Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари, бундан ушбу модданинг еттинчи ва саккизинчи қисмларида кўрсатилганлари мустасно, жойларнинг мулкдорларига ёки бошқа шахсларга жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда фойдаланишга берилиши мумкин.
Умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари, бундан ушбу модданинг еттинчи ва саккизинчи қисмларида кўрсатилганлари мустасно, умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида бошқа шахсга берилиши мумкин.
Кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда жойларнинг мулкдорлари ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси уч ойлик муддатда кўп квартирали уйни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини белгилайди.
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган муддат мобайнида жойларнинг мулкдорлари томонидан кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса ёки кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисида қабул қилинган қарор амалга оширилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази