Давлат уй-жой фондининг фуқаролар мулкига ўтиши, уй-жой фондини сақлаш шартларининг ўзгариши, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлашнинг ўзини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш учун норматив-ҳуқуқий негиз яратиш зарурлиги муносабати билан ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар тарифларидаги фарқни бюджетдан қоплаш тартиби 4-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй-жой-коммунал хизматларни ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтказиш бўйича ишларда ушбу норматив ҳужжатларга амал қилсинлар.
2. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида Давлат уй-жой инспекцияси ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсинлар.
3. Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам белгилаш ва тўлаш тўғрисида Низомга кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлашга мўлжалланган маблағларнинг бир қисмини ушбу оилалар томонидан уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича харажатларни қоплашга йўналтиришни назарда тутувчи таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Мазкур методика аҳоли томонидан коммунал хизматлардан фойдаланиш нормативларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади ва тавсиянома тусидадир.
Нормативлар — ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун аҳоли томонидан хизматлардан фойдаланишнинг энг кам даражаси турлича қулайликдаги ва типдаги уй-жой фонди учун ишлаб чиқилади.
Булар — уй-жойнинг умумий майдони доирасида аҳоли учун зарур бўлган коммунал хизматлардан фойдаланишнинг жорий даврдаги энг кам ҳажмини тавсифловчи кўрсаткичлар гуруҳи бўлиб, аҳоли томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда компенсациялар ҳисобидан тўланади.
Нормативлар даражаси — ўзгарувчан миқдор бўлиб, ижтимоий иқтисодий вазиятга, демографик тусдаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади ва вақти-вақти билан, бироқ ҳар чоракда кўпи билан бир марта қайта кўриб чиқилиши керак.
Нормативлар миқдори — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Сув истеъмол қилиш нормативи аҳолининг физиологик, санитария-гигиеник, хўжалик эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган квартира ички сув сарфлари, шунингдек, уй-жой фонди доирасида квартирадан ташқаридаги сув сарфлари ва ички санитария-техника асбоб-ускуналари тизимларида исроф бўладиган сув миқдори.
Сув истеъмол қилиш нормативи турмушда сувдан фойдаланишнинг қуйидаги асосий турлари бўйича бир кишига литр/сутка ҳисобидаги сув сарфидан шаклланади (тахминий маълумотлар):
кир ювиш, душ, ванна | — 98,4 л/сутка |
кунлик туалет (ювиниш, оёқни ювиш) | — 28 л/сутка |
овқат тайёрлаш ва ичимлик сифатида фойдаланиш | — 10 л/сутка |
пол ювиш ва намиқтириб артиш | — 12 л/сутка |
унитазларни ювиш | — 32 л/сутка |
идиш-товоқ ювиш | — 10 л/сутка |
ҳисобга олинмаган сарфлар | — 19,6 л/сутка |
сантехника асбобларида исроф бўлиш | — 60 л/сутка |
Жами: | — 270 л/сутка |
Истеъмол қилинадиган сув миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган сув истеъмол қилиш нормалари бўйича, квартира сув ўлчагичлари мавжуд бўлган тақдирда эса уларнинг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Турар жойларнинг санитария- техник жиҳозланганлик даражаси | 1 сутка 1 киши ҳисобига умумий сув сарфи нормаси (л/сутка) | Бир ойда бир киши ҳисобига сув истеъмол қилиш нормативи (куб м/ой) | |
1 | 2 | 3 | |
1. | Водопровод, канализация ўтказилган, ваннали, марказий иссиқ сув таъминотига уланган турар жойлар | 270 | 8,2 |
2. | Канализация ўтказилган уйларда ички водопровод ва раковина (мойка)ли | 117 | 3,5 |
3. | Ўшанинг ўзи, раковина ва унитазли | 147 | 4,4 |
4. | Ўшанинг ўзи, раковина, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган турар жойлар | 203 | 6,1 |
5. | Ўшанинг ўзи, раковина, унитаз, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган турар жойлар | 233 | 7,0 |
6. | Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, кирхонаси бўлган ётоқхоналарда (йўлакли тизим) | 140 | 4,2 |
7. | Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, умумий душли ётоқхоналарда (секциялар) | 230 | 6,9 |
8. | Ҳовлидаги колонка (крандан сув олинадиган уйлар | 77 | 2,3 |
9. | Ўшанинг ўзи, ювиладиган ҳожатхонали | 127 | 3,8 |
10. | Ички водопроводли, раковинали, мойкали уйлар | 100 | 3,0 |
11. | Ўшанинг ўзи, унитазли | 150 | 4,5 |
12. | Маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган ички водопроводли, раковина, мойка, ванна (ҳаммом) ёки душли уйлар | 177 | 5,3 |
13. | Ўшанинг ўзи, унитазли | 227 | 6,9 |
Турар жойларнииг санитария- техник жиҳозланганлик даражаси | 1 сутка 1 киши ҳисобига умумий сув сарфи нормаси (л/сутка) | Бир ойда бир киши ҳисобига сув истеъмол қилиш нормативи (куб м/ой) | |
1 | 2 | 3 | |
1. | Марказий иссиқ сув тармоғига уланган ички киришли, раковина, унитаз, ванна, души бор бўлган, канализация ўтказилган уйларда | 350 | 10,64 |
2. | Ички водопровод ва раковина (мойка) бор бўлган, канализация ўтказилган уйларда | 117 | 3,5 |
3. | Ўшанинг ўзи, раковина ва унитазли | 147 | 4,4 |
4. | Ўшанинг ўзи, раковина, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган турар жойлар | 203 | 6,1 |
5. | Ўшанинг ўзи, раковина, унитаз, ванна (ҳаммом) ёки душли, маҳаллий сув иситиш приборлари бўлган | 233 | 7,0 |
6. | Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, кирхонаси бўлган ётоқхоналарда (йўлакли тизим) | 182 | 5,53 |
7. | Марказий иссиқ сув таъминотига уланган, канализация ўтказилган, юз-қўл ювгич, мойка, умумий душли ётоқхоналарда (секцияли) | 299 | 9,09 |
1. Иссиқликдан фойдаланиш нормативи ободонлаштирилган уй-жой фондини иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун зарур бўлган иссиқлик энергияси миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Норматив Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
2. Иссиқликдан фойдаланишнинг норматив миқдори уй ичидаги одам яшайдиган ва қўшимча ҳар хил хоналарнинг ҳар жиҳатдан қулай бўлишини таъминлайдиган нормал ҳароратли бўлишини таъминлаши керак.
Эҳтиёжнинг энг кам (Q йил) нормативи амалдаги (ҳисоблаб чиқилган) йиллик иссиқлик энергияси сарфини турар жой бинолари умумий майдонини иситишга бўлиш (Q йил) йўли билан аниқланади:
Ҳисоб-китоб марказий иситиш хизмати учун аҳоли билан ҳисоб-китобларда белгиланган тартиб ҳисобга олинган ҳолда бир тилдаги бинолар гуруҳи ёки умуман шаҳар бўйича амалга оширилади.
Аҳолининг хўжалик ва санитария-гигиена эҳтиёжларига иссиқ сув тайёрлаш учун талаб қилинадиган иссиқлик энергиясининг энг кам нормативи бир ойда бир киши ҳисобига иссиқ сув истеъмол қилишнинг шаклланган нормаларига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Турар жойларда, квартираларда уй-жойлар ва қўшимча жойларни ёритишга электр энергиясининг йиллик сарфи оила ҳисобига (компенсациялар учун) қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
Истеъмолнинг ушбу тури бўйича электр энергиясининг йиллик сарфи рўзғор электр приборлари ва маданий-ахборот мақсадидаги приборларнинг бир оила ҳисобига энг кам зарур ўртача йиллик миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
4. Электр энергиясидан имтиёзли тариф бўйича фойдаланадиган аҳоли учун уни истеъмол қилиш нормаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
1. Мазкур тартиб белгилаб қўйилган тарифлар бўйича республика ҳудудида аҳолига кўрсатилаётган, улар учун тўловлар коммунал корхоналарнинг ҳақиқий харажатларини қопламайдиган асосий коммунал хизматлар (газ, иссиқлик ва электр энергияси, ичимлик сув ва канализация) учун ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коммунал корхоналарнинг аҳолига газ, иссиқлик ва электр энергияси, ичимлик сув етказиб бериш ва канализация хизматларини кўрсатишдан кўрган зарарлари (хизматлар харажатларининг олинган даромадлардан ортиб кетиши) бошқа истеъмолчилар (халқ хўжалиги тармоқларига кўрсатиладиган хизматлар учун чекланган тарифларни белгилаш йўли билан улар олаётган даромадлар ҳисобига қопланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қопланади:
иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан аҳолига марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун бериладиган иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқ;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Корхоналар томонидан аҳолига марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун бериладиган иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқларни қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) бюджетдан қоплаш мазкур энергия корхонанинг ўзи томонидан ишлаб чиқарилганлиги ёки четдан эркин бериладиган нархларда сотиб олинганлигидан қатъи назар, амалга оширилади;
б) фуқаролар маблағлари билан қопланмайдиган, бюджетдан қопланадиган тарифлардаги фарқлар таркибига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларга бериладиган иссиқлик энергияси учун шартнома тарифи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ–2832-сон Фармони билан белгиланган миқдорларда тасдиқланган белгилаб қўйилган тариф ўртасидаги фарқ аҳоли томонидан марказий иситишга ва иссиқ сув таъминотига норматив бўйича истеъмол қилинадиган иссиқлик энергиясини ҳисобга олган ҳолда;
(4-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
в) балансида уй-жой фондига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, аҳолига иссиқлик энергиясини белгилаб қўйилган тарифлар бўйича беришдан тушадиган даромадларини асосий фаолият натижаларига киритадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 ва 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
7. Харажатларни қоплаш учун молия органлари йилнинг жорий чораги учун аниқланган прогноз бюджетида назарда тутилган маблағлар суммасидан учдан бир қисмини аванс тариқасида шу ойнинг 15-кунидан кечиктирмай коммунал корхоналарга ўтказадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Иссиқлик таъминоти корхоналари ва коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари йилнинг ҳар чорагида йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача аҳолига берилган иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқларни қоплаш учун зарур бўлган бюджет маблағларига бўлган эҳтиёж ҳисоб-китобларини тегишли молия органларига тақдим этадилар (ҳисоб-китоб шакли илова қилинади).
Ҳисоб-китобларда бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги кўрсаткичлар йил бошидан ўсувчи якунда кўрсатилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Иссиқлик таъминоти корхоналар тақдим этган ҳисоб-китоблар асосида молия органлари 5 кун мобайнида, илгари ўтказилган авансларни назарда тутган ҳолда, бюджет маблағларига бўлган ҳақиқий эҳтиёжни аниқлайдилар.
Ўтказилган аванс ҳисоб-китобга кўра аниқланган ҳақиқий эҳтиёждан ортиқ бўлган тақдирда, ортиқча ўтказилган сумма харажатларни бўлажак маблағ билан таъминлаш ҳисобига ўтказилади, ва аксинча, харажатларнинг аванс билан қопланмаган қисми бюджетдан қопланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10 ва 11-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
12. Аҳолига кўрсатилган коммунал хизматлар харажатларини бюджетдан қоплаш учун тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги учун коммунал корхона раҳбари ва бош бухгалтери шахсан жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Молия органлари йилига камида бир марта иссиқлик таъминоти корхоналарида ва иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқни қоплаш учун бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланганликни ҳужжатли текширишни амалга оширадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтириладиган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
(14 - банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қоидаларни бузиш, бюджет маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молия органлари уларни бартараф этиш ва нотўғри фойдаланилган маблағларни бюджетга қайтариш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўришга мажбурдирлар.
Бунда бошқа мақсадларда фойдаланилган қоплаш ва компенсация суммалари молия органлари томонидан муқаррар тартибда ундириб олинади ва айни бир вақтда маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйган корхонага худди шу суммада жарима солинади. Жарима корхонанинг молиявий ҳолатидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг корхона ихтиёрида қоладиган маблағлардан ундирилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«200___ йил _________________________ да (йил чораги, ярим йиллик, 9 ой, йил) аҳоли фойдаланадиган иссиқлик энергияси тарифларидаги фарқни бюджетдан қоплаш ҲИСОБ-КИТОБИ | |||
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | Йилнинг 1 чораги (1-ярим йиллик, 9 ой, йил) кўрсаткичлари |
1. | Жами иссиқлик энергияси шу жумладан: а) ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси б) четдан олинган иссиқлик энергияси | Гкал | |
2. | Берилган иссиқлик энергияси — ҳаммаси (2а-банд +2в-банд) шу жумладан: а) аҳолига — ҳаммаси б) аҳолига — тасдиқланган истеъмол нормаларига мувофиқ в) бошқа истеъмолчиларга | Гкал | |
3. | Фойдаланилган иссиқлик энергияси учун тўлов тақдим этилган (ҚҚСсиз) — ҳаммаси, шу жумладан: а) аҳолига б) бошқа истеъмолчиларга | минг сўм | |
4. | Қуйидагиларга бериладиган 1 Гкал иссиқлик энергияси учун шаклланган ўртача тариф: а) аҳолига (3а-банд: 2а-банд) б) бошқа истеъмолчиларга (3б-банд: 2в-банд) | сўм | |
5. | 1 Гкал иссиқлик энергияси учун тарифлардаги фарқ (4б-банд - 4а-банд) | сўм | |
6. | Тарифлардаги фарқ: а) аҳолига бериладиган иссиқлик энергиясининг барча ҳажми учун (2а-банд х5-банд) б) аҳолига бериладиган иссиқлик энергиясининг норматив ҳажми учун (2б-банд х 5-банд) | минг сўм | |
7. | Аҳоли томонидан норматив доирасида истеъмол қилинадиган иссиқлик энергияси учун бюджетдан қопланиши лозим бўлган тарифлардаги фарқ (8-банд+9а-банд) ёки (8-банд – 9а-банд) | минг сўм | |
8. | Бюджетдан амалда қоплангани | минг сўм | |
9. | Натижа: а) бюджетдан қўшимча ўтказиш (6б-банд – 8-банд) б) бюджетга қайтариш ёки бўлажак харажатларни қоплашга ўтказиш (8-банд – 6б-банд) в) аҳоли томонидан нормативдан ортиқча иссиқлик энергияси истеъмол қилинганлиги ҳисобига вужудга келган харажатларни корхонанинг молия-хўжалик фаолияти натижаларига ўтказиш (6а-банд – 6б-банд) | минг сўм | |
Раҳбар Бош бухгалтер |
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-иловадаги уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш харажатларини бюджетдан қоплаш ҳисоб-китоби жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-иловадаги фуқароларнинг алоҳида тоифаларига имтиёзлар берилиши муносабати билан турар жой ташкилотларининг камаядиган даромадларини қоплаш ҳисоб-китоби жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)