LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сонли «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Лойиҳаларни танлаб олиш тартиби ҳамда Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобига кичик ва ўрта корхоналарга кредитлар бериш схемаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг ўз ҳузурида, ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида Кичик ва ўрта тадбиркорликни маблағ билан таъминлашга кўмаклашиш маркази тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва унга:
республиканинг турли тармоқлари ва минтақаларидаги кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга оид таклифларни ўрганиш ва умумлаштириш ва шу асосда инвестиция, лойиҳаларига бўлган таклифлар ва талабларга оид маълумотлар банкини шакллантириш, даврий ахборот бюллетенини чиқариш ва уни манфаатдор тузилмалар ўртасида тарқатиш;
тармоқлар ва минтақаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, хом ашё ресурслари ва зарур инфраструктура мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришларни оқилона жойлаштиришда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш;
лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш ва Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритиш тўғрисида «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига таклифлар тайёрлаш юклансин.
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 15 кун муддатда кичик ва ўрта тадбиркорликни маблағ билан таъминлашга кўмаклашиш маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Давлат солиқ қўмитаси Миллий банк билан биргаликда бир ҳафта муддатда жалб қилинаётган хорижий кредитлар ҳисобига олиб келинадиган технологик ускуналар учун кичик ва ўрта корхоналарни импорт бож пошлиналари тўлашдан озод қилиш тартибини белгиласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи «Ўзинвестлойиҳа» компаниясининг вилоят бўлинмаларига ва Ўзбекистон Банклар уюшмасининг шуъба тузилмаларига офислар ажратишда, малакали кадрлар билан таъминлашда ва бошқа ташкилий масалаларда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонунчиликни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сон Фармони ва мазкур қарорга мувофиқ ўзгартириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
1.1. Мазкур Тартиб кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган (инвестиция таклифларини танлаб олишнинг ҳамда ишлаб чиқиш, маблағ билан таъминлаш ва амалга оширишнинг изчил механизмини белгилайди.
асосан қишлоқ жойларда қўшимча ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфраструктурани яратишни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларига берилади.
2.1 Инвестиция таклифларининг ташаббускорлари лойиҳа ғояси кўрсатилган белгиланган намунадаги буюртманома-анкетани расмийлаштирадилар ва уни «Ўзинвестлойиҳа» бўлинмаларига ёки Ўзбекистон Банклари уюшмасининг «Банкинвестлойиҳа» ташкилотига тақдим этадилар.
2.2 Инвестиция таклифларининг ташаббускорлари республика тармоқлари ва минтақаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш схемалари, хом ашё ресурсларининг мавжудлиги, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктуранинг ривожланганлиги, шунингдек, префенциялар тизими тўғрисидаги маълумотларни «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг Кичик ва ўрта тадбиркорликни маблағ билан таъминлашга кўмаклашиш марказидан ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг минтақавий бўлинмаларидан олишлари мумкин.
2.3. «Ўзинвестлойиҳа» бўлинмалари ёки «Банкинвестлойиҳа» ташкилоти хизматларга ҳақ олмаган ҳолда, 10 кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар, ишлаб чиқариш базасини текширишдан ўтказадилар ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг белгиланган устуворликлари, шунингдек, жалб этилган хорижий кредит линиялари мезонларига мувофиқ маблағ билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан талаб этиладиган ҳужжатлар пакетини тайёрлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайдилар.
2.4. Хорижий кредит линиялари доирасида маблағ билан таъминлаш чоғида лойиҳа ташаббускорининг ўз сармояси тижорат банкларининг тегишли талабларига етарли бўлмаган ҳолда инвестиция ташкилотлари (Ўзбекистон Банклари уюшмаси «Банкинвесттраст» ва бошқалар) лойиҳа ташаббускорининг устав фондини етарли миқдорда шакллантиришда қатнашишлари мумкин.
3.1. Инвестиция таклифларининг ташаббускорлари зарур ҳолларда инжиниринг ва консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда инвестиция олди текширувларини амалга оширадилар, шу жумладан:
3.2. «Ўзинвестлойиҳа» томонидан тасдиқланган тавсияларга мувофиқ тайёрланган лойиҳанинг Техник-иқтисодий асослашлари лойиҳа ташаббускори томонидан тижорат банки (лизинг компанияси)га тақдим этилади.
4.1. Тижорат банки (лизинг компанияси) зарур бўлганда Ўзбекистон Банклари уюшмаси («Банкинвестлойиҳа», «Банкҳуқуқхизмат», «Банкахборотрейтинг», «Банкконсалтаудит») консалтинг фирмаларини жалб этган ҳолда лойиҳа бизнес-режасини ва техник-иқтисодий асослашини, лойиҳа ташаббускорининг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш, лойиҳанинг ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий тузилмаларини, шунингдек, кредитни таъминлашнинг етарлилигини экспертизадан ўтказади.
Тижорат банки (лизинг компанияси) 30 кун муддатда лойиҳа ташаббускорини лойиҳани маблағ билан таъминлаш мумкинлиги тўғрисида хабардор қилади.
4.2. Тижорат банки (лизинг компанияси)нинг кредит қўмитаси ижобий қарори қабул қилганда лойиҳа ташаббускори белгиланган тартибда контрактларни расмийлаштиради ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказади, гаров шартномасини расмийлаштиради ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказади, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан Инвестиция дастурига киритиш имкониятини келишиб олади, мулкни суғурталаш ва тадбиркорлик таваккалчиликларини суғурталашнинг бошқа шаклларини ва қарз олувчининг тижорат банки (лизинг компанияси) талабларига мувофиқ жавобгарлигини расмийлаштиради.
5.1 Лойиҳа ташаббускори томонидан тижорат банки (лизинг компанияси)га белгиланган талабларга мувофиқ кредитни таъминлаш бўйича ҳужжатларнинг тўла пакетини тақдим этиш якунига кўра тижорат банки (лизинг компанияси) 10 кун муддатда лойиҳани амалга оширишни таъминловчи харажатлар моддалари бўйича маблағ билан таъминлашни бошлайди.
5.2 Лойиҳа ташаббускорида техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш ва суғурталаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш учун етарли маблағлар бўлмаган ҳолларда ушбу харажатлар бу хизматлар қийматининг кўпи билан 50 фоизи доирасида кредит суммасига киритилиши мумкин.
5.3 Лойиҳа ташаббускори қарз маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши, ишлаб чиқариш қувватларининг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва кредит белгиланган муддатларда тўланиши учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
5.4 Тижорат банки (лизинг компанияси ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилишини назорат қилади ва банк амалиётида қабул қилинган қоидалар ва тартибларга мувофиқ кредитнинг ўз вақтида тўланиши мониторингини амалга оширади.
5.5 Ажратилган кредит маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган ҳолларда, шунингдек, кредит ўз вақтида тўланмаган ҳолларда тижорат банки (лизинг компанияси) томонидан қуйидаги чоралар қўлланилади:
гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан ундириб олиш ва кредитни тўламаслик таваккалчилигининг лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган бошқа таъминоти бўйича ундириб олиш;