Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 30 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида газдан рўзғорда фойдаланиш қоидаларини (рўйхат рақами 370, 1997 йил 14 октябрь) ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича эътирозлар мавжуд эмаслиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2019 йил 5 сентябрдаги 01/03-3231-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.