Республика аҳолисига маиший хизмат кўрсатишни барқарорлаштириш ва унинг даражасини ошириш, хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ривожлантириш асосида ушбу тармоқда аралаш иқтисодиётни барпо этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
тадбиркорларнинг туман уюшмаларини, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотларни ихтиёрий асосда бирлаштиради, ўз муассислари томонидан берилган функцияларнинг бажарилиши юзасидан улар олдида жавоб беради;
«Ўзмаишийхизматуюшма» республика уюшмаси таркибига юридик шахс ҳуқуқи билан кирган ҳолда ўз фаолиятини ҳудудий уюшманинг қатнашчилари умумий мажлиси томонидан тасдиқланадиган ўз Уставига мувофиқ амалга оширади.
Ҳудудий уюшмаларнинг раислари ҳокимликлар билан келишган ҳолда муассисларнинг мажлислари томонидан сайланади ва «Ўзмаишийхизматуюшма» раёсати томонидан тасдиқланади.
Ҳудудий уюшмаларнинг ижро этувчи аппаратини маблағ билан таъминлаш туман (шаҳар) уюшмаларининг, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
4. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорликнинг асосий бўғини сифатида маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмалари тузилсин.
«Ўзмаишийхизматуюшма», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари бир ой муддатда қонунчиликда назарда тутилган тартибда маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмаларини тузишга доир тадбирларни амалга оширсинлар.
Маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмасининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмалари таркибига аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ўз фаолиятини амалга оширадиган корхоналар ва фуқаролар ихтиёрий асосда кирадилар;
ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш, туман (шаҳар) маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари уюшмалари томонидан бошқарув функциялари бажарилиши билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш уюшма қатнашчиларининг тегишли ажратмалари, шунингдек ўз ишлаб чиқаришини ташкил этиш ҳисобига амалга оширилади;
маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмалари ижро этувчи аппарати ходимларининг сони 5 — 7 нафардан иборат бўлади.
Белгилансинки, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари маиший хизматлар кўрсатиш соҳасида истеъмолчилар билан бажарувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, барча юридик шахсларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) билан шуғулланувчи тадбиркор фуқароларга жорий этилади.
7. Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати комиссияси хизматлар кўрсатишдан олинган тушумларнинг бир қисмидан нақд пул эвазига моддий-техника ресурслари сотиб олишда фойдаланиш тартибини «Ўзмаишийхизматуюшма» тизими корхоналари учун 1997 йил 1 январгача сақлаб қолиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
9. «Ўзмаишийхизматуюшма» касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш мақсадида вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими ходимларини аттестациядан ўтказсин.
«Ўзмаишийхизматуюшма» ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ва маиший хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар бериш тартибини тасдиқласинлар.
икки ҳафта муддатда мазкур қарорни ҳисобга олган ҳолда ўз фаолияти уставига ўзгартириш киритсин ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этсин;
бир ой муддатда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаси ва туман уюшмасининг намунавий уставларини ишлаб чиқсин.
11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 5 августдаги 272-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
1. Aҳолига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари маиший хизмат кўрсатиш соҳасида истеъмолчилар билан бажарувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маиший хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) билан шуғулланадиган, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча юридик ва жисмоний шахсларга (бундан кейин «хўжалик юритувчи субъектлар» деб аталади) жорий қилинади.
Қоидалар буюртмани қабул қилиш, расмийлаштириш, бажариш, беришга, буюртмачи билан ҳисоб-китоб қилишга қўйиладиган талабларни, шунингдек, хўжалик юритувчи субъект ва буюртмачининг мулкий жавобгарлигини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Қоидалар асосида амалга оширадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мижознинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:
юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар — ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими) ҳамда ушбу маълумотларни (иш режими бундан мустасно) сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;
якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код.
Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
4. Хўжалик юритувчи субъект буюртмачилар учун мумкин бўлган қулайликларни яратишга ва ўз фаолиятини аҳоли учун қулай бўлган вақтда амалга оширишга мажбурдир.
5. Хўжалик юритувчи субъект аҳолига абонемент бўйича хизматларни Аҳолига абонемент хизмати кўрсатиш қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда кўрсатиши мумкин.
хизматларнинг аниқ турлари учун «Буюртма қабул қилиш, расмийлаштириш ва бериш қоидалари» республика стандартларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
хизмат кўрсатиш жойига кириш ва чиқишда иш тартиби, оддий ва шошилинч буюртмаларни бажариш учун белгиланган муддатлар, тузатилган ва тайёрланган буюмларга бериладиган кафолат муддатлари тўғрисидаги ахборотни (ахборот чиройли қилиб безатилган ва аниқ, тушунарли бўлиши керак);
навбатсиз хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари кўрсатилган рўйхатни қулай ва кўзга дарров ташланадиган жойга жойлаштиришга мажбурдирлар.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз иш хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олиб, юқорида қайд этилганлар билан бирга буюртмачилар эътиборига журналлар, каталогларни, буюмларнинг тасдиқланган намуналарини ёки улар тасвирланган альбомларни, маиший хизматларга бўлган талабни ҳисобга олиш журналини, материаллар, эҳтиёт қисмлар, фурнитура намуналарини уларнинг баҳосини кўрсатган ҳолда ҳам ҳавола этишлари мумкин.
1. Хўжалик юритувчи субъект буюртмани таклиф этилаётган хизматлар рўйхатига мувофиқ қабул қилиши шарт.
2. Маиший хизматлар ва ишлар учун буюртма ва буюртманомалар бевосита корхонанинг ўзида, телефон, автомат қурилмалар орқали, буюртмачининг иш, ўқиш, дам олиш ва турар жойида қабул қилинади.
3. Буюртмаларни тайёрлаш учун буюртмалар мода журналлари, буюртмачи, рассом-модельер эскизлари, шунингдек намуналар сифатида белгиланган тартибда тасдиқланган моделлар бўйича амалга оширилади. Буюртмачининг хоҳишига кўра белгиланган шаклдаги ҳужжатдаги унинг имзоси билан тасдиқлаб бериладиган тасдиқланган намуналар ва тайёрлаш технологиясидан четга чиқишларга корхона билан келишган ҳолда йўл қўйилиши мумкин. Буюртмачига моделни ёки буюм тузилишини танлашда, шунингдек буюм эскизини тузишда имкони борича малакали маслаҳат берилиши мумкин.
4. Маиший хизмат кўрсатишга буюртмалар белгиланган шаклдаги ҳужжат билан расмийлаштирилади, унда кўрсатилган барча реквизитлар тушунарли қилиб тўлдирилади.
5. Буюртмалар буюртмачининг ва хўжалик юритувчи субъектнинг материали (хом ашёси)дан фойдаланиб бажарилади.
6. Хўжалик юритувчи субъект материал (хом ашё)ни буюртмачи кўз олдида кўриб чиқиши ва унинг яроқлилиги тўғрисидаги фикрини айтиши шарт.
Агар хўжалик юритувчи субъект материалнинг яроқсизлиги ёки сифати пастлиги, буюртмачининг ишни бажариш усули ҳақидаги илтимосига риоя қилишнинг имкони йўқлиги, шунингдек, бажарилаётган ишнинг пишиқлиги ва яроқлилигига таъсир этиши мумкин бўлган, корхонага боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида буюртмачини огоҳлантирмаган ҳамда белгиланган шаклдаги ҳужжатда буни кўрсатиб ўтмаган бўлса, бажарилаётган буюртманинг сифати учун жавоб беради.
7. Буюртмачи томонидан ишни бажариш учун берилган материал (хом ашё)нинг нархини буюртмачи буюртма қабул қилинаётган вақтда хўжалик юритувчи субъект билан келишиб кўрсатади.
8. Хизматни бажариш учун зарур бўладиган материал миқдори корхонада тасдиқланган тегишли хизмат турларига сарфланадиган норма асосида аниқланади ва буюртмачи билан келишиб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Хўжалик юритувчи субъект маиший хизматнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган, барча турларини кўрсатишга ҳақлидир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Маиший хизмат кўрсатишга берилган буюртмалар корхонада амалда бўлган норматив-техник ҳужжатлар (технология, сарф-харажат нормалари, лекал ва бошқалар) асосида бажарилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
техник регламентлар ёки стандартлар, шартномага ва буюртмачининг истакларига қатъий амал қилган ҳолда юқори сифатли хизмат кўрсатишни;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
3. Буюртмаларни бажариш муддатлари хизматларнинг аниқ турлари учун «Буюртма қабул қилиш, расмийлаштириш ва бериш қоидалари» республика стандартларига мувофиқ белгиланади, мазкур қоидалар ушбу бўлимининг 4-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан истисно.
Буюртмани бажариш муддати буюртма қабул қилингандан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади. Буюртмачи хоҳишига кўра буюртма шошилинч равишда бажарилиши мумкин. Бундай ҳолда буюртмани бажариш муддати белгиланган шаклдаги ҳужжатда кўрсатилган буюртма қабул қилинган вақт (кун, соат)дан бошлаб ҳисобланади. Агар буюртмани бажариш муддатининг охирги куни иш кунига тўғри келмаса, муддатнинг тугаш куни сифатида ундан кейин келувчи иш куни қабул қилинади.
4. Ўзига хос, нодир буюмларни ҳамда конструкцияси ва схемаси ўзгартирилган аппаратларни бир марта тайёрлаш ва чет элда ишлаб чиқарилган буюмларни тузатиш корхона томонидан буюртмачи билан келишиб белгиланган муддатларда бажарилади.
5. Хизматларнинг маълум турлари буюртмачи уйида кўрсатилиши мумкин, бунда корхона ходимнинг буюртмачи билан келишилган вақтда келишини таъминлайди, буюртмачи эса хизматни бажариш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт. Устани уйга чақирганлик учун қўшимча ҳақ ундирилади.
6. Материал (хом ашё, буюм)ни корхонага олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш буюртмачининг истагига кўра қўшимча ҳақ ҳисобига корхона транспортида ёки буюртмачининг ўзи томонидан амалга оширилади.
7. Буюртмачи буюртмани бажариш жараёнида, агар уларни бажариш техник жиҳатдан мумкин бўлса, унга қисман ўзгартиришлар киритиши мумкин. Киритиладиган барча ўзгартиришлар корхона билан келишиб олинган бўлиши ва белгиланган шаклдаги ҳужжатга киритилиши керак.
агар хўжалик юритувчи субъект шартномани бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки буюртмани бажариш муддати асоссиз бузилаётган бўлса;
агар бажарилган ишдаги аниқланган камчиликлар буюртмачи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаган бўлса;
агар бажарилаётган ишда жиддий камчиликларга, шартномадан четга чиқишларга йўл қўйилган ёки буюртма тузатиш мумкин бўлмаган нуқсонлар билан бажарилган бўлса. Бунда, агар буюм буюртмачи материалидан тайёрланган бўлса, буюртмачи шу турдаги шундай сифатдаги материаллардан бошқа буюм тайёрлаб берилишини талаб қилишга ҳақли.
Шартнома бекор қилинган тақдирда буюртмачи зарарнинг шартнома бекор қилинган вақтда амалда бўлган нархларда қопланишини талаб қилишга ҳақли.
9. Буюртмачи шартномани иш тугалланишидан олдин исталган вақтда, хўжалик юритувчи субъектга ишнинг бажарилган қисми қийматини тўлаб ва зарарларни шартномани бекор қилиш вақтида амалда бўлган нархларда қоплаб, бекор қилиши мумкин.
10. Агар хўжалик юритувчи субъект ишни шартнома шартларидан четга чиқиб ёмон бажарган ёки ишда бошқа камчиликларга йўл қўйган бўлса, буюртмачи ўз истагига кўра кўрсатилган камчиликлар мутаносиб муддатда текин тузатиб берилишини ёки буюртмачи йўл қўйган нуқсонларни ўз маблағлари билан тузатишга сарфлаган харажатларни қоплашни, агар шартномада буюртмачининг бундай ҳуқуқи ёки иш учун бериладиган пулни тегишлича камайтириш назарда тутилган бўлса, талаб қилишга ҳақлидир. Бунда хўжалик юритувчи субъект айбонани мазкур Қоидалар V бўлимининг 5-бандида белгиланган миқдорда тўлайди.
11. Хўжалик юритувчи субъект буюртмачи берган материал (хом ашё, буюм)дан нотўғри фойдаланилганлиги учун жавоб беради.
Иш якунланганда ёки буюртма бекор қилинганда корхона материалнинг ортиб қолган қисмини ёки корхона буюртмани бажаришга киришмаган бўлса, унинг ҳаммасини қайтаришга мажбурдир.
12. Хўжалик юритувчи субъект буюртмани бажариш учун буюртмачига берилаётган материал сифати учун жавоб беради ва материал сифатсиз бўлиб чиққан ҳолда, уни буюртмачи талабига кўра ўз ҳисобидан алмаштиришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Хўжалик юритувчи субъект томонидан тайёрланган ва тузатилган буюмларни маркировка қилиш ва ўраш хизматларнинг ҳар бир тури техник регламентлари ёки стандартлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
14. Тайёрланган, тузатилган буюмлар, тузатилган уй-рўзғор машина ва приборлари, радиоэлектрон аппаратлар буюртмачи иштирокида текширилиши лозим. Буюртмачи хўжалик юритувчи субъект томонидан шартнома шартларига мувофиқ, бажарилган ишни кўриб чиқишга ва қабул қилиб олишга мажбурдир. Хўжалик юритувчи субъект буюртмачига кафолат муддати кўрсатилган кафолат талонини, агар «Буюртма қабул қилиш, расмийлаштириш ва бериш қоидалари» республика стандартларига мувофиқ белгиланадиган бундай талон бўлса, бериши керак.
Агар буюртмачи кафолат муддатига эга бўлмаган буюмларни қабул қилишда хўжалик юритувчи субъектга ишни бажаришдаги шартнома шартларидан четга чиқишларни дарҳол маълум қилмаса, у кейинчалик бу четга чиқишларни асос қилиб келтириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Ишни оддий қабул қилишда аниқланиши мумкин бўлмаган буюртмани бажаришда йўл қўйилган четга чиқишлар ва бошқа камчиликлар тўғрисида буюртмачи бу нуқсонлар аниқланган заҳоти корхонани хабардор қилиши керак.
15. Буюртмачи кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаганлигини (буюмни олганлигини) квитанцияда ёки бошқа ҳисобга олиш ҳужжатида ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Ҳисобга олиш ҳужжатлари қўлланилмайдиган ишларда буюртмачининг хизмат ҳақини тўлаганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиғи талаб этилмайди, унга ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи касса чеки берилади.
Хўжалик юритувчи субъект буюртмачига унга кўрсатилган хизмат сифати тўғрисида ўз фикрини билдириш имкониятини таъминлайди.
16. Хўжалик юритувчи субъект буюртмани қабул қилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат йўқотиб қўйилган тақдирда буюртмачи бу ҳақда буюртмани қабул қилган хўжалик юритувчи субъектни хабардор қилишга мажбур.
Бундай ҳолда буюртмада кўрсатилган буюм буюртмачининг паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилган ҳолда унинг ёзма аризасига кўра берилади.
17. Буюртмачи буюмни олиш учун келмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект белгиланган шаклдаги ҳужжатда кўрсатилган буюртмани бажариш муддати тугаган кундан олти ой ўтгандан кейин ва икки марта ёзма огоҳлантиришдан сўнг (билдириш қоғози юбориб) буюмни белгиланган тартибда сотиб юборишга, сотишдан тушган пулни эса корхонага тегишли тўловларни (шу жумладан буюртмачини буюртма бажарилганлиги тўғрисида хабардор қилиш ва сақлаш харажатларини ҳам) чегириб, белгиланган муддатда талаб қилиб олингунга қадар корхона депонентига киритиб қўйишга ҳақлидир.
1. Буюртмачи маиший хизматлар қийматини корхонада амалда бўлган ва тасдиқланган, хизматларнинг ҳар бир турига ишлаб чиқилган калькуляция асосида тузиладиган нарх ва тарифлар бўйича тўлайди.
Маиший хизматларнинг нарх белгиланмаган бир марталик айрим турлари учун бир марталик калькуляция тузилади ва нарх буюртмачи билан келишиб олинади.
Хўжалик юритувчи субъект буюртмачи илтимосига кўра буюртмани расмийлаштиришда назарда тутилмаган хизматларни бажарган тақдирда буюртмачи уларнинг қийматини қўшимча тарзда тўлайди.
2. Корхона иш билан тўлиқ таъминланмаган даврда аҳоли талабини ошириш мақсадида корхона хизматларнинг амалдаги нархларидан мавсумий чегиришларни қўллашга ҳақлидир.
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг хизматлар кўрсатиш вақтида ишлатиладиган ва хизматлар қийматига киритилмаган материаллари (хом ашё, буюмлари) қиймати буюртмачи томонидан корхонада белгиланган нархлар бўйича қўшимча равишда тўланади.
4. Хўжалик юритувчи субъект шартнома шартларини бажармаган тақдирда маиший хизмат кўрсатишнинг алоҳида шартлари ва қўшимча турлари учун назарда тутилган устамалар (қўшимча ҳақ) ундирилмайди. Бунда хўжалик юритувчи субъект буюртмачига буюртмани бажариш муддатини бузганлиги учун пеня, буюртмани сифатсиз бажарганлиги учун эса мазкур қоидаларнинг V бўлими 4 ва 5-бандларида кўрсатилган миқдорда айбона тўлайди.
радиоэлектрон аппаратлар, пойабзал, кийим-кечакни тузатиш, сартарошлик хизматлари учун ҳақ буюртма бажарилгандан кейин олинади;
мураккаб уй-рўзғор техникасини тузатиш хизмати учун буюртмачи хўжалик юритувчи субъект билан келишилган, аммо 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан ҳақ тўлайди;
мебелни тайёрлаш ва тузатиш, уй-жой ва турар жой бўлмаган биноларни тузатиш ва қуриш, пойабзал тайёрлаш ва якка тартибда кийим тикиш бўйича хизматлар учун буюртмачи буюртмани расмийлаштиришда иш қийматининг 50 фоизи миқдорида аванс тўлаши керак;
тантанали тадбирларда хизмат кўрсатиш, маросимларни ўтказиш, аҳолини курсларда ўқитиш (ҳақи бир ой олдин тўланади) кинофотолаборатория ва сураткашлик, кимёвий тозалаш, кир ювиш, овоз ёзиб олиш студиялари, транспорт, маълумот-ахборот, воситачилик ва комфорт хизматлари учун тўловлар буюртмани расмийлаштиришда тўлиқ тўланади.
Буюртмачи исталган хизмат турини расмийлаштиришда ўз хоҳишига кўра унинг қийматини тўлиқ тўлаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Хўжалик юритувчи субъект томонидан тайёрланган ва тузатилган буюмларнинг кафолат муддатлари амалдаги техник регламентлар ёки стандартлар билан аниқланади ва тайёр буюртма эгаси томонидан олинган кундан бошлаб ҳисобланади, буюмлар буюртмачи айби билан ўз вақтида олинмаган тақдирда — шартномада кўрсатилган буюртмани бажариш муддати тамом бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
1. Буюртмачи маиший хизмат сифатига оид эътирозларни буюртмани қабул қилиш ва бериш жойида белгиланган кафолат муддатлари мобайнида, кафолат муддати бўлмаган буюмларга эътирозларни эса буюртмани олиш вақтида билдиришга ҳақлидир.
Буюртмани уйда бажариш учун ходимлар буюртмачи билан келишилган вақтда келмаса, буюртмачи хўжалик юритувчи субъектдан етказилган моддий зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.
2. Хўжалик юритувчи субъект буюртмачи эътирозини дарҳол, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қиладиганларини эса — эътироз билдирилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқиши керак.
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг шартнома шартларидан иш сифатини ёмонлаштирадиган даражада четга чиқиши ёки бошқа камчиликлар билан боғлиқ даъволар буюртмачи томонидан иш қабул қилиб олинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида, агар нуқсонларни ишни қабул қилиб олишнинг оддий усулида аниқлаш мумкин бўлмаса — иш қабул қилиб олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида берилиши мумкин.
Қурилма ва иншоотлардаги ишни қабул қилиб олишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлмаган камчиликларга оид даъвони буюртмачи иш қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч йил мобайнида бериши мумкин.
Агар шартномада кафолат муддати назарда тутилган ва ишдаги нуқсонлар тўғрисидаги мурожаат кафолат муддати доирасида берилган бўлса, даъво муддати нуқсон тўғрисида мурожаат қилинган кундан бошланади.
4. Хўжалик юритувчи субъект буюртмани бажариш муддатини бузган тақдирда, у буюртмачига ҳар бир кун учун буюртманинг буюртма қабул қилинган пайтдаги қийматининг 1 фоизи миқдорида, лекин иш ёки буюртма қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
Буюртмачи бажарилган буюртмани ўз вақтида олиб кетмаган ҳолларда хўжалик юритувчи субъект буюртмачидан квитанцияда кўрсатилган буюртмани бажариш муддати тамом бўлган кундан бошлаб кечиктирилган ҳар бир кун учун иш қийматининг 1 фоизи миқдорида, лекин иш қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундиради.
5. Буюртма сифатсиз бажарилган тақдирда хўжалик юритувчи субъект буюртмачига иш ва хизматларнинг буюртмани бажариш вақтидаги қийматининг 20 фоизи миқдорида айбона тўлайди.
6. Буюртмачига тегишли бўлган буюм (материал, хом ашё)ни тўлиқ ёки қисман йўқотган (ишдан чиқарган) хўжалик юритувчи субъект уч кун муддатда уни худди шундай буюм (материал, хом ашё) билан алмаштириши ёки буюртмачига етказилган зарарни шу вақтда амалда бўлган нархларда қоплаши керак.
Бажарувчи ва буюртмачи ўртасида юзага келган низолар хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарияти томонидан ёки суд орқали ҳал қилинади.