Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (11-сонли БҲС) «Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг (бундан буён ташкилотлар деб юритилади) қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
в) Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (6-сонли БҲС) «Ижара»га (рўйхат рақами 3142, 2019 йил 4 март) мувофиқ молиявий ижара билан боғлиқ тўловлар;
8. Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар мазкур бобнинг 2-параграфига мувофиқ капитализацияланган қисмидан ташқари, улар амалга оширилган даврда (молиявий фаолият бўйича харажатлар сифатида) ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)