LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/11-сонли ««Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465-8, 13.04.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги, 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
1. 6-банддаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» деган сўзлар «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахснинг(лар) фамилияси тўлиқлигича, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда уларнинг имзолари (чек бундан мустасно).».
иккинчи хатбошидан «(микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоб ҳужжатларига муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.».
«44. Тўлов талабномаси маблағларни олувчи томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги икки нусхада тузилган Реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади. Реестрнинг биринчи нусхаси ташкилот раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган реестрда муҳр изининг мавжудлиги талаб этилмайди. Реестрнинг биринчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, банк масъул ходимининг имзоси ва банк томонидан унга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда қолади.».