Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳамда нотариал ҳаракатлар учун тўловлар ундириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
1. 22-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги биринчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«22. Бажарилаётган нотариал ҳаракат, шу жумладан нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс тўғрисидаги маълумотлар Тизимга тўлиқ киритилганидан сўнг нотариал ҳаракат учун ундириладиган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловларнинг миқдори Тизимда автоматик равишда ҳисобланади.
Тизим орқали тўлов квитанциялари нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсга чиқариб берилади ҳамда унинг Тизимга киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахснинг мобил телефони мавжуд бўлмаганда, истисно тариқасида, Тизимга у томонидан кўрсатилган, нотариал идорага бирга келган бошқа шахснинг мобил телефони рақамини, агар фақат ўзи келган бўлса, нотариуснинг мобил телефони рақамини киритишга рухсат этилади.
Нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг амалга оширилади.».
2. 48-банднинг учинчи хатбошисидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давлат активларини бошқариш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;».
4. 58-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давлат активларини бошқариш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«ипотекага қўйилаётган мол-мулк хусусийлаштирилган турар жой бўлса Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган турар жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;».
«хусусийлаштирилган турар жой ижарага берилганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонаси) томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ва уларнинг розилиги;».