартиб-қоидалари дастури кўринишида тузиш керак.
34. Назорат воситалари тестлари дастури ички назорат ва ҳисоб тизимининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни йиғиш учун мўлжалланган ҳаракатлар мажмуининг рўйхатидан иборат. Назорат воситалари тестларининг мақсади шундан иборатки, улар хўжалик юритувчи субъект назорат воситаларининг жиддий камчиликларини аниқлашда ёрдам беради.
35. Моҳиятига кўра аудиторлик тартиб-таомиллари бухгалтерия ҳисобида счётлар бўйича айланмалар ва сальдони тўғри акс эттирилганлигини батафсил текширишни ўз ичига олади. Моҳиятига кўра аудиторлик тартиб-таомиллари дастури ана шундай аниқ батафсил текширишлар учун аудитор ҳаракатлари рўйхатидан иборат бўлади. Моҳиятига кўра тартиб-таомиллар учун аудитор бухгалтерия ҳисобининг айни қандай бўлимларини текширишини белгилаши ва бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир бўлими бўйича аудит дастурини тузиши керак бўлади.
36. Аудитни ўтказиш шартлари ва аудиторлик тартиб-таомиллари натижаларининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда аудит дастури қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ўзгаришларнинг сабаблари ва натижалари ҳужжатлаштирилиши керак.
37. Аудиторлик дастурининг ҳар бир бўлими бўйича аудиторнинг иш ҳужжатларида расман акс эттирилган хулосалари аудиторлик ҳисоботи (хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосасини тузиш учун ҳақиқий материал, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида аудиторнинг холисона фикрини шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
39. Аудитни режалаштириш жараёни тугаганидан сўнг, аудитнинг умумий режаси ва дастури ҳужжат билан расмийлаштирилиши ва белгиланган тартибда имзоланиши керак.
Текширилаётган ташкилот___________________________________________________________________________________ | ||||
Аудит даври______________________________________________________________________________________________ | ||||
Киши-соатлар сони________________________________________________________________________________________ | ||||
Аудиторлик гуруҳи раҳбари__________________________________________________________________________________ | ||||
Аудиторлик гуруҳи таркиби_______________________________________________________________________ | ||||
Режалаштирилаётган аудиторлик хатари________________________________________________________________________ | ||||
Муҳимликнинг режалаштирилаётган даражаси___________________________________________________________________ | ||||
Т/р | Режалаштирилаётган иш турлари | Ўтказиш даври | Бажарувчи | Изоҳлар |
Унинг номидан аудиторлик хулосаларига имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилоти раҳбари | ||||
Аудиторлик гуруҳи раҳбари |
Текширилаётган ташкилот_________________________________________________________________________ | |||||
Аудит даври__________________________________________________________________________________ | |||||
Киши-соатлар сони______________________________________________________________________________ | |||||
Аудиторлик гуруҳи раҳбари________________________________________________________________________ | |||||
Аудиторлик гуруҳи таркиби________________________________________________________________________ | |||||
Режалаштирилаётган аудиторлик хатари_______________________________________________________________ | |||||
Муҳимликнинг режалаштирилаётган даражаси___________________________________________________________ | |||||
Т/р | Аудит бўлимлари бўйича аудиторлик тадбирлари рўйхати | Ўтказиш даври | Бажарувчи | Аудиторнингт иш ҳужжатлари | Изоҳлар |
Унинг номидан аудиторлик хулосаларига имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилоти раҳбари | |||||
Аудиторлик гуруҳи раҳбари |