6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастури (кейинги ўринларда — 2019 йилги Инвестиция дастури) амалга оширилишини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида ҳукумат қарорини қабул қилсин, унда, жумладан «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва эксплуатация қилиш бўйича Регламент тасдиқланишини, Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва кейинчалик ундан фойдаланиш харажатларини тўлаш масалаларини ҳал этишни назарда тутсин.
ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган талаблар бажарилишини таъминламаганлик учун ҳайфсан эълон қилиш, лавозим маошининг эллик фоизигача миқдорида жарима солиш ва белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш (эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш) тарзида мазкур раҳбарларнинг интизомий жавобгарлиги тизими жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)

Босқичлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

Масъул вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар

I. Инвестиция лойиҳалари рўйхатини бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобидан шакллантириш

1-босқич

2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури (кейинги ўринларда — Дастур) лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шаклларининг намуна ва макетларини ишлаб чиқиш ва ташаббускорларга жўнатиш.

2019 йил 20 майгача

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

2-босқич

Соҳани ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорларини ҳисобга олган ҳолда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун асосланган инвестиция таклифларини тақдим этиш.

2019 йил 1 июнгача

Вазирликлар ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган инвестицион таклифларни тақдим этиш.

2019 йил 1 июнгача

ДХШ агентлиги

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун бўш турган давлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича инвестиция таклифларини тақдим этиш.

2019 йил 1 июнгача

Давлат активларини бошқариш агентлиги

5-босқич

Дастур лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган қуйидагиларни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш:

бошқалар тасарруфига ўтувчи объектлар бўйича харажатларни молиялаштириш, тугалланган объектлар бўйича кредитор қарздорлигини сўндириш;

янгидан бошланадиган лойиҳалар, лойиҳа ҳужжатлари ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган уларни молиялаштириш манбалари;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ва тегишли ҳудудлардаги бўш турган давлат мулки объектлари мавжудлиги имкониятидан келиб чиқиб — марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича инвестиция таклифларини баҳолаш.

Биринчи навбатда, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ, сув таъминотини, канализация, йўл ва бошқа инфратузилмани) ривожлантириш ва молиявий таҳлилнинг умумқабул қилинган услубидан фойдаланиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш натижаларига кўра Дастур лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларини саралашни амалга ошириш.

2019 йил 20 июнгача

Иқтисодиёт ва саноатвазирлиги

6-босқич

2020 — 2022 йиллар учун ажратиладиган бюджет маблағларини келишиш учун инвестиция лойиҳаларининг шакллантирилган рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юбориш.

2019 йил 20 июнгача

Иқтисодиёт ва саноатвазирлиги

7-босқич

Бюджет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган капитал қўйилмалар ҳажмини кўриб чиқиш ва келишиш.

2019 йил 25 июнгача

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноатвазирлиги

8-босқич

Ўрнатилган тартибда лойиҳа ташаббускорлари билан келишилган, таклиф этилаётган лойиҳалар манбалари, қувватлари ва жойлаштирилиши уйғунлаштирилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати дастури лойиҳасини йиғма ҳолга келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва савдо вазирлигига киритиш.

2019 йил 25 июнгача

Иқтисодиёт ва саноатвазирлиги

II. Инвестиция лойиҳалари рўйхатини ХМИ/ХҲМТ, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан шакллантириш

1-босқич

Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуналари ва макетларини ишлаб чиқиш ва ташаббускорларга юбориш.

2019 йил 20 майгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2-босқич

Соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорларини ҳисобга олган ҳолда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш.

2019 йил 1 июнгача

Вазирликлар ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган инвестицион таклифларни тақдим этиш.

2019 йил 1 июнгача

ДХШ агентлиги

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Дастур лойиҳасига киритиш учун бўш турган давлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича инвестиция таклифларини тақдим этиш.

2019 йил 1 июнгача

Давлат активларини бошқариш агентлиги

5-босқич

Дастур лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган қуйидагиларни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш:

бошқалар тасарруфига ўтувчи объектлар бўйича харажатларни молиялаштириш, тугалланган объектлар бўйича кредитор қарздорлигини сўндириш, якунловчи босқичдаги объектлари;

янгидан бошланадиган лойиҳалар, лойиҳа ҳужжатлари ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган молиялаштириш манбалари;

марказлаштирилмаган манбалар, ХМИ/ХҲМТ ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар бўйича — лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, иқтисодий самарадорлиги, устуворлиги ва мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда инвестициявий таклифларни баҳолаш.

Биринчи навбатда, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ, сув таъминотини, канализация, йўл ва бошқа инфратузилма) ривожлантириш ва молиявий таҳлилнинг умумқабул қилинган услубидан фойдаланиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш натижаларига кўра Дастур лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларини саралашни амалга ошириш.

2019 йил 20 июнгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги

III. 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Дастур лойиҳасини шакллантириш ва тасдиқлаш

1-босқич

Тақдим этилган таклифларни умумлаштириш ва Дастур лойиҳасига киритиш учун таклиф қилинган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш.

2019 йил 1 августгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги

2-босқич

Дастур лойиҳасига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини киритиш.

2019 йил 1 августгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

3-босқич

Дастур лойиҳасига киритиладиган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини келишиш.

2019 йил 10 августгача

Вазирлар Маҳкамаси

4-босқич

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ўз вақтида ишлаб чиқиш ва келишишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигининг экспертиза органларига (ижтимоий объектлар бўйича) кейинчалик қуйидагиларга киритиш учун тақдим этиш:

бюджет тизимининг бюджетлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига;

ХМИ/ХҲМТ ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига.

2019 йил 20 ноябргача

Вазирликлар ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

лойиҳалар ташаббускорлари

5-босқич

Дастур лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил 25 ноябргача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

6-босқич

Дастур лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2019 йил 5 декабргача

Вазирлар Маҳкамаси

7-босқич

Дастурни тасдиқлаш.

2019 йил 15 декабргача

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

8-босқич

Тасдиқланган Дастурнинг параметрларини келгуси йил учун ҳар йили аниқлаштириш.

1 апрелгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, лойиҳалар ташаббускорлари

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш, ундашу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш.

инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш, келишиш, киритиш ва тасдиқлаш масалалари;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалар ташаббускорларининг ваколатлари, муддатлари, масъулиятлари;

инвестиция дастурларига киритиш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш мезонлари;

инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш механизмлари;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда — ХМИ/ХҲМТ) билан келишилган ўзаро ҳамкорлиги;

аввал инвестиция дастурларига киритилган ва янгидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш;

тасдиқланган инвестиция дастурларига ўзгартиришлар (тузатишлар) киритишнинг соддалаштирилган тартиби;

инвестиция дастурларини кўриб чиқишда ортиқча маъмурий босқичларни чиқариб ташлаш ҳамда молиявий харажатларни қисқартириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 1 июнга қадар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (Д. Султонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

ўтказиш муддатларини қисқартиришга йўналтирилган, ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз ичига олган харид қилиш тартиб-таомиллари жараёнларини жадаллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан қайта эълон қилинган савдоларни кузатиб бориш, асосланмаган ретендерлар ўтказишга йўл қўйган айбдор шахсларга маъмурий чоралар қўллаш;

харид ва баҳолаш комиссиялари умумий таркибида ижро этувчи агентлик вакилларининг сони ошишига йўл қўймаслик, шунингдек, ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар бўйича харид тартиб-таомилларини ўтказиш жараёнида рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан қатъий назорат ўрнатиш;

савдолар иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилишда асосланмаган рад жавобларини беришга йўл қўймаслик ва уни аниқлаш, шунингдек, танлов саралови натижалари бўйича эълон қилинган ғолибларга шартномаларни тақдим этиш;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишнинг аниқ тартибини ўрнатиш, уларнинг фаолиятига талабларни белгилаш;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимлари малакасини оширишнинг малака талаблари ва тартибини жорий этиш, малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисида сертификатлар бериш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2019 йил 10 июнга қадар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (Д. Султонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Давлат қабул комиссияга ёзма билдириш хати йўллаш орқали лойиҳа ташаббускорига қурилиши тугалланган объектлардан белгиланган мақсадларда фойдаланишни амалга оширувчи ҳуқуқни тақдим этишни назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни қонун ҳужжатларига киритиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2019 йил 1 июлга қадар

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Давергеодезкадастр (А. Абдуллаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Ходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Қонун ҳужжатларига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ортда қолаётган, айниқса туман ва шаҳарларда, ер участкаларини ажратиш механизмларини янада соддалаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришва қўшимчалар киритиш

2019 йил 1 июлга қадар

Давергеодезкадастр (А. Абдуллаев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Ходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари балансида мавжуд бўлган, мулк асосида муниципал облигацияларни чиқа�иш ва айланмага киритиш ҳуқуқини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига беришни назарда тутувчи муниципал облигацияларни чиқариш ва муомалага киритиш тартибини регламентация қилиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2019 йил 1 августга қадар

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров), Молия вазирлиги (Д. Султонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ортда қолаётган туман ва шаҳарларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда инвесторларни янада рағбатлантиришни назарда тутадиган таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2019 йил 1 июлга қадар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Ходжаев), Молия вазирлиги
(Д. Султонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(С. Умурзоқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Иқтисодиёт, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт, ташқи иқтисодий фаолият соҳаси бўйича ҳоким ўринбосарларининг функционал вазифаларини аниқлаш, уларнинг ваколатларини аниқ чегаралашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 123-сон қарорини янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил 1 июлга қадар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов,
Ж. Қўчқоров),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Қуйидагилар орқали Инвестиция порталини такомиллаштириш:

хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Инвестиция портали интерфейсини янгилаш;

инвесторларни онлайн-консультация қилиш тизимини жорий этиш;

Инвестиция портали фойдаланувчилари учун шароитлар яратиш мақсадида интерактив функцияларни жорий этиш ва фаоллаштириш;

Инвестиция порталини бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

Инвестиция порталини, айниқса хориждаги оммавий ахборот воситаларида оммалаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 1 июнга қадар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиг (Ш. Содиқов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан тақдим этилган салоҳиятли хорижий инвесторлар учун ва халқаро ишбилармон доираларида ҳудудларнинг тасдиқланган лойиҳа таклифлари ҳамда инвестиция паспортларининг доимий асосда тақдимот қилиб борилишини таъминлаш.

Тақдимотлар ва учрашувлар ўтказиш жадвали

Тасдиқлаш — 2019 йил 25 майга қадар

Амалга ошириш — жадвалга мувофиқ

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев)

10.

Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимлари ва инвестиция бўлинмалари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича лойиҳа цикли, ХМИ/ХҲМТ иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни бошқариш ва мониторинг қилиш, асосий тамойиллар ва таянч ҳужжатлари, хорижий консультантлар билан ишлаш, тендерлар ташкил қилиш, харидлар, хорижий стандартларга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.

Ўқув курсларини ўтказиш жадвали

Тасдиқлаш — 2019 йил 1 июлга қадар

Амалга ошириш — жадвалга мувофиқ

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Молия вазирлиги (Д. Султонов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизм�тлари порталид� 2020 — 2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун таклиф этилаётган Тошкент шаҳри бўйича инвестиция таклифларини жамоатчилик билан эксперимент тартибида кенг муҳокама қилишни ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 1 июнга қадар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Ж. Ортиқхўжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

а) 2-бандидаги «1 октября 2018 года» ва «1 мая 2019 года, с учетом закрытия займов» сўзлари тегишлича «1 июня 2019 года» ва «1 ноября 2020 года, без учета гарантийного периода (срок гарантийного периода — один год после сдачи объекта в эксплуатацию) и» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-бандидаги «Министерству финансов» сўзлари «Министерству инвестиций и внешней торговли» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
б) 1-илова қуйидаги мазмундаги блок билан тўлдирилсин:
в) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар), ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан чет элда ўтказиладиган тадбирлар, шунингдек, Вазирлик фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш харажатларини молиялаштириш учун йўналтириладиган Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари ва қарз маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан ва кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин».