Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини (кейинги ўринларда янги намунадаги кадастр паспорти деб аталади):
Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда эса — 2020 — 2022 йилларда босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Белгилансинки, 2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.
бир ой муддатда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда янги намунадаги кадастр паспорти шакли ва унинг тавсифини тасдиқласин;
икки ой муддатда чет эл инвесторларини жалб этган ҳолда янги намунадаги кадастр паспортларини етарли миқдорда ишлаб чиқарилишини ҳамда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган давлат хизматлари марказларига етказиб берилишини;
Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда эса — 2020 — 2022 йилларда босқичма-босқич, лекин янги намунадаги кадастр паспорти берилишидан бир ой олдин давлат хизматлари марказларига етказиб берилишини таъминласин;
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.