Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратураси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратурасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 52, 74, 11-192-18, 68-ққ-сон қарори (рўйхат рақами 3099, 2018 йил 14 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2018 й., 10/18/3099/2319-сон) билан тасдиқланган Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилган,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.