Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5635-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4256-сон қарорига асосан, шунингдек республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмларини янада кенгайтириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) ўртасида 2019 йил 24 мартда устав фонди миқдори 10 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномаси имзоланганлиги ва компания инвестиция портфели шаклланиб боришига мувофиқ устав фондининг босқичма-босқич 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган миқдорга етказилиши;
кўрсатиб ўтилган компаниянинг капиталини шакллантиришда Абу Даби ривожланиш жамғармасининг (БАА) улуши 75 фоизни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улуши 25 фоизни ташкил қилиши, белгиланган тартибда қўшимча иштирокчиларни жалб қилиш мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компанияси, шунингдек унинг таъсисчилари даромад солиғи, шу жумладан дивиденд ва фоизлар кўринишидаги даромадлар, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан, шунингдек, унинг мол-мулки ва активларини реализация қилишда қўшилган қиймат солиғидан истисно тариқасида 10 йил муддатга озод қилинади;
Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясининг бошқарув органларида Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси манфаатларини Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори ифодалайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет элда фаолият юритувчи хорижий корхоналарнинг устав фондида иштирок этиш ва улушларга эгалик қилишга;
хорижий валютадаги маблағларни қабул қилиш ва улардан фойдаланиш учун Бирлашган Араб Амирликлари банкларида банк ҳисобварақларини очишга;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига АҚШ долларида дивидендлар тўлашга рухсат берилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси уч ой муддатда Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси буюртманомаларига асосан Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясига ёлланиб ишлаш мақсадида жалб этилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда кириш визаларининг расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси буюртманомаларига биноан Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компаниясига ёлланиб ишлаш мақсадида жалб этилган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божини ундирмасдан белгиланган тартибда кўп марталик визалар беришни ва узайтиришни, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда унинг муддатини узайтиришни таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5635-сон Фармонида:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 сентябрдаги «Ўмон Султонлиги билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1197-сон қарорининг рус тилидаги матни 4-банди биринчи хатбошидаги «на 10 лет» сўзлари «до 1 января 2030 года» сўзлари билан алмаштирилсин.