Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

I. Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва таъсирчан солиқ механизмини қўллаш

1-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Фойдаланилмаётган объектларни ўрганиш учун уларнинг рўйхатини шакллантириш.

Ҳар чоракда

2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Объектдан ҳақиқатдан фойдаланилмаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида уларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ва хулоса тайёрлаш.

Хатлов натижаси бўйича бир иш кунида

3-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

1. Объектдан фойдаланилмаётганлиги тасдиқланган ҳолларда ушбу объект мулкдорларига хулосанинг бир нусхасини ҳамда оширилган ставкаларда ер ва мол-мулк солиқлари ҳисоботини тақдим этиш юзасидан огоҳлантириш хатини юбориш.

2. Солиқ тўловчи юридик шахслар томонидан оширилган ставкаларда ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар ҳисоботлар тақдим этилмаганда, оширилган ставкада солиқларни ҳисоблаш ва солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига киритиш.

1. Хатлов натижаси бўйича икки иш кунида

2. Кейинги ойнинг
12-санасига қадар

4-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Оширилган ставкалар бўйича солиқ ҳисоблаш бўйича хулоса қилинган объект мулкдори томонидан ёзма эътироз билдирилган ҳолларда, қайта хатлов ўтказиш юзасидан 1-ишчи гуруҳига тақдимнома киритиш.

Эътироз келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида

5-босқич

1-ишчи гуруҳи

Объектдан ҳақиқатдан фойдаланилмаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида уларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ва давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.

Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида

6-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

1. Объектдан фойдаланилмаётганлиги тўғрисида 1-ишчи гуруҳи хулосасининг бир нусхасини ҳамда оширилган ставкаларда ер ва мол-мулк солиқлари ҳисоботини тақдим этиш юзасидан огоҳлантириш хатини ушбу объект мулкдорларига юбориш.

2. Солиқ тўловчи юридик шахслар томонидан оширилган ставкаларда ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар ҳисоботлар тақдим этилмаганда, оширилган ставкада солиқларни ҳисоблаш ва солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига киритиш.

1. Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида

2. Кейинги ойнинг 12-санасига қадар

II. Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга кўмаклашиш ва уларни мониторинг қилиш

7-босқич

1-ишчи гуруҳи

Оширилган ставкалар бўйича солиқ ҳисоблаш бўйича хулоса қилинган объектлар тўғрисидаги маълумотларни 2-ишчи гуруҳига тақдим этиш.

Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида

8-босқич

2-ишчи гуруҳи

Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, бартараф қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларнинг мулкдорларига кўмаклашиш.

Хулоса келиб тушганидан кейин, доимий

9-босқич

2-ишчи гуруҳи

Фойдаланилмаётган объектларнинг ишга туширилиши ва у билан боғлиқ лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиб бориш.

Лойиҳа ишга тушгунга қадар, доимий

10-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлиги ҳисобини юритиш.

Доимий

III. Таъсирчан солиқ механизми қўлланилган объектлар бўйича оширилган ставкаларда ҳисобланган солиқ суммаларини қайтариш

11-босқич

2-ишчи гуруҳи

Хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги сабабли таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдорларининг ёзма аризаси келиб тушганда, жойига борган ҳолда ўрганиш.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида

12-босқич

2-ишчи гуруҳи

Фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда ишга туширилиб, хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги аниқланган тақдирда, таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдори ҳамда давлат солиқ хизмати органига хулоса тақдим этиш.

Икки иш кунида

13-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги тўғрисидаги хулоса асосида қўлланилган таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш ва солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзувларни киритиш, мажбурий ундирув чораларини тўхтатиш.

Хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида

14-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Оширилган ставкаларни қўллаш натижасида охирги 12 ойлик давр учун ундирилган ер ва мол-мулк солиғи суммаларини хулоса асосида таъсирчан солиқ механизми бекор қилинган объект мулкдорига қайтариш.

Хулоса келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунда

IV. Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (мол-мулк ва ер солиқлари тўловчиси бўлмаган) аниқлаш ҳамда хўжалик фаолиятига жалб этиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

15-босқич

Туман (шаҳар) Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиаллари, қурилиш бўлимлари, фойдаланилмаётган объектни балансда сақловчилар, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари

Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш.

2019 йил 1 октябрга қадар, кейинчалик доимий

16-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

Хатлов жараёнида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

Хатлов якуни бўйича уч кун ичида

17-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

Фойдаланилмаётган объектни хўжалик фаолиятига жалб қилиш юзасидан балансда сақловчи ва унинг юқори ташкилотига тақдимнома юбориш.

Хатлов натижаси бўйича 3 кун ичида

18-босқич

Объектни балансда сақловчилар

Фойдаланилмаётган объектни давлат мулки сифатида сақлаш заруратини асослантириш, мазкур объектнинг хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш.

Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида

19-босқич

Ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, объектни балансда сақловчи

Объект бир ой ичида хўжалик фаолиятига жалб қилинмаган тақдирда, объектни ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказиш чораларини кўриш.

Белгиланган тартибда

20-босқич

Ваколатига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги

Фойдаланилмаётган объектнинг белгиланган тартибда хўжалик фаолиятига жалб қилинишини таъминлаш ёки объектни хусусий мулк сифатида сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Заруратга кўра


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази