Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси янги таҳрирда қабул қилиниши, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 6-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарори биринчи инстанция суди томонидан ишни даъво ва алоҳида иш юритиш тартибида мазмунан кўриш натижалари бўйича қабул қилинадиган суд ҳужжатининг шаклларидан бири ҳисобланади.
2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 14-моддасига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонунга асосланган бўлиши лозим. Бошқа қонун ҳужжатларининг қўлланилишига, агар улар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид бўлмасагина, йўл қўйилади.
Суд топшириғини юбориш орқали далиллар тўпланганда, суд ҳал қилув қарорини ушбу далилларни ҳисобга олган ҳолда, агар улар ФПК 104-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда олинган, суд мажлисида эълон қилинган, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ва бошқа далиллар мажмуи билан бирга баҳоланган тақдирдагина, асослаши мумкин.
5. ФПК 249-моддасининг учинчи қисмига кўра, судья ҳал қилув қарорини алоҳида хонада (маслаҳатхонада) ишнинг муҳокамаси тугаганидан кейин дарҳол қабул қилиши шарт.
6. Судларнинг эътибори ФПК 253-моддасига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисмлардан иборат бўлишлигига қаратилсин.
8. Ҳал қилув қарорининг баён қисмида, ФПК 253-моддасининг учинчи қисмидаги талаблардан ташқари, арз қилинган талабларнинг қисқа шаклдаги мазмуни баён этилади. Бунда, ҳал қилув қарорининг матнини ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаган ҳолатлар билан тўлдиришни олдини олиш учун, даъво ва даъвога эътирозни сўзма-сўз баён этилишига йўл қўйилмайди.
9. ФПК 253-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида суд томонидан аниқланган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар кўрсатилиши лозим. Ҳал қилув қарорида суд фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилган тарафнинг важлари ва далилларини бир томонлама баён этилишига йўл қўйилмайди. Суд қайси асосларга кўра бошқа тарафнинг важлари суд томонидан қабул қилинмаганлигини кўрсатиши шарт.
Суд суд мажлисида текширилган далилларни ФПК 80-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда баҳолайди.
10. ФПК 80-моддасининг тўртинчи қисмига биноан ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги сабабли, экспертнинг хулосаси бошқа далиллар олдида устунликка эга бўлмайди ва суд учун мажбурий ҳисобланмайди. У бошқа далиллар мажмуи билан бирга баҳоланиши лозим.
ФПК 98-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, экспертнинг суд мажлисида берган оғзаки тушунтиришлари, фақатгина у томонидан дастлаб берилган ёзма хулосани тушунтиришга оид қисми бўйича далил бўлиши мумкин.
11. ФПК 75-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган фактлар худди шу шахслар ўртасидаги бошқа фуқаролик ишини кўраётган суд учун мажбурий ҳисобланади. Кўрсатилган ҳолатлар низолашилмайди ва янгидан исбот қилинмайди.
ФПК 75-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм этилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилган ёки этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилган ёки этилмаганлиги масалалари юзасидангина мажбурийдир.
Суд мажлисида тарафнинг низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган далилни сақлаётганлиги ва суднинг сўрови бўйича тақдим этмаётганлиги факти аниқланганда, суд ФПК 72-моддасининг биринчи қисми талабларини ҳисобга олиб, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу далилда мавжуд бўлган маълумотларни далиллар мажмуидан келиб чиқиб баҳолайди.
13. ФПК 44-моддасининг иккинчи қисми ва 254-моддасига мувофиқ суд ишни даъвогар томонидан арз қилинган талаблар доирасида ҳал қилади ва ўзининг ташаббусига кўра даъво предмети ёки асосини ўзгартиришга ҳақли эмас. Суд фақатгина даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек, қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда, даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқишга ҳақли.
14. ФПК 44-моддасига мувофиқ даъвони тан олиш жавобгарнинг ҳуқуқи ҳисобланади. Агар жавобгарнинг даъвони тан олиши қонунга зид бўлса, бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузса, суд даъвони тан олишни қабул қилишни рад қилиши мумкин (ФПК 169-моддасининг биринчи қисми, 226-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари).
19. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмуни ФПК 253-моддасининг қоидалари билан белгиланади (ФПК 283-моддаси). Қонунда кўрсатилган, ҳал қилув қарорининг мазмунига мос келадиган умумий талаблардан ташқари, сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш муддати ва тартиби кўрсатилиши лозим.
20. Судларнинг эътибори, қонунга кўра (ФПК 260-моддаси) ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилганидан кейин шу қарорни қабул қилган суд томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмаслигига қаратилсин.
21. ФПК 261-моддасига кўра, ҳал қилув қарори қабул қилган суд ҳал қилув қарори ёзувида йўл қўйилган хатоларни ёки очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра тузатиши мумкин ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
22. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қўшимча ҳал қилув қарори фақатгина қонунда тўғри назарда тутилган ҳолларда чиқарилиши мумкин (ФПК 262-моддаси). Суд қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш кўринишида ҳал қилув қарорининг мазмунини ўзгартиришга ёхуд суд мажлисида ўрганилмаган янги масалаларни ҳал қилишга ҳақли эмас.
Ҳал қилув қарори қонун бўйича (ФПК 266-моддаси) дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳолларда ёки ҳал қилув қарорининг дарҳол ижрога қаратилиши суд томонидан йўл қўйилган бўлса (ФПК 267-моддаси), бу ҳақда ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмида кўрсатилади. Суднинг ҳаволаси бўйича ҳал қилув қарорини дарҳол ижрога қаратиш зарурияти, ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ундирувчи учун кўп зарар келтириши мумкин бўладиган ёки ижро этиш мумкин бўлмай қоладиган ҳолатлар келтирилган ҳолда асослантирилиши лозим (масалан, даъвогарга ундирилган мулкнинг йўқотилиши ёхуд бегоналаштирилиши).

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази