23.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1352-1
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 23.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1352-1
Кучга кириш санаси
23.08.2019
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 19 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. «Биржа савдоларида қора металлар прокатини сотиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1352, 2004 йил 11 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги БУ-1-7/6-3427-5-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.