09.09.2019 йилдаги 752-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарори ижросини таъминлаш, етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш, пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш ҳамда пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, 2019 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан қисқа муддатда йиғиб-териб олишни ташкил этиш, теримчилар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2020 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратсин.