Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 4 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. «Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1698, 2007 йил 19 июль) ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича эътирозлар мавжуд эмаслиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 10 июндаги 33/02-01/1595-сон, Олий судининг 2019 йил 13 августдаги 08/УМ-500-19-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 25 августдаги 35/2273-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 29 августдаги 17/2-25593-сон ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 12 августдаги 04-03/22-01515-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази