Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ автотранспорт воситасида амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини белгилайди.