Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852сон, «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ҳамда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорлари)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон, «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ҳамда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек республикада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
а) 7-банддаги «ушбу Низомга 4-иловага» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 4-иловасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ушбу Низомга 5-иловага» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-иловасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 3-банддаги «амалга ошириш учун рухсат олишни» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги «амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «назорат функцияларини амалга ошириш шартномаси» сўзлари «инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта ва инвойс» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги «амалга ошириш учун рухсати» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
е) 30-банднинг бешинчи хатбошисида «амалга ошириш учун рухсатнома» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
23-банднинг биринчи хатбошиси «қайта ихтисослаштириш» сўзларидан кейин «ва реконструкция қилиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
26-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
5-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги «ишлаб чиқиш бўйича шартномани (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) АРТни ишлаб чиқишнинг қийматини кўрсатган ҳолда» сўзлари «ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган ҳисоб-фактурани — инвойсни (кейинги ўринларда инвойс деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «шартнома» сўзи «инвойс» сўзи билан алмаштирилсин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
21-банддаги «АРТ (II қисм)нинг ишлаб чиқиш зарурати» сўзлари «Зарурат» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2-илованинг «II. Объект ҳақида маълумот» графасининг 3-бандида «Қурилиш ёки реконструкция лойиҳасининг мақсади» деган сўзлар «Муҳандислик тармоқларига уланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
_________ вилоят Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи
__________________________________
Ф.И.О.
20___ й. ____________

АРХИТЕКТУРА-РЕЖАЛАШТИРИШ ТОПШИРИҒИ
20_____ йил «____» ____________ ________-сон

Лойиҳавий бино (иншоот) тури: ___________________
Лойиҳавий бино (иншоот)нинг манзили: _____________________
Лойиҳавий бино (иншоот)нинг буюртмачиси: __________________________

«КЕЛИШИЛДИ»:
Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари — бош архитектор
______________________________
Ф.И.О.
Аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи
_____________________________
Ф.И.О.

Ушбу архитектура-режалаштириш топшириғи фақат лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш учун ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланиб, қурилиш-монтаж ишларини бошлашга асос бўла олмайди.
Қурилиш бош бошқармасининг манзили ва телефон рақамлари: _______________

Архитектура-режалаштириш топшириқларининг қисмлари

Қисмларнинг мазмуни

Архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар_________вилоят Қурилиш бош бошқармасининг ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг 20 ___ йил _____ даги 00-0/0000-сонли рухсатномаси.
________туман Давлат хизматлари марказининг 20__ йил ____даги ______-сон хати (рухсатнома давлат хизмати маркази орқали олинганда).
Лойиҳалаштириладиган бино ва иншоот (кейинги ўринларда объект деб аталади) ер участкасининг жойлашиши ва бош режада тутган ўрниа) объектнинг расмий манзили (расмий манзили бўлмаган ҳолатда объект ҳудудига туташган ёки яқин масофада жойлашган бино ёки иншоот) ____________________________________________;
б) объект жойлашган ҳудуд қайси зонага мансублиги (аҳоли пунктининг ҳаракатдаги ёки аввалги бош режасига асосан) ______________________________;
в) объект жойлашган ҳудуд муҳандислик тармоқлари билан таъминланганлиги / таъминланмаганлиги ____________________.
Лойиҳалаштириладиган объект ҳудудининг табиий-иқлим кўрсаткичлариЛойиҳалаштирилаётган объектнинг ер участкаси ________иқлим (климат) ҳудудида жойлашган.
Ҳаво ҳарорати:
ўртача йиллик _______________
энг баланд ҳарорат ____________
энг паст ҳарорат ______________
Июнь — август ойларида _____________
Декабрь — февраль ойларида _______________
Объект қурилишини лойиҳалаштириш жараёнида эрозия (емирилиш), селдан сақлаш, сув ва шамол эрозиясидан сақлаш тадбирлари белгилансин.
Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг геологик ва топографик жиҳатдан ўрганилганлигиҲолатни ўрганиш учун «O’ZGASНKLITI» давлат унитар корхонасининг филиалига 1:500 нисбатдаги топохарита ишлаб чиқиш учун буюртма берилсин.
Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг чегаралари ҳамда унга туташ объектлар ёки ер участкалари тўғрисида маълумотЛойиҳалаштириш учун танланган ер майдони қуйидагича чегараланган:
Шимол томондан — м _________________ билан чегараланган;
Жануб томонда — м __________________ билан чегараланган;
Шарқ томондан — м __________________ билан чегараланган;
Ғарб томондан — м __________________ билан чегаралан
«Қизил чизиқлар ва белгилар»Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг тасдиқланган чегарасидан чиқмасдан, қурилиш чизиқларига амал қилган холда лойиҳа ишларини олиб борилиши таъминлансин.
Архитектура талаблариЛойиҳани ишлаб чиқишда:
а) ҳаракатдаги шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларга амал қилинсин;
б) аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режасига ва унинг тегишли қисмининг батафсил режалаштириш лойиҳасига қатъий риоя этиб, объект атрофидаги мавжуд биноларга боғланган ҳолда ягона архитектура кўриниши (ансамбли) ташкил этиш лозимлиги инобатга олинсин;
в) объектни реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишни бошлашдан олдин айрим ҳолатларда (буюртмачининг талабига биноан ёки ташқи кўринишидан авария ҳолатининг аломатлари мавжуд бўлганда) тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ва бошқа ташкилотларнинг объектнинг ҳолати (конструкцияларнинг чидамлилик) бўйича хулосаси олинсин;
г) ушбу архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқ буюртмачи томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда алоҳида муҳим объектлар бўйича вилоят Қурилиш бош бошқармаси билан келишилган лойиҳа топшириқларига ҳамда 1:500 нисбатдаги топохаритадаги тасдиқланган чегараларига амал қилинсин;
д) объектнинг 1:500 нисбатдаги бош режасини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилоти томонидан қайта ихтисослаштирилаётган ва реконструкция қилинаётган бино туширилган ҳамда объект атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари акс эттирилган, объектга кириш-чиқиш йўллари ва автомобиллар тўхташ жойлари ташкил этилиши назарда тутилсин;
е) объектнинг баландлиги ____ қаватдан кам бўлмасин ёки ____ қаватдан ошмасин (ушбу кичик банд фақат аҳоли пунктининг бош режаси ва унинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда қуриш лойиҳалари мавжуд ҳолларда тўлдирилади);
ж) объектда қуйидаги кичик архитектура шакллари ўрнатилиши назарда тутилсин:
_____________________________________________________
_____________________________________________________
Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасида мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ёки фойдаланиш бўйича таклифларЛойиҳачининг лойиҳа топшириғига мувофиқ:
а) қурилиш учун ажратилган ер участкасида бузилишга тушадиган бино ва иншоотларга аниқлик киритилсин;
б) қурилиш учун ажратилган ер участкасида мавжуд бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилсин.
Объектни босқичма-босқич қуришҚурилишнинг мураккаблигига ва буюртмачи томонидан бериладиган лойиҳа топшириғига мувофиқ қурилишни босқичма-босқич олиб бориш ва фойдаланишга топшириш жараёнлари назарда тутилиши мумкин.
Ер майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришЛойиҳанинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қисмида қуйидагилар:
а) объектда игна баргли, манзарали ва бошқа дарахтлар ҳамда буталар ва гуллар экилиши;
б) кўкаламзорлаштириш ҳудудларининг газон ўтлари билан қопланиши;
в) ландшафт архитектурасининг ечимларидан фойдаланган ҳолда дарахтларнинг қандай шаклларда бўлиши инобатга олинсин.
Санитария-гигиена талаблариЛойиҳалаштиришда санитария-гигиена талабларига риоя этилсин.
Лойиҳалаштириш жараёнида қурилиш материаллари турларини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тақиқланмаган ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган қурилиш материалларидан фойдаланилиши шартлиги кўзда тутилсин.
Объект қурилиши учун танланган ер майдонидан оқиб ўтувчи канал ёки ариқ мавжуд бўлган тақдирда, лойиҳадаги сув йўналиши ҳамда сувнинг муҳофаза этиш масофаларини сақлаш ва қирғоқларни ободонлаштириш ва мустаҳкамлаш ишлари лойиҳалаштириш жараёнида инобатга олинсин.
Ёнғиндан сақланиш талаблариЁнғиндан сақланиш талаблари ШНК 2.02.01-04 шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан лойиҳалаштирилсин.
Экология талаблариЛойиҳалаштиришда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш меъёрларига амал қилинсин.
Л?йиҳани келишишЛойиҳа архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлигига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки давлат хизматлари маркази орқали қуйидагилар билан келишилсин:
вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан — тарихий зоналарда, шу жумладан маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳалари;
бевосита вилоят Қурилиш бош бошқармаси билан — бошқа объектларнинг лойиҳалари.
Келишиш учун электрон шаклда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилсин:
1) лойиҳанинг архитектурага оид қисми (тушунтириш хати (тушунтириш хатида лойиҳа-смета ҳужжатида ёнғин хавфсизлигига, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича ва бошқа йўналишларда бажарилган ишлар акс эттирилади));
2) бино ва иншоотнинг фасадлари, қаватлар режалари, қурилиш объектининг бош режаси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига 2-иловада (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини бевосита ўзлари санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишадилар;
қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган объектларни бевосита ўзлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан келишадилар.
Қўшимча талабларЛойиҳа ташкилоти лойиҳани келиши давомида вилоят Қурилиш бош бошқармаси ёки унинг ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан берилган тавсиялар ва экспертиза хулосасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этади.
Буюртмачи ўз хоҳишига кўра қурилиш ишлари тугагандан сўнг объект ҳудуднинг ижро топотасвирини (ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолда) бажарилишини таъминлайди ва унинг бир нусхасини вилоят Қурилиш бош бошқармасига топширади.
Лойиҳани ишлаб чиқишда зилзилага бардошлик талаблари инобатга олинсин.

Муҳандислик тармоқларига уланиш шартлари:

Ичимлик сув тармоғи
Оқава сув тармоғи (канализация)
Электр тармоғи
Газ тармоғи
Телефон алоқа тармоғи
Иссиқлик ва иссиқ сув тармоғи
Дренаж тармоғи
Объектни муҳандислик тармоқларига уланиш бўйича буюртмачига ва лойиҳа ташкилотига қўйилаётган талабларОбъектларни муҳандислик тармоқларига уланиш тартиб-таомилларни белгиловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига риоя этилиши таъминлансин.
Объектга уланадиган ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари унга чегарадош ўзга ер участкаларидан ўтказиладиган ҳолатларда муҳандислик коммуникацияларининг трассалари ушбу ер участкалари эгалари билан келишилсин.
Объектга тегишли ер участкаси ҳудудидан ўтган ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари кўчирилиши (зарурат бўлганда) лойиҳада инобатга олинсин.
Объектга уланадиган ер ости муҳандислик коммуникацияларини ётқизишда кўчаларни ёпиқ холда кесиб ўтишни мутасадди ташкилотлар билан келишилсин.
Қўшимча талабларҚурилиш жараёнида ўрнатилган тартибда лойиҳа ташкилоти томонидан объектда муаллифлик назорати олиб бориш таъминлансин.
Архитектура режалаштириш топшириғига амал қилиш муддатиУшбу архитектура-режалаштириш топшириғига амал қилиш муддати объект фойдаланишга топширилгунга қадар этиб белгиланади.

Т/р

Қурилаётган объектларнинг турига қараб АРТни ишлаб чиқиш

Муддати

Қиймати (базавий ҳисоблаш миқдорида)

1.

Объект(бино ва иншоот)ларни янги қурилиши учун

10 кун

4,0

2.

Реконструкциялаш, шунингдек, илгари фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган ер участкасида янги объектни қурилиши, шунингдек, мавжуд объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан, нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартириш.

8 кун

3,5

3.

Объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартириш ёки ўзгартирмасдан нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларини капитал қурилиш объектларидан алоҳида қуриш.

7 кун

3,0

4.

Нотурар жойларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартирмасдан хонани реконструкцияси билан боғлиқ турар жой тоифасига ўтказиш.

5 кун

1,0

Т/р

Факторларнинг номлари

Тузатувчи коэффициентлар

1.

Ноёб ва экспериментал объектларни қуришда

1,2

2.

Тарихий иморатни қайта тиклаш зарур бўлганда

1,2

3.

Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ объектларни жойлаштиришда:

муфассал режалаштириш лойиҳаси билан

0,7

аҳоли пунктининг бош режаси билан

0,8

қишлоқ фуқаролари йиғини АПОТ лойиҳаси билан

0,9

4.

Мавжуд бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишда:

катта ҳажмли янги қурилишда, шунингдек габаритларни жиддий ўзгартиришда

1,1

ишлаётган корхонанинг соҳасини ўзгартиришда ёки шарт-шароитларида

1,2

5.

Қурилиши тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (туманлар марказларининг ҳамда вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг, шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг марказий қисмида объектлар қуришда, шунингдек объектларни мураккаб геологик шароитли (ҳудудларнинг зичлиги, ҳудудларни тайёрлаш бўйича махсус ишларни амалга оширишнинг зарурлиги, зилзилалар бўлиб туриши, тупроғининг чўкувчанлиги ва юмшоқлиги, сизот сувлар сатҳининг юқорилиги ва бошқалар) объектларни жойлаштиришда

1,2

6.

Объектларни қуриш қатъиян тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (тарихий иморатлар ҳудудида, қурилиш жиҳатидан қимматли тарихий-маданий ва архитектура-шаҳарсозлик иморатлари мавжуд бўлган ҳудудда, дам олиш ва боғ ҳудудидаги майдонларда, шунингдек Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар марказларининг ва тарихий шаҳарларнинг марказий қисмида) қуришда

1,3

7.

Объектни:

вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида

1,1

халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида жойлаштиришда

1,2

г) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Лойиҳа ташкилоти

1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.

2. Архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш ва зарур ҳужжатларни илова қилиш.

1. Уз хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ЯИДХП

1. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини Кенгашнинг ишчи органига ёки қурилиш органларига юбориш.

2. Сўровномани ва объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юбориш.

Автоматик равишда

3-босқич

Ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосани давлат хизмати марказига ва маълумот учун қурилиш органига юбориш.

3 иш кунида

4-босқич

Кенгашнинг ишчи органи

1. Хулоса берувчиларнинг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосасига асосан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш.

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлаш.

3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

Анкета олинганидан кейин Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида

Қурилиш органлари

2 иш кунида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Лойиҳа ташкилотига электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.

1 соат мобайнида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Лойиҳа ташкилоти

1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.

2. Архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш ва зарур ҳужжатларни илова қилиш.

Офертани қабул қилиш, давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати ҳамда давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

1. Уз хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ЯИДХП

1. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини Кенгашнинг ишчи органига ёки қурилиш органларига юбориш.

2. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юбориш.

3. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини, белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси ҳамда буюртмачининг розилик хатини экспертиза органига юбориш.

Автоматик равишда

3-босқич

Ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосани давлат хизмати марказига ва маълумот учун қурилиш органига юбориш.

3 иш кунида

4-босқич

Кенгашнинг ишчи органи

1. Хулоса берувчиларнинг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосасига асосан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш.

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлаш.

3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

Анкета олинганидан кейин Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида

қурилиш органлари

2 иш кунида

5-босқич

Экспертиза органи

1. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари бўйича экспертиза хулосасини тайёрлаш.

2. Экспертиза хулосасини ЭРИ билан тасдиқлаш ва давлат хизматлари марказига ҳамда маълумот учун қурилиш органига юбориш.

бир ҳафтада

6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва экспертиза хулосасини Лойиҳа ташкилотига электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.

1 соат мобайнида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Лойиҳа ташкилоти

1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.

2. Архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш ва зарур ҳужжатларни илова қилиш.

1. Уз хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ЯИДХП

1. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини Кенгашнинг ишчи органига ёки қурилиш органларига юбориш.

2. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юбориш.

3. Сўровнома ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларига юбориш.

Автоматик равишда

3-босқич

ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосани давлат хизмати марказига ва маълумот учун қурилиш органига юбориш.

3 иш кунида

4-босқич

Кенгашнинг ишчи органи

1. Хулоса берувчиларнинг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосасига асосан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш.

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлаш.

3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

Анкета олинганидан кейин Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида

қурилиш органлари

2 иш кунида

5-босқич

муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлари

1. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.

2. Келишилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

3 иш кунида

6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва келишилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини лойиҳа ташкилотига электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.

1 соат мобайнида

_____________

_______________

(сана)

(рақами)

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш (бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш) бўйича давлат хизмати олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг келишиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари тўғрисида маълумот:

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг номланиши:

2. Лойиҳа ташкилотининг номланиши:

3. Лойиҳа ташкилотининг СТИР:

4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:

5. Лойиҳа ташкилотининг телефон рақами:

6. Лойиҳа ташкилотининг электрон почта манзили:

7. Архитектура-режалаштириш топшириғининг реквизитлари:

II. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари экспертизадан ўтказишда буюртмачи тўғрисида маълумот:

1-А. Ф.И.О. (агар жисмоний шахс бўлса):

1-Б.Тўлиқ номи (агар юридик шахс бўлса):

2-А. Паспорт серияси ва рақами (агар жисмоний шахс бўлса):

2-Б. Ташкилий-ҳуқуқий шакли (агар юридик шахс бўлса):

3. СТИР:

4. Манзили (юридик манзили):

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили:

III. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳалар тўғрисида маълумот:

А) Келишилаётган газ таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. Газ таъминоти лойиҳасининг номи:

2. Лойиҳа ташкилотининг номи:

3. Лойиҳа ташкилотининг СТИР:

4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:

Б) Келишилаётган электр таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. Электр таъминоти лойиҳасининг номи:

2. Лойиҳа ташкилотининг номи:

3. Лойиҳа ташкилотининг СТИР:

4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:

5. Уланаётган қувват:

В) Келишилаётган иссиқлик таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. Иссиқлик таъминоти лойиҳасининг номи:

2. Лойиҳа ташкилотининг номи:

3. Лойиҳа ташкилотининг СТИР:

4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:

5. Иссиқлик энергияси истеъмоли ҳисоби:

Г) Келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг номи:

2. Лойиҳа ташкилотининг номи:

3 Лойиҳа ташкилотининг СТИР:

4. Лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:

5. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш истеъмоли ҳисоби:

IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

А) Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми:

1. Фасад (асосий ва ён томон):

2. Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектнинг бош режаси:

3. Объект жойлашувининг вазият режаси:


Б) Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларига оид қисми

1. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари:

2. Буюртмачининг розилик хати:

3. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси:


В) Газ таъминоти лойиҳасига оид қисми

1. Газ таъминоти лойиҳаси:


Г) Электр таъминоти лойиҳасига оид қисми

1. Электр таъминоти лойиҳаси:


Д) Иссиқлик таъминоти лойиҳасига оид қисми

1. Иссиқлик таъминоти лойиҳаси:


Е) Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасига оид қисми

1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси:

Лойиҳа ташкилотининг ЭРИси»;

д) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Хабарнома юборувчи

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома инспекцияга юбориш.

1.10 дақиқа мобайнида

2. ЯИДХП

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Инспекция

1. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома қабул қилиш.

2. Сумма ва банк реквизитларни инвойсда кўрсатиш ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) электрон равишда юбориш.

1 соат мобайнида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Инвойсни хабарнома юборувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда хабарнома юборувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

10 дақиқа

______________

______________

(санаси)

(рақами)

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида
ХАБАРНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

З.СТИР:

4. Манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили:

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. МФО:

4. ОКЭД:

5. Юридик манзили:

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили:

II. Объект тўғрисида маълумот:

1. Объектнинг номи:

2. Объектнинг жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):

3. Объектнинг мураккаблик тоифаси:

4. Қурилиш-монтаж ишларининг тури:

5. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати: йиғма экспертиза хулосасига асосан (ҚҚСиз, буюртмачининг бошқа харажатлари ва жиҳозларсиз)

6. Қурилиш Бош бошқармасининг хулосаси (баёни) рақами ва санаси

7. Давлат экспертиза органининг номи, ижобий хулосанинг рақами ва санаси:

8. Пудратчи ташкилот лицензиясининг рақами ва санаси (лицензияланадиган алоҳида қурилиш-монтаж ишлари турларини бажаришда):

9. Экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги ижобий хулосасининг рақами ва санаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун):

III. Назорат органлари ва масъул ходимлар тўғрисида маълумот:

Қурилиш объектида масъул шахснинг лавозими

Ташкилот номи

Масъул шахснинг ФИШ

Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

Олийгоҳ номи, мутахассислиги, диплом рақами ва санаси

Муаллифлик назорати

Техник назоратчи

Иш юритувчи (прораб)

2-бандга «объектларининг қурилиши» сўзларидан кейин», давлат сирлари билан боғлиқ ҳамда давлат аҳамиятига эга бўлган объектлар» сўзлар қўшилсин;
16-банд учинчи хатбоши қуйидаги матнда тўлдирилсин:
4-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
5-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
23-банднинг биринчи хатбошиси «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
5-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
21-банднинг биринчи хатбошисидаги «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
25-бандга «ҲГК томонидан лойиҳалаш ташкилотига» сўзларидан кейин «газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки» сўзлари қўшилсин;
4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:
11-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
21-банднинг биринчи хатбошисидаги «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
24-бандга «иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан лойиҳалаш ташкилотига» сўзларидан кейин «иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки» сўзлари қўшилсин.
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
21-банднинг биринчи хатбошисидаги «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
25-банд «СҚКХ ташкилоти томонидан лойиҳалаш ташкилотига» сўзларидан сўнг «сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази