Иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда электр энергиясидан оқилона фойдаланишни кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига куйидаги мазмундаги 631-банд қўшилсин:
«631.Уланган қувватидан қатъий назар, крипто-актив ва майнинг соҳасида фаолиятни амалга оширувчи истеъмолчилар (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият) фойдаланган электр энергияси учун тўловларни тегишли тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўлайди».
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда крипто-актив ва майнинг соҳасида фаолиятни амалга оширувчи электр энергияси истеъмолчиларини аниқлаш ва уларга белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентни қўллаш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.