Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини кенг тарғиб қилиш, оммавий жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга кўмаклашиш, ўсиб келаётган жисмонан соғлом ва гармоник ривожланган авлодни тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, шунингдек республика спорт жамоатчилигининг Тошкент шаҳрида Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳузурида Олимпия шон-шуҳрати музейи ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси Маданият ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Рассомлар уюшмаси билан биргаликда Олимпия шон-шуҳрати музейини ташкил этишни таъминловчи ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин. Музей экспозицияларини шакллантириш мақсадида:
Маданият ишлари вазирлиги, Рассомлар уюшмаси спорт мавзуидаги экспонатларни Олимпия шон-шуҳрати музейида вақтинча сақлаш ва намойиш этиш учун ажратсинлар.
Ўзбекистон Телерадиокомпанияси Олимпия шон-шуҳрати музейида намойиш этиш учун Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки тўғрисида видеофильмлар яратсин.
Спорт мавзуидаги экспонатларга эга бўлган вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари уларнинг амалдаги тартибга биноан Олимпия шон-шуҳрати музейига берилишида кўмаклашсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги талабномаларига биноан музей фаолиятини таъминлаш (штатдаги ходимларни маблағ билан таъминлаш ҳам шунга киради) учун республика бюджетидан ҳар йили зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 июндаги 239-ф-сон фармойиши билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига Олимпия шон-шуҳрати музейи биносини реконструкция қилишни тугаллаш ҳамда уни 1996 йил 20 августгача фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Бинони реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш, музей атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ишларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси буюртмачи, «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси пудратчи этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ назарда тутилган мақсадларга зарур маблағлар ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Олимпия шон-шуҳрати музейини бутлаш учун жўнатилган юкларни божхона пошлиналари тўлашдан озод этсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
1. Олимпия шон-шуҳрати музейи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 284-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Олимпия шон-шуҳрати музейи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳайъати қарорлари ва вазирнинг буйруқлари, мазкур Низом ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олимпия шон-шуҳрати музейи маданий-маърифий фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади ва Олимпия шон-шуҳрати музейи илмий кенгашида тасдиқланади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олимпия шон-шуҳрати музейининг маданий-маърифий ва моддий-техник негизи мавжуд тарихий жисмоний тарбия ва спорт материаллари, ёдгорликлар, бинолар ва спорт иншоотларини ўз ичига олади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
3. Олимпия шон-шуҳрати музейи ўз фаолиятини ишлаб чиқилган йиллик истиқбол иш режалари асосида амалга оширади.
ташкилотлар, муассасалар, фирмалар, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек алоҳида жисмоний шахсларнинг беғараз хайрия маблағлари;
жисмоний тарбия ва спорт, Олимпия ўйинлари тарихини, Ўзбекистон спортчиларининг замонавий Олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги ҳиссасини ўрганиш, шунингдек тарихий материаллар, медаллар, олимпия тимсоли туширилган значоклар, почта маркалари коллекциялари, машҳур спортчиларнинг спорт кийимлари ва шахсий анжомларини ва шу кабиларни тўплаш;
спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинларига оид тарихий ёдгорликларни йиғиш ва ўрганиш, музейда ўзбек халқининг жисмоний тарбия ва спорти тарихини ёритувчи доимий ва вақтинча экспозициялар ташкил этиш;
спортчилар, тренерлар, ҳакамлар, спорт соҳасидаги фан намоёндалари, Ўзбекистон спорт жамоатчилиги вакилларининг халқаро спорт ҳаракатидаги ҳиссасини намойиш этувчи экспонатлар яратиш;
музей экспозициялари бўйлаб экскурсиялар, ташриф буюрувчиларнинг машҳур спортчилар, тренерлар, олимлар, спорт жамоатчилиги вакиллари билан учрашувларини ташкил этишга оид ишларни бажариш;
замонавий техникавий воситаларни Олимпия шон-шуҳрати музейи экспозицияси ва иш амалиётига жорий этиш;
чет эл ташкилотлари, муассасалари ва жисмоний шахсларидан тарихий материаллар сотиб олишга оид ишларни ташкил этиш, уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти тўғрисида шартномалар ва контрактлар тузиш;
чет мамлакатларнинг музейлари билан алоқалар ўрнатиш, белгиланган тартибда халқаро музей бирлашмалари ва ташкилотларига кириш;
жаҳон спорти ютуқлари, чет мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ташкил этишдаги илғор тажрибаларни умумлаштириш, бу ютуқларни Ўзбекистон спорт амалиётига татбиқ этиш;
жисмоний тарбия ва спортни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалаларига оид ахборот бюллетенлари ва илмий-услубий адабиётлар нашр этиш, спортга оид адабиётлар нашр этишнинг йиллик ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
молиявий маблағларига мустақил равишда эгалик қилади, музей моддий-техника базаси ҳолатининг иқтисодий таҳлилини амалга оширади, унинг моддий бойликлари сақланишини, тежамкорлик тартибига, ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғри юритилишига ва ишончлилигига риоя этишни, шартномалар асосида амалга ошириладиган ишларнинг ҳолатини текширишни назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги Низомга ва мазкур Низомга асосланиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Олимпия шон-шуҳрати музейи ходимларининг бўш лавозимларини тўлдиришга конкурслар ўтказади, улар билан шартномалар (меҳнат битимлари) тузиш асосида меҳнат муносабатларини белгилайди;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
меҳнат қонунчилигига меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормативларига, техника хавфсизлигига, ёнғин хавфсизлигига, давлат суғуртасига, меҳнат интизомига, шунингдек ўз мулкининг сақланишига риоя этишни таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий кенгаш таркибига, одатда, музей директори (кенгаш раиси), унинг ўринбосари, бўлим мудирлари, шунингдек етакчи олимлар, тренерлар, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда республика университетлари ва педагогика олий ўқув юртларининг спортга оид факультетлари ходимлари кирадилар.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Илмий кенгаш таркиби Олимпия шон-шуҳрати музейи директорининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
амалдаги қонунчиликка, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳайъати олдида музей фаолияти учун шахсан жавоб беради;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тасдиқланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмага ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, штатлар жадвалини, харажатлар сметасини, шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Олимпия шон-шуҳрати музейи директори ўринбосарининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг музей фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлиги даражасини белгилайди;
давлат органлари ва муассасалари, судлар ва жамоат ташкилотларида Олимпия шон-шуҳрати музейи номидан иш кўради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
10. Олимпия шон-шуҳрати музейи ходимларининг штатлар жадвали музей фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари ҳамда ажратилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди билан белгиланади.
11. Бўш лавозимларга ходимларни ишга олиш ва уларни ишдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, бошқа норматив ҳужжатлар ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
12. Олимпия шон-шуҳрати музейига ўз олдида турган вазифаларни ҳал этиши ҳамда унга юкланган функцияларни бажариши учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва жамоат ташкилотларидан Олимпия шон-шуҳрати музейи ваколатига кирувчи масалаларга оид маълумотларни олиш;
экспозиция режалари, жисмоний тарбия ва спортга оид кўргазмалар тайёрлаш, тарихий материаллар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш учун уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртларининг олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
музокараларда қатнашиш ва Республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги топшириқларига биноан Олимпия шон-шуҳрати музейи учун экспонатлар сотиб олиш, илмий-услубий ҳамкорлик масалалари бўйича шартномалар ва битимларни имзолаш, ташкилотлар, спорт федерациялари ва МОҚнинг чет эл музей ташкилотлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишига кўмаклашиш, музейнинг илмий ва бошқа тоифа мутахассисларини чет элга ўқиш ва малака ошириш учун жўнатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш бўйича маърифий ишлар юритиш, жисмоний тарбия ва спорт тарихи ёдгорликларини ўрганиш, безаш ишларига олимлар, рассомлар, бошқа мутахассисларни жалб этган ҳолда тематик экспозициялар ташкил этиш;
республика ва чет мамлакатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари, музейлари билан ҳамкорликда тижорат асосида тадқиқотлар ва кўргазмалар ташкил этиш.
13. Олимпия шон-шуҳрати музейи унда аҳолидан ноёб тарихий материаллар ва ашёларни сотиб олиш, уларни таъмирлаш, шунингдек музей ходимларини мукофотлаш учун маблағларни жамлаган ҳолда махсус фонд очиши мумкин.
14. Олимпия шон-шуҳрати музейи юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ҳамда инглиз тилларида ёзилган муҳрига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Олимпия шон-шуҳрати музейи фаолияти Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳайъатининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан тўхтатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)