Тадбирлар номи | Амалга ошириш | Ижро муддатлари | Масъул ижрочилар | |
I. Жамғарма стипендияларига номзодларни танлов асосида саралаб олишни ташкил этиш ва уни ўтказиш | ||||
1. | Ижтимоий соҳа, давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари, шу жумладан мамлакат ҳудудларининг кадрларни хорижда ўқитишга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва буюртмалар портфелини шакллантириш. | Чора-тадбирлар режаси | 2019 йил 1 февралга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
2. | Мутахассисликларни кўрсатган ҳолда Жамғарма стипендияларини ажратиш йўналишлари бўйича квоталарни тасдиқлаш ва саралаш танловига ҳужжатлар қабули бошланганлиги тўғрисида эълон бериш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2019 йил 15 февралга қадар | Жамғарманинг Васийлик кенгаши (А. Абдухакимов) |
3. | Стипендиатларни хорижий тиллар, халқаро протокол ва этикет бўйича дастлабки тайёрлашни ташкил этиш. | Идоралараро ҳужжат | 2019 йил 15 февралга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
4. | Стипендияларни ажратиш йўналишлари бўйича тасдиқланган ўринларни ҳисобга олган ҳолда Жамғарма стипендияларига номзодларни танлов асосида саралаб олишни ўтказиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2019 йил февраль-март | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
5. | Жамғарманинг стипендиялари ғолиблари ҳақидаги маълумотларни вазирликлар ва идоралар кесимида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2019 йил март | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
6. | «Блокчейн» технологияси бўйича стипендияли дастурларнинг ҳамкор-иштирокчилари билан биргаликда Жамғарманинг инновацион интранетини (локал мулоқот тизими) ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2019 йил 1 сентябрга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
7. | Хорижда таълим олган мутахассислар тўғрисидаги ахборотлардан очиқ фойдаланишни таъминлаш мақсадида Жамғарманинг стипендияли дастурлари битирувчиларининг электрон реестрини ишлаб чиқиш. | Электрон реестр | 2019 йил 1 октябрга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
8. | Электрон ва босма оммавий ахборот воситалари орқали Жамғарманинг мақсад ва вазифалари, Жамғарма ёрдамида хорижда таҳсил олишнинг имкониятлари ҳақида жамоатчилик ва ташкилотларга кенг тушунтиришлар бериш бўйича ишларни ташкил қилиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2019 йил 1 октябрга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
II. Хорижда яшайдиган катта тажриба ва илғор билимга эга бўлган ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш | ||||
9. | Етакчи хорижий экспертлар, шу жумладан, хорижда яшайдиган ватандошларни жалб қилиш мақсадида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимида мамлакатимизда катта эҳтиёж сезилаётган мутахассисликлар рўйхатини шакллантириш. | Чора-тадбирлар режаси | 2019 йил 1 февралга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
10. | Хориждаги ватандошларимиз тўғрисида электрон каталог (реестрни) яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан катта илмий ва амалий тажрибага эга бўлган ватандошлар, олимлар, экспертлар, тадбиркорлар, юқори малакали мутахассислар тўғрисида маълумотларни Жамғармага тақдим этиш. | Идоралараро | 2019 йил 1 мартга қадар | Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), |
11. | Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига, ўзи истиқомат қилинаётган мамлакат қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Ташқи ишлар вазирининг буйруғи | 2019 йил 1 майга қадар | Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), |
12. | Хорижда яшайдиган ватандошларга мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, ватандошлар учун яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида уларни хабардор қилиш мақсадида хорижда яшайдиган ватандошлар билан доимий мулоқот қилиш учун виртуал макон яратиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2019 йил 1 июнга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
13. | Хорижда яшайдиган ватандошлар билан биргаликда мамлакатни ривожлантириш ва модернизация қилишнинг долзарб мавзулар бўйича, шу жумладан масофадан туриб анжуманлар, семинарлар ва «давра суҳбатлари» ташкил қилиш. | Чора-тадбирлар режаси | Доимий асосда | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
14. | Ватандошларни, улар таркибидан бой тажриба ва ўзининг фаолияти соҳасида катта муваффақиятларга эришганларни таклиф қилиб, хорижда яшайдиган ватандошларнинг халқаро форумини ўтказиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 2019 йил 15 июнга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
15. | Ўзбекистонга хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган ватандошлар, хорижий тадбиркорлар ва эксперт-таҳлилчилар доиралари иштирокида халқаро конференция ўтказиш (Германия). | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 2019 йил 25 октябрга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
III. Жамғарманинг стипендияларини олиш учун кадрларни ўқитиш бўйича олий ўқув юртларига кўмаклашиш | ||||
16. | Жамғарманинг стипендияларига номзодларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Идоралараро ҳужжат | 2019 йил 1 мартга қадар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), |
17. | Жамғарманинг стипендияларига номзодларни хорижий тилларга (инглиз, немис, француз тиллари ва бошқалар) ўқитиш бўйича махсус дастурлар асосида мақсадли курсларни ташкил этиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2019 йил 1 апрелдан бошлаб (доимий асосда) | Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) |
18. | Республика ҳудудларидаги етакчи олий таълим муассасалари ҳузурида маълумотларни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни излаш ва хорижий тилларга ўқитишга кўмаклашиш марказларини шакллантириш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2019 йил 15 апрелга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
19. | Олий таълим муассасаларига хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳалари ва дастурларни шакллантиришда кўмаклашиш. | Чора-тадбирлар режаси | Доимий асосда | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
20. | Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ҳақида маҳаллий ҳамда хорижий экспертларнинг, шу жумладан ватандошларнинг таҳлилий материаллари акс этган журнал нашр этиш. | Ташкилий | 2019 йил 1 сентябрга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
IV. Жамғарма фаолиятининг самарадорлигини ошириш | ||||
21. | Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир, назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан Жамғармани тўлдириш. | Ташкилий | 2019 йил 1 мартга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов) |
22. | Стипендиатлар, ватандошлар ва етакчи халқаро экспертлар иштирокида масофавий видеоконференциялар, интернет-форумлар ва телекўприкларни ўтказиш учун Жамғарманинг видеоконференция алоқаси студиясини ташкил этиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2019 йил 1 сентябрга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
23. | Жамғарманинг фаолияти ҳамда унинг дастурлари бўйича хорижда таҳсил олиш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни иқтидорли ва истиқболли ёшлар орасида, айниқса республика ҳудудларида кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш, шунингдек, уларга саралаш танловларида иштирок этиш учун амалий ёрдам кўрсатиш. | Амалий | 2019 йил 1 мартдан бошлаб (доимий асосда) | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
24. | Ватандошлар бўйича, етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа муҳим маълумотлар юзасидан электрон маълумотлар базалари учун платформа яратиш орқали Жамғарманинг сайтини такомиллаштириш. | Ташкилий | 2019 йил 1 мартга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |
25. | Жамғарма стипендиясининг бир номзодга чегаравий ўлчами ва уни молиялаштириш тартибини белгилаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Васийлик кенгашининг қарори | 2019 йил 1 мартга қадар | Жамғарма (А. Бекмуродов), |