27.08.2019 йилдаги -сон
Бир Томон давлатининг мазкур Битимнинг 1-моддасида кўрсатилган фуқаролари бошқа Томон давлатининг қонунчилиги ва қоидаларига, шу жумладан, хорижий фуқароларнинг кириш, чиқиш ва бўлиб туриш тартибига риоя қилишлари лозим.
Бир Томон давлатининг мазкур Битимнинг 1-моддасида кўрсатилган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудуди бўйлаб халқаро йўловчи қатнови учун очиқ бўлган ёки иккала Томон ўртасида келишилган ўтказиш пунктлари орқали кирадилар, чиқадилар ва транзит ўтадилар.
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилигига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва мазкур Битимнинг 11-моддасида назарда тутилган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.