1. «Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган озиқ-овқат товарларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1816, 2008 йил 28 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 17/17-5-19-8481-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 29 августдаги 04-03/22-01627-сон, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 4 сентябрдаги УБ-5-2/6-6-4261-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.